12-§ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув машғулотларини ва дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этиш ва утказиш методикаси


Download 77.89 Kb.
bet14/16
Sana03.05.2023
Hajmi77.89 Kb.
#1423705
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
12 мавзу

10. Уй вазифасини таҳлил қилиш
Уй вазифасини беришдан мақсад ва ҳажми. Синфда бажарилган иш билан уйга берилган вазифанинг ҳажми. Уйга берилган вазифанинг хусусияти (ижодий, такрорлаш, мустаҳкамлаш, ривожлантириш), уй вазифасини беришда ўқитувчининг изоҳи.
Дарсларни таҳлил қилиш турлари
Дарсни таҳлил қилишни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Илмий таҳлил.
2. Психологик таҳлил.
3. Методик таҳлил.
4. Дидактик таҳлил.
5. Умумпедагогик таҳлил.
Илмий таҳлил- берилаётган билимларнинг илмий назарий жиҳатини, ўқувчи бажараётган мустақил ишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш демакдир.
Дарс кузатувчи ҳар бир раҳбар дарснинг илмий таҳлилида асосан қуйидагиларга эътибор бериши мақсадга мувофиқ бўлади:
1. Ўқитувчининг илмий жиҳатдан (ўзи мутахассис бўлган фанни илмий асосда чуқур билиши) қуролланганлиги.
2. Шу кунги дарсга илмий жиҳатдан тайёргарлик ҳолати.
3. Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий –назарий ахборотлар билан қуролланиб бориши.
4. Дарс жараёнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баён этилиши ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши.
5. Дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олиниши.
6. Дарслик материалларининг қўшимча адабиёт материаллари билан
бойитилиши.
7. Ўқувчи бажараётган лаборатория, амалий ҳамда мустақил
ишларнинг илмий йўналиш бўйича мақсадга мувофиқлиги.
8. Ўқувчилар хулосасининг илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назорат қилиниши.
9. Дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таълим-тарбия билан боғланиши.
10. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг илмий нутқ маданияти.
Методик таҳлил – ўқитувчининг дарс жараёнида қўллаган усулларининг мақсадга мувофиқ эканлиги таълимнинг турига ва ўзига хос хусусиятларига қараб белгиланади.
Ўқув материалларини ўқувчиларга баён қилиш ва тушунтириш жараёнида қўлланилган усулларнинг шу материалга мослиги ёки мос эмаслиги методик таҳлил давомида аниқланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқитувчи дарсда қўллаган усулларнинг самарадорлиги, ранг-баранглиги, намунавийлиги унинг ўтган, янги мавзу материалини ўқувчиларнинг қай даражада ўзлаштириб олганликлари билан белгиланади.

Download 77.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling