педагог-муаллим ўз маҳоратига қуйидаги босқичларда
эришиши мумкин:
- Педагогика-психология фанларини чуқур ўрганиш.
- Махсус фанлар, уларни ўқитилиш методикасини чуқур билиш.
- Педагогик амалиѐтда фаол игштирок
этиш ва уни самарали
ўтказиш.
- Ўз фаолиятини доимо таҳлил қилиб, унга нисбатан танқидий
муносабатда бўлиш.
- Ўз устида мустақил ишлаш, малака ошириш курсларида ўқиб
бориш.
Педагогик маҳорат ўзига болалар
ҳақидаги,
уларнинг
психологияси
тўғрисидаги, мактаб ҳақидаги,
таълим-
тарбия жараѐнларини ташкил этиш ва
унинг мазмуни, методлари ҳақидаги
кенг билимларни қамраб олади. Бу
билимлар
умумий
педагогик
маданиятни
ташкил этади, ўқитувчи,
тарбиячи бу маданиятни эгалламаса, ҳеч
вақт ўз ишининг чинакам устаси бўла
олмайди, ѐмон, эски усулдан, бир
қолипдаги тайѐр андозаларни ишлатишдан
нарига ўтмайди.