12-маъруза Мавзу: Адсорбция жараёни. Адсорбентларнинг турлари ва


c - суюқлик ҳолатидаги ютилган  модда ҳажми; В


Download 360.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana07.03.2023
Hajmi360.72 Kb.
#1244434
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
13-maruza.

c
- суюқлик ҳолатидаги ютилган 
модда ҳажми; В - адсорбент тузилишига боғлиқ константа; Т - буғнинг абсолют
температураси;

а
- бирор адсорбент ва стандарт коваклардаги суюқлик ҳолатидаги моль 
ҳажмларига тенг бўлган аффинлик коэффициенти; Р - адсорбтив тўйиниш буғининг 
12.1 расм. Изотермаларнинг
асосий турлари 


босими; р - адсорбция температурасидаги адсорбтив буғининг парциал босими. 
Адсорбция жараёнида бошланғич аралашмада ютилаётган модда буғининг босими
камаяди ва иссиқлик ажралиб чиқади. Шунинг учун Ле-Шателье принципига биноан
температура пасайиши ва босим ортиши билан адсорбцияланаётган модда миқдори 
кўпайиб боради. Шундай қилиб, босим пасайиши ва температура ортиши тескари - 
десорбция жараёнини тезлаштиради. 
Адсорбция жараёнида ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори (кЖ/кмоль) тажрибавий 
усул билан аниқланади. Тажрибавий маълумотлар йўқ бўлса, ажраб чиқаётган иссиқлик 
миқдори (12.1) тенглама ёрдамида ҳисобланиши мумкин. 
 
Адсорбция жараёнини ташкил этиш усуллари 
Адсорбция жараёнини ташкил этиш схемалари 12.2-расмда келтирилган. Донадор 
адсорбентлар учун қўзғалмас (а) ва ҳаракатчан (б,в) қатламли схемалар ишлатилади. 
Биринчи ҳолатда жараён даврий бўлади. Даставвал адсорбент қатлами L орқали буғ-газ 
аралашмаси G ўтказилади ва у ютилаётган модда билан тўйинтирилади; ундан сўнг сиқиб 
чиқарувчи модда В юборилади ёки адсорбент қиздирилади. Ана шундай йўл билан 
адсорбент қайта тикланади, яъни десорбция жараёни содир бўлади.
Иккинчи ҳолатда адсорбент L ёпиқ системада циркуляция қилади (12.2б-расм); 
адсорбентнинг тўйиниши қурилманинг юқори - адсорбцион – зонасида, қайта тикланиш 
эса - пастки десорбцион зонасида юз беради. 
Агар, адсорбент кукун, чангсимон кўринишда бўлса, циркуляцияли, мавҳум қайнаш 
қатламли схема қўлланилади (12.2в-расм). 

Download 360.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling