13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа
Download 93.23 Kb.
|
13 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хм (Ум + Умчжм) - Авот Кск = ----------- = ---------------------------------- Ўм Ўм
Хм = Ўм + Умчжм - Авот
Бунда: Ўм - корхонанинг ўз маблағи; Умчжм - узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар суммаси; Авот - асосий воситалар ва оборотдан ташқари активлар; Тез ҳаракатга келадиган маблағларга банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги маблағлари, кассадаги нақд пул, чеклар ва ҳакозалар киради. Таҳлилни бошлашдан олдин эса бухгалтерия балансига асосан шу кўрсаткичларни тегишли гуруҳларга бўлиш, уларни аниқлаб олиш лозим. Молиявий барқарорликни ифодаловчи ҳаракатдаги маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларга қуйидагилар киради: ҳаракатдаги маблағларининг фаоллик коэффициенти; умумий ҳаракатчанлик коэффициенти ва соф ҳаракатчанлик коэффициенти. Корхонанинг умумий ҳаракатчанлик (моневрлик) коэффициенти (Кҳ)ни топиш учун умумий ҳаракатдаги ўз маблағлари суммаси (Хм) барча ўз маблағлари суммасига (Ўм) бўлинади. Хм (Ум + Умчжм) - Авот Кск = ----------- = ---------------------------------- Ўм Ўм Ушбу кўрсаткич ўз маблағларининг қанча қисми ҳаракатдаги маблағдан иборат эканлигини ифодалайди. Ушбу кўрсаткичнинг ҳажми қанчалик ошиб борса корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини яхшиланиши учун ўшанча қулай. Ҳаракатдаги маблағларнинг ҳаркатчанлик коэффициенти (Кух) ҳаркатдаги (оборотдаги) ўз маблағларининг умумий маблағлардаги хиссасини ифодалайди. Бу кўрсаткични аниқлашда ҳаракатдаги (оборотдаги) ўз маблағлари суммасини (Ўхм) умумий маблағлар суммасига (Б) бўлинади: Ўхм Кух = --------------- Б Бу кўрсаткичнинг миқдори қанча ошиб борса корхона учун шунчалик муҳим ҳисобланади, чунки корхонанинг ҳаракатдаги (оборотдаги) ўз маблағи умумий маблағи таркибида кўпайиб бораётганлигидан далолат беради. Корхона молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири эса соф ҳаракатчанлик коэффициентидир. Бунинг асосида соф ҳаракатдаги (товар заҳиралари ва пул маблағларидаги) маблағлар миқдори ётади. Бу кўрсаткичларнинг ҳажмини аниқлаш учун умумий ҳаракатдаги маблағлардан жорий мажбуриятлар ва муддати ўтган дебиторларнинг миқдорини айириш лозим. Жорий мажбуриятларга ўтган ва ҳисобот йилида кўрилган зарарлар киради. Булар бухгалтерия балансининг тегишли қаторларида кўрсатилган бўлади. Шундай қилиб корхона молиявий барқарорлигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлар бири ундаги соф ҳаракатчанлик коэффициентидир (Кск). Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун ҳаракатдаги маблағлардан (Хм) жорий мажбуриятлар (Жм) ва муддати утган умидсиз дебиторларни (Дум) айириб ташлаш лозим. Чиққан натижа корхонанинг умумий маблағига (Б) бўлинади: Download 93.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling