12-маъруза Мавзу: Адсорбция жараёни. Адсорбентларнинг турлари ва


Download 360.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana07.03.2023
Hajmi360.72 Kb.
#1244434
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
13-maruza.



12-маъруза 
Мавзу: Адсорбция жараёни. Адсорбентларнинг турлари ва 
характеристикалари. Адсорбцияни ташкил этиш усуллари 
Газ аралашмалари газ ёки буғларни ёки эритмалардан эриган моддаларни қаттиқ, 
ғоваксимон жисм ёрдамида ютиш жараёни адсорбция деб номланади. Ютилаётган модда 
адсорбтив, ютувчи модда эса – адсорбент деб аталади. 
Адсорбция жараёнининг ўзига хослиги шундаки - у селектив ва қайтар жараёндир. 
Жараённинг қайтар бўлишлиги туфайли адсорбент ёрдамида буғ – газ аралашамаларидан 
бир ёки бир неча компонентларни ютиш, сўнг эса махсус шароитда уларни адсорбентдан 
ажратиб олиш мумкин. 
Адсорбцияга тескари жараён десорбция деб номланади. Адсорбция жараёни халқ 
хўжалигининг турли соҳаларида кенг тарқалган бўлиб, газларни тозалаш ва қисман 
қуритиш, эритмаларни тозалаш ва тиндириш, буғ - газ аралашмаларини ажратиш учун 
ишлатилади. 
Кимё саноатда адсорбция қуйидаги жараёнларни: газлар ва эритмаларни тозалаш ва 
қуритишда, эритмалардан қимматбаҳо моддаларни ажратиб олишда, нефть ва нефть 
маҳсулотларини тозалашда, нефтни қайта ишлашда ҳосил бўладиган газ аралашмаларидан 
ароматик углеводородларни (этилен, водород, бензин фракцияларидан ароматик 
углеводородларни) ажратиб олишда ишлатилади. 
Озиқ - овқат саноатида эса қанд қиёми ва диффузион шарбатларни тозалашда, пиво 
ва мевалар шарбатларини тиндириш, вино, коньяк, ароқ ва спиртларни органик ва бошқа 
бирикмалардан тозалаш, крахмал-патока саноатида қиёмларни тозалашда қўлланилади. 
Адсорбция жараён 2 хил бўлади, яъни физик ва кимёвий адсорбция. Агар, адсорбент 
ва адсорбтив молекулаларининг ўзаро тортишиши Ван-дер-Ваальс кучлари таъсири 
остида содир бўлса, бундай жараён физик адсорбция деб номланади. 
Физик адсорбция жараёнида адсорбент ва адсорбтивлар ўртасида кимёвий ўзаро 
таъсир бўлмайди. 
Адсорбция жараёнида буғларнинг ютилиши пайтида улар конденсацияланади, яъни
адсорбент коваклари суюқлик билан тўлиб қолади. Бошқача қилиб айтганда,
адсорбентда капилляр конденсация рўй беради. 

Download 360.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling