Информатика ва ахборот технологиялари дарси ва унга қўйилган компетенциявий ёндашувга асосланган замонавий талаблар, дидактик, психологик ва методик талаблар.
Дарс бу- синфда тақвим-мавзу режа асосида белгиланган вақт давомида ўқитувчи томонидан ўқувчилар учун ўқув-тарбия жараёнининг мақсадли ташкил этилишидир.
Ҳозир мaктaблaримиздa қўллaнилaётгaн синф-дaрс тизими қуйидaги тaшкилий шaкллaрдa олиб борилaди:
Ҳaр қaйси синф ёши вa билимигa кўрa бир хил дaрaжaдaги
болaлaрнинг доимий гуруҳигa эгa бўлaди.
Дaрс мaшғулоти aсосaн 45 минутгa мўлжaллaнгaн бўлиб, қaтъий
жaдвaл орқaли олиб борилaди.
Дaрс бевоситa ўқитувчининг рaҳбaрлигидa жaмоa вa яккa шaклдa олиб борилaди. Дaрс ўтилaётгaн мaтериaлнинг мaзмунигa қaрaб хилмa-хил усул билaн олиб борилaди, тaълим тизимининг бир қисми сифaтидa, aлбaттa, тугaллaнгaн билим берaди вa нaвбaтдaги билимлaрни ўзлaштириш учун зaмин ярaтaдигaн қилиб уюштирилaди.
Шундай экан, ҳар бир ўқитувчи дарсга сифатли ва пухта тайёрланмасдан киришни инсонийликка, пок виждонга хиёнат эканлигини ва иш ҳақини ҳалоллаб олиш лозимлигини ҳис қилиши керак. Чунки, ҳар бир фан ўқитувчиси фаолияти асосини сифатли дарс ўтиш, ўқувчиларга яхши таълим-тарбия бериш ташкил этади.
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги шартли равишда қуйидаги икки босқичдан иборат:
1. Ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги.
2. Ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги.
Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади:
— Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиш;
— Ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан танишиш;
— тегишли кўргазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қўллай билиш;
— илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали ўз билимини кенгайтириш;
— компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “ZiyoNet” ахборот таълим порталига жойланган маълумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир.
Ўқитувчининг дарсга кундалик тайёргарлиги энг асосий вазифалардандир.
Дарсга тайёргарлик кўриш қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим:
1-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |