14-маъруза. Табиий ғовакли тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар ва уларнинг синфланиши


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana20.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1039960
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-mavzu

Бойитилган ғовак тўлдирувчилар. 
 
Ғовак тўлдирувчиларни бойитиш, бу уларнинг зичлиги ва 
мустаҳкамлиги бўйича бир жинслилигини ошириш, доналар шаклини 
яхшилаш ва чанг миқдорини камайтиришдан иборат. Зич жинслардан 
олинадиган тўлдирувчиларни бойитиш жараёни ғовак тўлдирувчиларга ҳам 
таалуқлидир. 
Бироқ енгил ғовак тўлдирувчиларнинг хусусиятларини аниқлашда, 
бошқа бойитиш усулларидан фойдаланилади. 
Масалан, сувли муҳитда аниқланувчи ишлар ҳаво муҳитида 
бажарилади. 
Бунинг 
учун 
пневматик 
чўктирувчи 
машиналардан 
фойдаланилади (расм-8.1).
 
Расм-8.1.Пневматик чўктирувчи машинанинг схемаси: 
1- вентиляторда ҳавони узатиш; 2-клапанлар; 3-панжара; 4- 
юклаш; 5-ўта оғир доналарни саралаш; 6- нисбатан оғир доналарнинг 
чиқиши; 7-енгил маҳсулотларнинг чиқиши; 8-чангланган ҳаво. 
 


Расм-8.2. Ғовак тўлдирувчиларни бойитиш учун ишлатиладиган 
сепараторнинг схемаси: 
1-панжара; 2-фильтр; 3-хаво узатиш; 4-қум; 5- тўлдирувчиларни 
юклаш; 6-енгил махсулотнинг чиқиши; 7-нисбатан оғир махсулотнинг 
чиқиши. 
Вентилятордан тушувчи ҳаво оқими бир клапандан бошқа машина 
клапанига кетма-кет узатиладива панжарада материал қаватида пульсация 
содир бўлади. Натижада ҳаво оқими тасирида материал иккита енгил ва оғир 
қисмларга ажралади. Бунда оғир доналар пастга ва енгиллари юқорига 
чиқади. Тўлдирувчилар оғир ва енгилига ажратилади ва шу билан бирга 
чангдан тозаланади. 
Оғир тўлдирувчиларни ажратиш сувли суспензияда бажарилса, ғовак 
тўлдирувчиларни ажратиш пневмосуспензияда бажарилади. Бу қурилма 
(расм-8.2) қуйидагича ишлайди: филтр орқали ҳаво қум қаватига узатилади 
ва натижада қум қайнайди. Қумнинг зичлиги ва йириклиги бўйича керакли 
зичликдаги суспензияга мослаб танланади, бу ерда йирик ғовак тўлдирувчи 
бир қисми чўкади, қолгани қумнинг юзасига чиқади. Иккита синфга 
ажратилган йирик тўлдирувчи қум билан бирга олиниб, элак(грохот)дан 
ўтказилади. Қум яна қурилмага қайтарилади. Тўлдирувчиларни синфларга 
ажратиш ҳаво оқими таъсирида ҳам бажарилади (расм-8.3).



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling