12-маъруза. Органик моддаларнинг асосий манбалари. Нефт, табиий газ, КЎмир, сланц ёқИЛҒиси. ЁҚИЛҒи турларини қайта ишлаш


- расм. Кокс печларининг ишлаш схемаси


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1174920
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
79- расм. Кокс печларининг ишлаш схемаси: 
7-кўмирли камералар; 2-камералар оралиғидаги бўшлиқ; 3-кокс газининг чиқиш жойи. 
Электр энергиясининг кенг тарқалиши муносабати билан XX асрнинг 


229 
бошларига келиб газ ёритиш мақсадларида ишлатилмайдиган бўлди шу сабабли 
«ёритувчи» газ деган термин ўз маъносини йўқотди. 
Қаттиқ ёқилғини газга айлантириш — бу ёқилғининг органик қисмини ҳаво 
кислороди, сув буғи буғ-кислород аралашмаси таъсирида ёнувчан газларга 
айлантириш процессидир. Бу газлар водород билан углерод (II)—оксиднинг 
аралашмасидан иборат бўлади. Синтез газ дейиладиган бу газ органик синтез 
саноатида ишлатилади. Кўмирни газга айлантиришдан мақсад —арзон баҳо ва 
кўп кулли қаттиқ ҳолдаги ёқилғидан — хавфсиз, ташиш осон бўлган ёқилғи ва 
кимёвий синтезлар учун хом ашё генератор гази олишдир. 
80- расм. Газ генераторининг схематик кесими: 
1-юклаш люки; 2-шахта; 5-ўтга чидамли ғишт; 4-колосник панжара; 5-ҳаво ҳайдаш тешиги; 
6-газ маҳсулотларининг чиқиш йули



230 
Газга айлантиришда ишлатиладиган аппаратлар газ генераторлари дейилади. 
Газ генератори (8-расм) иш томони ўтга чидамли ғишт 2 билан қопланган шахта 1 
бўлиб, унинг юқориги қисми 3 дан ёқилғи солинади, пастки қисми 4 дан эса ҳаво 
пуркалади. Ёқилғи қатламини газогенераторнинг пастки қисмида тутиб туриш 
учун колосник панжара 5 газ ҳолидаги маҳсулотларнинг чиқиб кетиши учун эса 
юқори қисмида тармоқ 6 ўрнатилган. Кўмирни газга айлантириш учун қандай 
реагент ишлатилишига ва шароитига қараб бир-биридан таркиби ҳамда хоссалари 
жиҳатидан турлича бўлган генератор газлари (ҳаво гази, сув гази, буғ-ҳаво гази, 
буғ-кислород гази) олинади.
Ҳаво гази ёқилғи углеродининг ҳаво кислороди билан ўзаро таъсирлашиши 
натижасида ҳосил бўлади: 
Ҳаво — сув гази ёқилғини сув буғи билан ҳаво аралашмаси таъсирида газга 
айлантириб олинади. Буғ-кислород гази ёқилғига буғ билан кислород 
аралашмасини пуфлаш йўли билан олинади. Агар ёқилғи босим остида газга 
айлантирилса, метан ҳосил бўлиш иккиламчи реакциялари содир бўлади: 
Бу газларнинг ёнувчан компонентлари углерод (П)-оксид, водород ва 
метандир. 
Г а з и и н г сифати унинг таркиби, иссиқлик бериш хусусияти ва 
аралашмаларнинг миқдорига қараб аниқланади. Кўмир қазиб чиқариш—кўп 
меҳнат талаб қиладиган процессдир, шу сабабли кўмирни коннинг ўзида 
ишлатилиш районларига ташиш осон бўлган газга айлантириш мақсадга 
мувофиқдир. Бунда шахта усулида қазиб чиқариш фойдасиз бўлган паст навли 
ёқилғи қатламларидан ва кичик конлардан фойдаланишга имкон туғилади. Д.И 
Сув гази — углероднинг сув буғи билан 


231 
Менделеев 1888 йилда «Дон қирғоқларида кўмилиб ётган келажакдаги куч» 
мақоласида шундай деб ёзган эди: «Эҳтимол шундай давр келадики, бунда кўмир 
ердан қазиб олинмайди, балки у коннинг ўзида ёнувчан газларга айлантириб
қувурлар орқали узоқ масофаларга узатилади». Мамлакатимизда кўмир ер остида 
газга айлантириладиган энг йирик станция Ўзбекистонда Ангреп кўмир районида 
бўлиб, у йилига 2 млрд. м
3
дан ортиқ газ ишлаб чиқаради, бу газ қудратли ГРЭС 
эҳтиёжлари учун кетади. Ана шу мақсадда запаслари 45 млн. тоннадан ортиқ 
бўлган қўнғир кўмир қатлами 120 метрдан кўпроқ чуқурликда ёндирилган. Тула 
шаҳри яқинидаги Шатский станциясида (кўмир запаслари 27млн. тоннага 
етадиган ер остида кўмирни ёндириб олинган газ билан ишлайдиган дунёда 
биринчи газ турбинали электр станцияси ишламоқда.
Кўмирни ер остида газга айлантиришда ер усти 
газ генераторида содир бўладиган ёқилғи 
углеродининг ҳаво кислороди билан ўзаро 
таъсир этиш реакцияси кетади. Ер остида газга 
айлантириш схемаси қуйидагича (9-расм). 
Кўмир қатламигача вертикал қудуқлар қазилади 
ва уларнинг баъзиларидан босим остида ҳаво 
юборилади. 

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling