12-маъруза. Органик моддаларнинг асосий манбалари. Нефт, табиий газ, КЎмир, сланц ёқИЛҒиси. ЁҚИЛҒи турларини қайта ишлаш
--§ САНОАТДА ОЛИНАДИГАН (СУНЪИЙ) ГАЗЛАР
Download 1.64 Mb. Pdf ko'rish
|
3--§ САНОАТДА ОЛИНАДИГАН (СУНЪИЙ) ГАЗЛАР Қаттиқ ва суюқ ёқилғиларни каталитик ва термик крекинг, пиролиз ёки бошқа усулда қайта ишлаб ёнувчан газлар (генератор гази, кокс гази, ёритувчи газ, сув гази, домна гази ва бошқалар) олинади. Саноатда олинадиган (сунъий) газлар газ ҳолидаги олефин углеводородлар олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Уларнинг таркибида, одатда, эркин ҳолдаги водород бўлади. Мазутни термик крекинг қилишда олинадиган газлар таркибида озроқ миқдорда этилен ва кўпроқ пропилен ҳамда бутиленлар бўлади. Каталитик крекинг газлари таркибида изобутиленнинг микдори кўплиги билан фарқ қилади. Пиролиз газларида этиленнинг миқдори кўп бўлади. Босим остида крекинглашда энг кам, пиролизда энг кўп газ ҳосил бўлади. Пиролиз газлари реакцияга киришувчан олефин углеводородларга айниқса бойдир: пиролиз процессида органик синтез саноати учун хом ашё олишга имкон туғилади, шу сабабли унинг катта аҳамияти бор. Қаттиқ ёқилғини кимёвий қайта ишлаш усулларидан муҳимлари пиролиз ва газификация (газга айлантириш)дир. Пиролиз — қаттиқ ёқилғини ҳавосиз жойда юқори ҳароратда қиздириш (қуруқ ҳайдаш); чала кокслаш ва кокслаш ишлари пиролизга асосланган. Чала кокслаш ишлари кокслаш печларида 500—600°С ҳароратда амалга оширилади. Натижада чала кокс, таркибида эрувчан моддалар бўлган смола усти суви, ҳар хил органик моддалар аралашган смола ва оғирлиги жиҳатдан 8—10% газ (бир тонна ёқилғида 120 м 5 гача) ҳосил бўлади. Бу газ таркибида 15—25% водород ва 55—65% метан бўлади, у ёқилғи ёки кимёвий хом ашё сифатида ишлатилади. Унинг иссиқлик бериш хусусияти жуда юқори (26400 кж/м 3 ). Кокслаш — кўмирни ҳавосиз жонда 1000—1100°С ҳароратда қуруқ ҳайдаш 228 процессидир. 500—600°С ҳароратда ҳосил бўлган маҳсулотлар (бирламчи маҳсулотлар) анча юқори ҳарорат таъсирида қайтадан иккинчи марта парчаланади. Натижада анча оддий ва барқарор моддалар ҳосил бўлади. Шундай қилиб, кўмирдан учувчан бирикмалар ажралиб чиқади ва углерод ҳамда кулдан таркиб топган қаттиқ ғовак модда — кокс қолади (7-расм),ёниш учун зарурий газлар ва хаво кўмирли камералар орасидаги бўшлиққа киради. Камералар орасидаги бўшлиқда газлар ёнади ва ўз иссиқлигили камераларнинг деворларига беради. Камерадаги кўмир унинг қиздирилган иккала девори орқали қизиганлиги сабабли деворлар ёнида ҳарорат энг юқори бўлади. Кўмирнинг иссиқ ўтказувчанлиги кам, шу сабабли коксланиш процесси камера деворларининг ёнида бошланиб, камеранинг ўртача қисмига жуда секин тарқалади. Кокс гази хар қайси камерадан махсус кувурлар орқали чиқади ва барча камералар учун амалий бўлган горизонтал газ йиғгичга ўтади; газ йиғгич кокс батареялари бўйлаб жойлашган. Кокслашда чиқадиган газ таркибида 55— -60% водород ва 24—28% метан бўлади. Газнинг унуми 300— 350 м*/т. Уваланиб кетадиган тошкўмирлардан кокс — газ заводларидан реторталарда ҳавосиз шароитда олинадиган эритувчи газнинг таркиби ҳам шунга яқин бўлади. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling