12-§ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув машғулотларини ва дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этиш ва утказиш методикаси


Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича амалий-лаборатория машгулотларини ўтказиш методикаси


Download 77.89 Kb.
bet2/16
Sana03.05.2023
Hajmi77.89 Kb.
#1423705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
12 мавзу

Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича амалий-лаборатория машгулотларини ўтказиш методикаси.

Таълим муассасаларида Информатика фанидан дарслар ташкил қилиш шакллари гуруҳли, якка тартибли ва уйга вазифалардан иборат бўлади. Дарс жараёнида машғулотларнинг маъруза, семинар, амалий машғулот ва лаборатория машғулотлари каби турларидан фойдаланилади. Дарсдан ташқари машғулот турларига мустақил иш, мустақил таълим, саёҳат, тўгараклар, олимпиада ва ҳоказоларни киритиш мумкин.


Информатика фанидан машғулотлар олиб боришда компьютер технологиясидан унумли фойдаланилса дарс жараёни самаралироқ бўлиши тажрибалардан маълум бўлмоқда. Назарий машғулотларни мунозарали ва муаммоли вазиятлар ҳосил қиладиган ҳар хил муаммоли масалалар асосида кўргазмали воситалардан кенг фойдаланган ҳолда ташкил қилиш ҳозирги куннинг талабларидан биридир. Назарий машғулотларни ташкил қилишда таълимнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, таълим олувчиларнинг билим даражасини аниқлашда табақалаштириш усулларидан фойдаланиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўқувчиларнинг билим даражасини табақалаштириш учун назарий машғулотларда топшириқларни 4 хил даражада беришга эришиш керак.
Топшириқларнинг 1 – чи ва 2 – чи даражаси давлат таълим стандартларига мос келиши 3 – чи ва 4 – чи даражаси эса ижодий характердаги топшириқлар кўринишда тавсия қилиш керак. Ҳар бир мавзу ўтилганда машғулот учун танланган назорат топшириқлари 4 хил даражага бўлганда 40 % - и 1 – чи даражали, 30 % - и 2 – чи даражали, 20 % - и 3 – чи даражали ва 10 % - и 4 –чи даражали топшириқлардан иборат бўлиши керак. 1 – чи ва 2 – чи даражали топшириқлар давлат таълим стандартларига мос келиб, барча ўқувчилар учун бажариш мажбурий ҳисобланади. 3 – чи ва 4 – чи даражали топшириқлар ижодий характердаги топшириқ бўлгани учун етарлича қобилият ва иқтидор талаб қилади. Натижада ўқувчилар билими табақаланишига олиб келади.
Ўқувчилар билимининг табақалашиши натижасида таълимга бўлган эътибор ортиб, ўқувчиларнинг ривожланишида ижобий ўзгаришлар кузатилади. Баҳс ва мунозаралар шаклланиб таълимга, ривожланишга бўлган талаб кучайиб боради.
Назарий машғулот юқоридаги талаб даражасида берилгандан сўнг мавзуларга мос равишда амалий машғулотлар таклиф қилинади.
Информатика фанининг тушунчалари ва ибораларини ўзлаштиришда амалий машғулотларнинг ўрни беқиёсдир. Амалий машғулотларни турли кўринишларда олиб бориш мумкин. Амалий машғулотларни мавзуга мос равишда машқлар бажариш, ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни бажариш, ўқувчилар томонидан мустақил бажариладиган лаборатория ишларидан иборат бўлиши мумкин.
Назарий машғулотлар ўтишда мисол учун «EXCEL электрон жадвалида ишлаш» мавзуси ўтилганда қуйидаги тартибда топшириқлар тавсия қилиш мумкин:
1 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвали қандай вазифани бажаради.
2. EXCEL электрон жадвали қандай ишга туширилади ва унда ишлаш тартибини тушунтиринг.
3. EXCEL электрон жадвалида тайёрланган маълумотларни хотирага ёзиш ва ундан чақириш қандай бажарилади.
2 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвали ойнасида маълумотлар қандай ҳосил
қилинади ва уни жадвал кўринишда чиқариш учун қандай иш
бажарилади.
2. EXCEL электрон жадвалида гуруҳ ўқувчилари ҳақида маълумот
тайёрланг.
3. EXCEL электрон жадвалида тайёр расмлардан фойдаланиб маълумот тайёрлаш қандай бажарилади.
3 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвалида формулалар ва функциялардан қандай фойдаланилади.
2. EXCEL электрон жадвалида бирор корхона ёки ташкилотнинг бир ойлик даромадлари ҳақида маълумот тайёрлаш ва унда нималарга
эътибор бериш керак.
4 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвалида бирор корхона иқтисодиётининг ойлик ва йиллик ўсиши ва камайишини кўрсатувчи маълумотни график ва диаграммалар шаклида чиқариш ва бажариш тартибини айтинг.
2. EXCEL электрон жадвалида бирор ўқув муассаса таркибий тузилишини кўрсатувчи рангли шакл тайёрлаш тартибини айтинг.

Бу каби топшириқларни амалий машғулотлар учун ҳам тузиш мумкин. Шунда назарияда берилган маълумотлар амалий машғулотларда мустаҳкамланади.


Амалий машғулотларнинг бир кўриниши бўлган лаборатория машғулотларида ўқувчиларга бериладиган мустақил топшириқлар ҳам табақалашган ҳолатда оддийдан мураккабга қараб таклиф қилиниши мақсадга мувофиқ.
Амалий машғулотларни Олий ва ўрта махсус ўқув муассасаларида мавжуд йўналишларни эътиборга олиб ўтказиш ижобий натижалар бериши тажрибалардан маълум бўлмокда. Масалан, ижтимоий-гуманитар йўналишга эга бўлган ўқув муассасаларда ҳар хил матнли маълумотларни қайта ишлашга доир топшириқлар; аниқ фанлар ва иқтисодиёт йўналишли ўқув муассасаларига қўшимча қилиб ҳисоблаш, турли жараёнларни дастурлашга доир топшириқлар тавсия қилиш мақсадга мувофиқ.
Ўқув юртларида информатика фанидан лаборатория ишларини ўтказиш, амалий машғулотларнинг вазифаси қуйидагилардан иборат:
1. Таълим олувчиларда қуйидаги амалларни бажариш кўникмаларини шакллантириш;
- компьютерни ишга тайёрлаш;
- компьютерга дастур киритиш ва уни ростлаш;
- ихтиёрий амалий дастур билан ишлаш;
- компьютернинг матн ва график муҳаррирлари воситасидан фойдаланиш;
- компьютернинг бошқа имкониятлари билан танишиш;
- маълумотлар, дастурларнинг нусхаларини олиш ва кўпайтириш ва
бошқалар.
2. Ўқувчиларда машқлар бажариш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;
- компьютерда масала ечиш босқичлари;
- машқлар бажариш жараёнида назарий билимларни масала ечишга тадбиқ қилиш;
- машқлар бажариш жараёнида таълим олувчилар ижобий фикрлаш масалаларини ривожлантириш.
Информатикадан амалий машғулотлар учун танланган топшириқлар мазмуни ихтиёрий касб эгасига зарур бўлган амалий кўникма ва малакага асосланган билимлар минимуми даражасида бўлиши керак.
Лаборатория ишларини ўтказишда компьютер технологиясидан
фойдаланганда иш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
1. Лаборатория ишлари топшириқларини бажариш билан танишиш –бунда лаборатория иши мазмуни, унинг назарий қисми экранга чиқарилади, ўқувчилар танишиб кейинги босқичга ўтади.
2. Лаборатория ишлари топшириқларининг танланиши – бунда лаборатория иши топшириқларини беришдан олдин, уларнинг билим даражасини аниқлаш учун оддий ва мураккаб шаклда тузилган саволлар берилади, ўқувчиларнинг саволларга берган жавобларини таҳлил қилиб кейинги босқичга ўтади.
3. Лаборатория ишлари топшириқларининг берилиши – бунда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига мос топшириқлар бериш таъминланади.
Бу босқичларнинг бажарилиш кетма-кетлиги қуйидаги жадвалда келтирилган:

Босқич-лар



Босқичлар мазмуни



Компьютернинг
вазифалари



Ўқитувчининг
вазифалари



Таълим
олувчининг
вазифалари



I

Лаборатория
ишлари
топшириқларини
бажариш билан
танишиш.



Лаборатория иши
мазмуни, унинг
назарий қисми
экранга чиқаради.



Назорат қилиш



Лаборатория
иши мазмуни
билан
танишиш.



II

Лаборатория
ишлари
топшириқларини
нг танланиши.



Лаборатория иши
топшириқларини
беришдан олдин
улар билимини
тест асосида синовдан ўтказиш
(10-15 та
саволдан иборат).

Назорат қилиш



Тест
саволларига
жавоб бериш.



III

Лаборатория
ишлари
топшириқларини
нг берилиши.



Таълим
олувчиларнинг
ўзлаштириш
даражасига мос
топшириқлар
беришни
таъминлаш.



Назорат қилиш



Таълим
олувчилар
ўзлаштириш
даражаларига
мос равишда
топшириқлар
олади.



Бу тартибда ишни ташкил қилиш учун компьютерда ўқув - педагогик дастурлар хизмат қилади, улар ёрдамида ўқитиш ва лаборатория ишларини ўтказишда ўқитувчи иши анча енгиллашади. Бунда ўқитувчининг иши фақат назорат қилишдан иборат бўлади. Лаборатория ишларини ўқув педагогик дастурлар ёрдамида ўтказилганда юқоридаги босқичлар орқали ўқувчилар ўз ўзлаштириш даражасига мос равишда автоматик тарзда топшириқ олади.


Умуман компьютер учун ўқув ва назорат қилувчи дастурлар таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаларига мос билим олишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у қуйидаги талаблар асосида яратилиши керак:
- ўқитиладиган фан бўйича мавзуларни таълим олувчиларнинг ҳоҳишига қараб танлаш;
- танланган мавзу бўйича асосий саволларни таълим олувчининг ҳоҳишига қараб ўқитишни ташкил қилиши ва ўзлаштириш даражасига мос топшириқлар билан таъминлай олиш;
- кафолатланган натижадан сўнг кейинги асосий савол (ёки мавзуни) ўзлаштиришга имконият яратиш;
- таълим олувчининг ўзлаштириш даражаси натижасига кўра мавзу ёки асосий саволга қайтишни таъминлаш;
- таълим олувчининг ҳоҳишига кўра дастурдан чиқишни ташкил этиш;
- таълим олувчининг ҳоҳишига кўра назорат топшириқларига бевосита ўтишни таъминлаш;
- таълим олувчининг мавзуни қандай даражада ўзлаштирил-ганлиги ҳақидаги қайдномани ташкил этиш ва бошқалар.
Тажрибалар ўқув жараёнида компьютер технологиясидан унумли фойдаланилса ижобий натижалар бериши кўрсатди. Ўқув педагогик ва назорат қилувчи дастурлар ёрдамида таълим жараёнини олиб бориш натижасида ўқитиш ва амалий машғулотларни ўтказиш автоматлаштирилади.
Автоматлаштирилган таълимни ташкил қилиш натижасида қуйидаги ижобий кўрсаткичлар кузатилади:
- таълим олувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишлари ортади;
- ўқув материалларини ўзлаштириш жараёнлари тезлашади;
- ўқитувчи меҳнати енгиллашади;
- илғор педагогик технологияларни қўллаш имконияти яратилади;
- ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳал
этилади ва бошқалар.
Информатика фанидан машғулотлар ўтказишда амалий машғулотларнинг ўрни беқиёсдир. Амалий машғулотларнинг мазмуни компьютерни ишга тайёрлаш, компьютерга дастур киритиш ва уни ростлаш, ихтиёрий амалий дастур билан ишлаш, компьютернинг матн ва график муҳаррирлари воситасидан фойдаланиш, компьютернинг бошқа имкониятлари билан танишиш, маълумотлар, дастурларнинг нусхаларини олиш ва кўпайтириш, компьютерда масала ечиш босқичлари, машқлар бажариш жараёнида назарий билимларни масала ечишга тадбиқ қилиш, машқлар бажариш жараёнида таълим олувчилар ижобий фикрлаш масалаларини ривожлантириш кабилардан иборат.
Амалий машғулотларнинг асосий мақсади – ўқувчиларга ўзларининг келажакдаги фаолиятларида компьютер технологияларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлайдиган амалий билим ва малакалар беришдан иборат.
Амалий машғулотларнинг вазифасига эса юқорида кўрсатилган амалий машғулот мазмунини жорий қилишни шакллантириш амалларини киритиш мумкин.
Амалий машғулотлар ўтказишда таълим мазмунини дифференциаллаш муҳим аҳамиятга эга, чунки амалий машғулотларда танланган топшириқлар мазмуни ихтиёрий кўринишдаги касб эгасига зарур бўлган амалий кўникма ва малакаларга асосланган билимлар минимумига эга бўлиши керак.
Ўқув муассасаларда таълим олувчилар учун амалий машғулот топшириқларини беришда танланган топшириқлар барча тингловчилар учун бир хил бўлмаслигига эътибор бериш керак. Амалий машғулотда машқларнинг кўриниши ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига қараб танланиши мақсадга мувофиқ, яъни ўқувчилар ўқув предметидан олган назарий билими қай даражада ўзлаштирилганлигини эътиборга олиб мос машқлар оддийдан мураккабга қараб ўқувчиларга тавсия қилинади.
Амалий машғулотларда тавсия қилинган топшириқлар мазмуни таълим олувчилар билим даражалари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уч гуруҳга ажратиб тавсия қилиниши мумкин:
1. Биринчи гуруҳ топшириқлари – барча ўқувчиларга мўлжалланган бўлиши керак.
2. Иккинчи гуруҳ топшириқлари – фанни ўрганишга қизиққан ўқувчиларга мўлжалланиши керак.
3. Учинчи гуруҳ топшириқлари – ушбу соҳага махсус қобилияти бор ўқувчиларга мўлжалланиши керак.
Амалий машғулотлар учун танланган машқларда қуйидаги хусусиятлар бўлиши талаб этилади:
 ҳар бир машқнинг қийинлик даражаси;
 машқнинг ўқувчилар учун қизиқарлилиги;
 машқларнинг соддадан мураккабга қараб танланиши;
 машқлар танлашда фанлараро боғланиши ва ҳаётийлиги;
 машқлар мустақил иш ва уй вазифаси сифатида фойдаланишга
мўлжалланиши.
Ҳар бир танланган машқни бажариш жараёнида келиб чиқадиган хулосаларни фикрлаб ҳал қилишни таълим олувчиларнинг ўзларига тавсия қилиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Амалий машғулотларда бажариладиган машқларни дидатик мақсадлар мазмунини эътиборга олиб қуйидагича ажратиш мумкин:
- ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлашга доир машқлар;
- ўрганилган ўқув материалини такрорлаш ва малака ҳосил қилишга қаратилган машқлар;
- билим ва малакаларни тизимлаштиришга қаратилган машқлар;
- билим ва малакаларни текширишга қаратилган машқлар.
Амалий машғулотлар учун машқлар тизимини яратишда 20 та топшириқ тузилса, уни 4 хил қийинлик даражаси бўйича қуйидаги фойизларда тақсимлаш мақсадга мувофиқ:
1 – даражали топшириқлар – 8 та (40%);
2 – даражали топшириқлар – 6 та (30%);
3 – даражали топшириқлар – 4 та (20%);
4 – даражали топшириқлар – 2 та (10%);
Амалий машғулотларда машқлар тизимини яратиш методикасини «Дастурлаш жараёнида графика элементлари» тушунчаларини ўқитиш мисолида кўриб чиқамиз.
1 – даражали топшириқлар.
1. Компьютер экранининг марказида нуқта ҳосил қилинг.
2. Компьютер экранининг марказида ўчиб-ёнувчи нуқта ҳосил қилинг.
3. Экранда нуқтани горизонтал йўналишда ҳаракатлантириб, белгиланган жойда тўхтатиш амалларини бажаринг.
4. Экранда нуқтани горизонтал йўналишда белгиланган жойгача ҳаракатлантириб, тўхташи натижасида нуқтанинг ўчирилишини таъминлаш амалларини бажаринг.
5. Экранда нуқтани диогонал йўналишда ҳаракатлантириб, белгиланган жойда тўхтатиш амалларини бажаринг.
6. Экранда тўғри тўртбурчак ҳосил қилиб унинг марказида горизонтал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилинг.
7. Экранда тенг томонли учбурчак ҳосил қилиб унинг марказида вертикал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилинг.
8. Экранда айлана ичида квадрат тасвирини ҳосил қилинг.
2 – даражали топшириқлар.
1. Экранда нуқтани горизонтал йўналишда ҳаракатлантириб, сўнгра
дастлабки ҳолатига қайтариш амалларини бажаринг.
2. Экранда нуқтани диогонал йўналишда ҳаракатлантириб, сўнгра дастлабки ҳолатига қайтариш амалларини бажаринг.
3. Экранда тўғри тўртбурчак ҳосил қилиб унинг марказида ўчиб-ёнувчи нуқта ҳосил қилинг.
4. Экранда сектор ҳосил қилинг.
5. Экранда куб тасвирини ҳосил қилинг.
6. Экранда глобус тасвирини ҳосил қилинг.
3 – даражали топшириқлар.
1. Экранда тўғри тўртбурчак ҳосил қилиб унинг марказида горизонтал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилиб уни биргаликда ҳаракатлантиринг.
2. Экранда исмингизнинг бош ҳарфини тўғри чизиқлар ёрдамида ҳосил қилиб, уни горизонтал йўналишда ҳаракатлантиринг.
3. Экранда тўғри тўртбурчакнинг марказида тенг томонли учбурчак ҳосил қилиб, уларни кетма-кет ўчиб-ёниб туришини таъминланг.
4. Экранда бирин-кетин ҳосил бўлувчи ичма-ич жойлашган реккурент айланалар ҳосил қилинг.
4 – даражали топшириқлар.
1. SPRITE оператори ёрдамида компьютер экрани бўйлаб ҳаракатланадиган тасвир ҳосил қилинг.
2. Исмингизни экран бўйлаб бирор йўналишда ҳаракатлантириш амалларини бажаринг.
«EXCEL электрон жадвалида ишлаш» мавзуси ўтилганда қуйидаги
тартибда топшириқлар тавсия қилиш мумкин:
1 – даражали топшириқлар:
1. EXCEL электрон жадвалини ишга туширинг.
2. EXCEL электрон жадвалида маълумотларни киритиш тартибини
кўрсатинг.
3. EXCEL электрон жадвалида тайёрланган маълумотларни хотирага ёзиш ва ундан чақириш амалларини бажаринг.
2 – даражали топшириқлар:
1. EXCEL электрон жадвали ойнасида ҳосил қилинган маълумотларни
жадвал кўринишда чиқариш амалларини бажаринг.
2. EXCEL электрон жадвалида гуруҳ ўқувчилари ҳақида маълумот тайёрланг.
3. EXCEL электрон жадвалида тайёр расмлардан фойдаланиб маълумотлар тайёрланг.
3 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвалида формулалар ва функциялардан фойдаланиш тартибини кўрсатинг.
2. EXCEL электрон жадвалида бирор корхона ёки ташкилотнинг бир ойлик даромадлари ҳақида маълумот тайёрланг ва унда нималарга эътибор бериш кераклигини изоҳланг.
4 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвалида бирор корхона иқтисодиётининг ойлик ва йиллик ўсиши ва камайишини кўрсатувчи маълумотни график ва диаграммалар шаклида чиқариш амалини бажаринг.
2. EXCEL электрон жадвалида бирор ўқув муассаса таркибий тузилишини анимацион ва турли хил ранг бериш воситалари ёрдамида тасвирлаш амалларини бажаринг.
Информатика курсини ўрганишда ҳар бир ўқув материали учун мос машқлар танлаш ва улардан дарс жараёнида фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Информатика фанида ихтиёрий масалаларни ечиш учун компьютерда масалалар ечиш босқичлари қуйидагича ўрганилади:
 Масаланинг қўйилиши;
 Масалани ечиш моделини тузиш;
 Масалани ечиш усули яъни алгоритмини тузиш;
 Дастур тузиш;
 Дастурни компьютер хотирасига киритиш ва натижа олиш;
 Ечимни асослаш.
Биринчи босқичда масала ва унинг берилишини аниқлаш талаб этилади. Бунинг учун масала нима эканлиги ва унинг турлари ҳақида маълумот бериш керак. Инсон миясида қабул қилинган маълумотлар қайта ишланиб, уни бирор иш бажаришга ундаса, бу маълумотлар инсон учун масалага айланади. Умуман фан ва тадқиқот жараёнларида бирор муаммони ҳал қилишга қаратилган ибора масала деб қаралади. Масалалар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Информатикада оддий бажариладиган буйруқлар билан ҳал бўладиган масалалар оддий масалалар деб қаралади.
Агар масаланинг ҳал бўлиши ундаги шартларнинг бажарилишига боғлиқ бўлса, бундай масала мураккаб масала деб қаралади.
Иккинчи босқичда масалани ечишнинг математик модели тузилади, яъни масалани берилиши ва ечимини математик белгилашлар, маълум қонун-қоидалар асосида математик формулалар яратилади. Яратилган математик формулалар берилган масаланинг модели ҳисобланади.
Учинчи босқичда масалаларни ечиш тартиб қоидаларини умумлаштириш яъни масалани ечишнинг алгоритмини тузиш керак. Бунинг учун алгоритмнинг берилиш усулларини ва турларини билиш лозим.
Алгоритмларни сўзлар, жадваллар, графиклар, алгоритмик тил ва схемалар блоки ёрдамида ифодалаш мумкин.
Тўртинчи босқичда масала учун бирор дастурлаш тилида дастур тузиш талаб қилинади. Бунда масаланинг ечиш усулини дастурлаш тилида ифодалаш керак. Дастур тузиш учун энг кўр қўлланиладиган ва юқори имкониятга эга бўлган дастурлаш тилларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Бешинчи босқичда тузилган дастур компьютер хотирасига интерпретатор дастурлари ёрдамида киритилади, таҳрирлаш ишлари амалга оширилади ва дастур ишга туширилиб натижа олинади.
Олтинчи босқичда масала ечими асосланади. Бунда масаланинг алгоритми ва дастури бажарилиши изоҳланади, масаланинг ечими таҳлил қилинади.
Компьютерда масалалар ечиш босқичлари ёрдамида Информатика дарсларида машқлар бажариш ўқувчиларнинг компьтерда ишлаш малакаларини ошириб, ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Download 77.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling