12-§ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув машғулотларини ва дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этиш ва утказиш методикаси


-шарт: «XXI – аср-компьютер асрига олға»


Download 77.89 Kb.
bet8/16
Sana03.05.2023
Hajmi77.89 Kb.
#1423705
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
12 мавзу

1-шарт: «XXI – аср-компьютер асрига олға»
Бунда гуруҳ иштирокчи ўзларининг XXI –аср компьютерлар ва роботлар ҳақида таъсаввурларини саҳна кўринишда яратишади. Улар роботлар кийимида бўлишади. Уларнинг чиқишларини қизиқарли қилиш гуруҳ сардорлари ва раҳбарларининг маҳоратига боғлиқ. 1-шарт «5» баллик тизимда баҳоланади.
2-шарт: «Бир лаҳзалик» савол-жавоб.
Бу шартда кечани олиб борувчи гуруҳларга навбатма-навбат савол беради. Саволларга жавоб бериш вақти, саволлар сони ва тўғри жавобларни ҳайъат аъзолари ҳисоблаб боришадилар. Ҳар бир тўғри жавоб «1» балл билан баҳоланади
3-шарт: «Информатикага доир атамаларни биласизми ?»
Бу шартда олдиндан тузилган бош қотирма ёки ребусларни ҳар бир гуруҳга бериб уларга вақт берилади. Гуруҳ аъзолари биргалашиб бу бош қотирмани ечиш мумкин. Вақт тугагандан сўнг ҳайъат аъзолари текшириб, гуруҳларга ҳар бир атама учун «1» баллдан қўйишади.
4-шарт: «Гуруҳ сардорлари беллашуви»
Бу шартда гуруҳ сардорларига олдиндан тайёрлаб қўйилган 3 тадан фанга доир саволлар берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун «5» балл қўйилади.
5-шарт: «Ёш дастурчи»
Бу шартда ҳар бир гуруҳ бирор дастурлаш тилида олдиндан тайёрлаб келган дастурларини намойиш этилиб, дастурчи томонидан изоҳланади. Бу шарт 10 баллик тизимда баҳоланади
Кеча якунида ҳар икала гуруҳ ҳам саҳнага таклиф қилинади. Гуруҳларнинг кеча давомида йўл қўйган хато ва камчиликларига қисқача изоҳ берилиб, умумий баллар ва ғолиб гуруҳ эълон қилинади.
Малака ошириш таълими жараёнида ахборот технологиялари фанини ўқитилишида дарсдан ташқари тўгараклар ташкил этиш ва мусобақалар уюштириш.
Таълим жараёнининг жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда асосий тармоқлардан бири бўлган ахборот технологияларининг тараққиётимиздаги ўрни беқиёсдир.
Дарс жараёнининг охирги ҳафтаси бирор кунида бешала гуруҳ ўртасида интеллектуал мусобақа уюштирилиши ва мусобақа шартлари тўлиқ ёзилиши керак бўлади.
Мусобақа шартларини қуйидагича белгилаш тавсия этилади:

Download 77.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling