12-§ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув машғулотларини ва дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этиш ва утказиш методикаси
Download 77.89 Kb.
|
12 мавзу
Дарсларни таҳлил этиш мақсадлари
Дарслар аниқ мақсад асосида кузатилиши ва таҳлил қилиниши лозим. Шундагина натижаси самарали бўлади ва ўқув жараёни юзасидан аниқ хулоса чиқариш имконини беради. Дарс таҳлилида тизимсизлик, аниқ бир мақсаднинг йўқлиги, дарсга тасодифан қатнашиш, дарсни чуқур таҳлил қила олмаслик, ўқитувчига амалий ёрдам кўрсата олмаслик эса дарслар сифатининг ва савиясининг пасайиб кетишига олиб келади. Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эга бўлмай, балки мактабда ўқув-тарбия жараёнига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим шаклларидан биридир. Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш амалиётининг тизимли амалга оширилиши дарсларни қиёслаш ва йўл қўйилган хатоларнинг бартараф этилганлигини аниқлаш имкониятини беради. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши тажриба алмашинув жараёни бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, юқори ишчанлик билан фаолият кўрсатса, таҳлил қилувчи ўқитувчи эса таклиф ва мулоҳазалар бериш орқали тажрибасини бойитади, методик малакасини оширади. Дарс таҳлили ўқув машғулотини кузатиш, ўрганиш шаклида олиб борилади. Шу ўринда савол туғилади. Ўқитувчининг дарси ким томонидан кузатилиши лозим? Қандай мақсад билан кузатилади ва таҳлил қилинади? Ўқитувчининг дарси вилоят ХТБ, туман, халқ таълими бўлими, таълим муассасалари раҳбарлари, ходимлари, методистлар ва ўқитувчилар томонида кузатилади ва таҳлил қилинади. Бунинг учун, энг аввало, дарсга киришдан мақсад нимадан иборат эканлигини аниқлаб олиш зарур. Дарс қуйидаги мақсадда кузатилади ва таҳлил қилинади: таълим ва тарбия жараёни сифатини аниқлаш; ўқитувчининг педагогик маҳоратини оширишга ёрдам бериш; илғор иш усуллари ва методларини ўрганиш ва оммалаштириш; ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши; ўқувчиларнинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлаш; илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш; ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ўрганиш; дарс жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, ўқитувчига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш; таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар психологик хусусиятларини ўзига хослигини эътиборга олиш; дарсда ўқувчиларни фаоллаштириш ва мавзуни ўзлаштиришларини эътиборга олинганлиги. Дарс - ўқув жараёнининг жуда кўп таълим-тарбия қирраларини ҳал қилувчи асос ҳисобланади. Шунга кўра дарсни кузатувчи ва таҳлил қилувчилардан махсус тайёргарлик кўриш талаб этилади. Download 77.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling