12-§ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув машғулотларини ва дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этиш ва утказиш методикаси
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарсдан ташқари ишларни ташкиллаштириш тамойиллари
Download 77.89 Kb.
|
12 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс таҳлилини ўтказиш методикаси
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарсдан ташқари ишларни ташкиллаштириш тамойиллари.
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарсдан ташқари машғулотларни режалаштириш ва ўтказиш методикаси. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс таҳлилини ўтказиш методикаси Дарсни кузатиш ва уни таҳлил этиш ўқитувчининг умумий тайёргарлик белгиларидан бири сифатида. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги шартли равишда қуйидаги икки босқичдан иборат: Ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги. Ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги. Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади: Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиш; Ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан танишиш; тегишли кўргазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қўллай билиш; илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали ўз билимини кенгайтириш; компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, "Ziyonet" ахборот таълим порталига жойланган маълумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир. Ўқитувчининг дарсга кундалик тайёргарлиги энг асосий вазифалардандир. Дарсга тайёргарлик кўриш қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим: 1-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади. 2-босқич: ДТС ва ўқув дастуридан ўтилаётган мавзу юзасидан ўқувчида қандай тушунчалар (билим, кўникма ва малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштирилиб, шу асосида дарс мақсадлари белгилаб олинади. 3-босқич: Мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, электрон манбалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар ўрганиб чиқилади ҳамда дарс ишланмаси (конспект) тайёрланади. Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий тайёргарлиги, билим олишдаги фаолияти, ўқув фанига бўлган қизиқиши, диққат билан ишлаши, матн, харита, жадвал, асбоблар билан мустақил ишлай билиши, ўқитувчига бўлган муносабати аниқланади. Шу билан бирга ўқитувчининг фаолияти ҳам таҳлил қилинади. Чунончи, ўқитувчининг ўқув дастури материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш жараёнида асосий фикрни ажратиб олиши, илмийлик ва соддалик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарс мақсадини тўғри қўйиши, дарс жараёнини тўғри режалаштириши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиши, ўқувчилар билан якка ва жамоада ишлашни ташкил эта билиши, дарс мобайнида вақтдан унумли фойдаланиши ва педагогик муомала маданиятини эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлар инобатга олинади. Ўқитувчининг дарсини бир неча марта кузатиш ва таҳлил қилиш, унинг педагогик маҳорати, иш тизими, ўқувчиларининг ўзлаштириши, билим даражаси каби соҳавий ва касбий лаёқати юзасидан хулоса чиқариш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларининг дарсларини таҳлил қилишда кўпинча кузатувчилар дарсга яхлит тизим сифатида қарамай кўпроқ ташқи жиҳатларига баҳо берадилар, дарснинг мазмун-моҳияти хусусида юзаки мулоҳаза юритадилар. Шунингдек, дарс таҳлилида ўқитувчининг кўрсатмали қўлланмадан фойдаланиши, дидактик карточкалар билан ишлаши ва ҳоказолар айтилади-ю, аммо улардан нима мақсадда, қайси вазиятда фойдаланилгани, қанчалик самара берганлиги, вақт тақсимотига тўғри амал қилинганлиги, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган-олмаганлиги каби масалалар тўғрисида фикр юритилмайди. Ўқитувчилар аксарият ҳолларда дарс жараёнида қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўядилар. Жумладан: дарс мақсади билан ўқувчиларни таништирмаслик; интерфаол методлардан самарасиз фойдаланиш; дарс жараёнида барча ўқувчиларнинг иштирокини таъминлай олмаслик; ўқувчилар билан якка ва жамоа тартибда ишлашга эриша олмаслик; ўқувчиларнинг мустақил ишлашини таъминламаслик. ўқувчилар бажарган ишларини вақтида баҳоламаслик; ўқитувчи нутқининг равон, таъсирчан эмаслиги; мавзуни амалиёт билан боғлаб тушунтирмаслик; мавзуни илмий ва амалий нуқтаи назардан тушунтиришга эътибор бермаслик; синф доскаси, дарслик, ўқувчи дафтари, қўшимча адабиётлардан фойдаланишнинг тизимли йўлга қўйилмаганлиги; ўқувчиларга бериладиган саволларнинг муаммоли тарзда тузилмаганлиги кабилар. Download 77.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling