1) Тестларнинг фанлараро қўлланиш соҳаси.
а) оралиқ назорат тестларида мавзулар, боблар бўйича билим ва ўзлаштириш элементларини текшириш;
б) кўп мавзулар бўйича фанларнинг бир – бирига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда билим ва ўзлаштиришнинг чегаравий назоратини ҳисобга олиш;
г) бутун курс бўйича билимларни назорат қилиш (тест асосида фанлараро туркум тестларни ҳам яратиш мумкин).
Бу ҳоларнинг ҳар бирида фан топшириқларининг қуйидаги саволлари ҳар хил қўйилади: маркетинг – молия; менежмент; солиқлар каби интегратив билимлар ва ҳ.к.
2). Меъёрий тест тузишнинг умумий йўналиши бўйича мақсадли ёки критериал (мезонли) характердаги тестларда йиғилган баллар ҳисоб натижаларига кўра бир гуруҳни бошқа гуруҳ билан, гуруҳ ичидагиларни эса бир – бири билан солиштириш мумкин. Берилган тестдан ўтган шахсларнинг ўртача кўрсаткичи меъёр ҳисобланади. Солиштириш натижасида мазкур шахснинг ўртача кўрсаткичидан юқори ёки паст билим даражасига эга эканлиги аниқланади.
Мезонли тестларда эса ҳар бир таълим олувчининг қандайдир ўқув ёки мутахассисликка оид топшириқларини ечиш учун зарур бўладиган билим ва ўзлаштириш қобилиятлари очиб берилади, яъни мезонли тестлар ва унга мос топшириқлар таълим олувчиларнинг билим ва кўникмалари аниқ фан соҳалари бўйича ўқитиш мақсадининг минимал талабларига қай даражада эришгани ёки эришмаганлиги ҳақидаги саволларга жавоб беради.
Меъёрий тестларда, асосан топшириқни “ечди” ёки “ечмади” деб белгиланса, мезонли тестларда эса топшириқни қайсидир йўл билан ечган таълим олувчиларни мураккаб ишларга қўйиш мумкинлиги, уларнинг мураккаб дастурлар бўйича ишни давом эттира олишлиги ҳисобга олиниши керак.
Меъёрий тестлар қуйидаги афзалликларга эга:
- тест саволлари кўпгина қобилиятларни текширишни кўзда тутади;
- таълим олувчиларнинг катта миқдордаги мураккаб материални турли йўллар билан ўрганганларида эришган умумий даражасини аниқлашда фойдали;
- энг иқтидорли таълим олувчиларни танлаб олиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |