15 – Мавзу метод ва методология: асосий тушунчалар


Download 339.68 Kb.
bet6/12
Sana04.02.2023
Hajmi339.68 Kb.
#1157614
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6-seminar 1

АЛОҲИДАЛИК,
УМУМИЙЛИК
ВА
ХУСУСИЙЛИК
Нарса ва ҳодисалар, уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқ
қилувчи томонларини, оламга хос муносабат ва алоқадор-
ликни, олам тараққиётининг хусусияти, унинг макон ва
замондаги мавжудлик шаклларига, ҳар бир нарса ёки
ҳодисанинг айрим белгилари ҳамда ўзаро бирликни
ифодаловчи умумий жиҳатларини ифодалайди.
«Алоҳидалик» категорияси оламдаги нарса, воқеа ва
жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона, такрорланмай-
диган белгилар хамда хусусиятларни акс эттиради.
«Умумийлик» категорияси нарса, ҳодиса, жараёнларга
хос асосий, доимий такрорланадиган белгилар ва
хусусиятлар йигиндисини билдиради.
Алоҳидалик ва умумийликни богловчи ҳалқа хусусий-
ликдир. У алоҳидалик ва умумийликнинг ўзаро алоқа-
дорлиги билан боглиқ мазмунини англатади.
Масалан: водород — алоҳидалик, газ — хусу-
сийлик, химиявий элемент — умумийликни ифода-
лайди. Алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик ўртаси-
даги муносабат диалектик характерга эга бўлиб,
уларнинг тафовути нисбийдир.
М
О
Ҳ
И
Я
Т

В
А

Ҳ
О
Д
И
С
А
Оламдаги нарса, ҳодиса, жараёнларнинг ички, муҳим жиҳатлари
ҳамда юзаки, ташқи томонларини ифодалайдиган фалсафий
категориялардир.
Моҳият нарса, буюм, жараёнларнинг ички, муҳим,
асосий, зарурий, барқарор алоқалари, томонлари
муносабатларининг йигиндисини англатади
Ҳодиса эса моҳиятнинг ташқи ифодаси, намоён
бўлиши, нарса ва жараёнларнинг юзаки, нисбатан
ўзгарувчан томонларини билдиради.
Зеро, оламда якка ҳужайрали тирик организмлардан
тортиб, инсонгача бўлган қанчадан-қанча шакллар
(ҳодисалар) борки, уларни бир қарашда пайқаш мумкин
бўлмаган ички умумий томони, барчасига хос модда
алмашинуви (моҳияти) мавжуд.
Фалсафада моҳият ва ҳодиса масаласига турлича, идеалис-
тик, материалистик ва метафизик қарашлар мавжуд. Жум-
ладан, олам, унинг ҳодисалари турли гоялар ёки сезгилар
йиғиндисидан иборат, деб талқин этувчилар наздида моҳият
ва ҳодиса объектив характерга эга эмас.

Download 339.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling