12-§ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув машғулотларини ва дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этиш ва утказиш методикаси


Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга


Download 77.89 Kb.
bet15/16
Sana03.05.2023
Hajmi77.89 Kb.
#1423705
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
12 мавзу

Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга
олиш мақсадга мувофиқдир:
1. Дарс жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ташкилий
шаклларига кўра:
 ҳикоя усули;
 оғзаки баён усули;
 суҳбат усули.
2. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришига кўра:
 ўқитувчиларнинг сўзлаш усули;
 кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш усули;
 дарслик, контурли карта, диаграмма ёки жадваллар билан ишлаш усули;
 лаборатория асбоблари билан ишлаш усули;
 техника воситаларидан (информатика электрон ҳисоблаш техникаси, кинофильм,
диафильм, радио, телевизор кабилар) фойдаланиш усули;
синф доскасидан, география, тарих ёки зоологияга тегишли бўлгантурли карталардан фойдаланиш усули кабилар.
Дидактик таҳлил – таълим турлари самарадорлиги ва уни белгиловчи қонунлар ва қоидаларнинг дарсда қанчалик тўғри ҳамда мукаммал бажарилганлигини таҳлил қилиш демакдир.
Дарсни дидактик жиҳатдан таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор бериш ўринли бўлади:
1. Ўқитувчи баёнининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли бўлиши ва бу баённинг изчил равишда ўқувчи онгига етиб бориши.
2. Ўқитувчи фикрининг маънавий-маърифий тарбия талабига мос бўлганлиги.
3. Барча ўқувчиларнинг ўқитувчи бераётган материалини онгли равишда ўзлаштиришлари.
4.Ўқитувчи баёнида ривожлантирувчи ва муаммоли таълимнинг мавжудлиги.
5. Ўқитувчи фикрининг изчилиги.
6. Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён қилишда кўрсатмали қуроллардан, тарқатма материаллар ва техника воситаларидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги.
7. Экскурсия, тажриба, лаборатория ва амалий ишларнинг мақсадга йўналтирилган ҳолда ўтишга эришилганлиги.
8. Дарслик билан ишлашнинг тўғри бўлиши.
9. Мисолларнинг таълим-тарбия бирлиги мазмунида йўналиши.
10. Дарсни маълум бир тизимда олиб борилиши кабилар.
Умумий педагогик таҳлил – дарсдаги ҳамма жиҳатларнинг қисқа ва енгил кўринишидаги таҳлилидир.
Дарсни умумий педагогик жиҳатдан таҳлил қилганда қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:
1. Ўқув хонаси ёки синф хонасининг дарс ўтишга тайёргарлик
ҳолати (дарс жиҳозлари).
2. Ўқув хонаси ёки синф хонасининг санитария- гигиена ҳолати.
3. Дарс мавзуси ва унинг таълимий, тарбиявий мақсади.
4. Ўқитувчининг мазкур дарсга илмий-методик ва педагогик
жиҳатдан тайёрланганлиги даражаси.
5.Ўқитувчининг дарсни ташкил этиш ва дарс босқичларидан
тўғри фойдаланиши.
6.Ўқитувчининг ўқувчиларга таълим- тарбия беришида педагогик
жиҳатдан намунали шахс даражасига кўтарила олганлиги.
7. Ўқувчилар билимига қўйиладиган баҳонинг адолатли ва изоҳли бўлиши.
8. Ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, интизоми, мустақил фикр юритиши ҳамда мазкур фан асосларини ўзлаштириб олганлик даражаси.
9. Ўқувчиларнинг дарсга муносабати ва ҳурмат билан қараши.
10. Ўқитувчининг дарсдаги бошқарувчилик роли ва иш услуби.
11. Ўқитувчининг дарс мавзусини таълим- тарбияга боғлаши.
12. Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён қилишда ўлкашунослик
материалларидан фойдаланиши.
13. Дарсда ўқувчиларнинг сифат ўзлаштириши.
14. Ўқитувчининг дарсдаги таълимий ва тарбиявий мақсадига
тўлиқ эриша олганлиги.
15. Ўқитувчининг илмий, методик ва умумпедагогик
жиҳатдан ёрдамга эҳтиёжи кабилар.

Download 77.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling