12-§ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув машғулотларини ва дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этиш ва утказиш методикаси


Download 77.89 Kb.
bet9/16
Sana03.05.2023
Hajmi77.89 Kb.
#1423705
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
12 мавзу

1- шарт. “Ҳар бир гуруҳ ўзларини таништириши”. Шартни бажариш учун 5-10 дақиқа вақт берилади.
Бунга кўра саҳнада ҳар бир гуруҳ ўзларини таништириши, ўзларига ахборот технологиялари муҳим атамаларига оид ном бериши ва ўз номларни тўлиқ изоҳлаб бериш талаб этилади (Масалан, “Операцион система-Windows”, “Интернет”, “Компьютер тармоқлари”, “Дастурлаш асослари - Pascal, С+, Delphi ва ҳ.к.”, “Компьютер қурилмалари – Монитор, винчестр, сканер ва ҳ.к. ” гуруҳларга ном бериш мумкин).
2-шарт. “Ахборот технологияларининг жамиятдаги ўрни” мавзусида саҳна кўриниши ташкил этиш. Шартни бажариш учун 15-20 дақиқа вақт берилади.
Бунда жамиятнинг бирор соҳасида компьютер қурилмасидан максимал фойдалниш ва сиз бажараётган ишнинг самараси пастлигини кўрсатиб бериш талаб қилининади.
3-шарт. “Сиз дарс жараёнида ахборот технологияларидан қандай фойдалана оласиз” мавзусида эркин фикр баён этиш ёки саҳна кўринишида чиқариш. Шартни бажариш учун 10-15 дақиқа вақт берилади.
Бунда ахборот технологияларини қўллаган ҳолда дарсларни ташкил этиш, слайдлар яратиш, электрон дарсликлардан фойдаланиш ва бошқа компьютердан дарс жараёнида фойдаланиш ҳақида аниқ фикрлар бериш талаб этилади.
4-шарт. “Олдиндан тайёрлаб қўйилган конвертлардаги яширин саволларни ҳар бир гуруҳга навбатма-навбат олиши талаб қилинади”. Шартни бажариш учун 15-20 дақиқа вақт берилади.
Конвертда 10 тадан ахборот технологиялари ва унинг қурилмаларига оид саволлар берилган бўлиб, саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бериш талаб этилади.
5-шарт. “Компьютер қурилмалари макетини ясаш ва унинг вазифасини изоҳлаб бериш”топшириғи берилади.
Назорат саволлари
1.Информатика ва ахборот технологиялари фанидан синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар ўтказиш тартиби ва мазмуни.
2. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан тўгараклар ва кечалар, олимлар билан учрашувлар, мусобақалар, олимпиадалар, “Билимлар беллашуви” танлови, викториналар, эскурсияларни ташкил қилиш.
3. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан тўгараклар ва кечалар, олимлар билан учрашувлар, мусобақалар, олимпиадалар, “Билимлар беллашуви” танлови, викториналар, эскурсияларни ўтказишнинг моҳияти.




    1. Download 77.89 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling