15 – Мавзу метод ва методология: асосий тушунчалар


Ижтимоий-гуманитар фанлар методлари


Download 339.68 Kb.
bet12/12
Sana04.02.2023
Hajmi339.68 Kb.
#1157614
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
6-seminar 1

Ижтимоий-гуманитар фанлар методлари.
Ижтимоий-гуманитар фанлар методлари. Ижтимоий-гуманитар фан-
ларда кузатиш натижалари кўп жиҳатдан кузатувчининг шахсига,
унинг ҳаётий қарашларига ва бошқа субъектив омилларга боғлиқ бўлади.
Мазкур фанларда оддий (одатдаги) кузатиш (фактлар ва ҳодисалар чет-
дан туриб қайд этилади) ва иштирокчиликка асосланган (ичдан туриб)
кузатиш (бунда тадқиқотчи маълум ижтимоий муҳитга қўшилади, унга
мослашади ва ҳодисаларни «ичдан» таҳлил қилади) фарқланади.
Психологияда кузатишнинг ўз-ўзини кузатиш (интроспекция) ва
эмпатия (бошқа одамларнинг руҳий кечинмаларига кириб бориш,
уларнинг ички дунёси–сезгилари, фикрлари, хоҳиш-истакларини
тушунишга интилиш ва ҳ.к.) фарқланади.
Куматоид - сузаётган объектни англатади ва объектларнинг тизимли
хусусиятини акс эттиради. У вужудга келиши, ҳосил бўлиши, шунингдек
йўқолиши, парчаланиши мумкин. У ўзининг барча элементларини бир-
варакай эмас, балки ўзига хос «ҳиссий-ўта ҳиссий» тарзда намоён эта-
ди. Масалан, тизимли объект–ўзбек халқини маълум замон, макон бў-
лагида ифода этиш ва маҳаллийлаштириш мумкин эмас. Бошқача қи-
либ айтганда, объектни яхлит ифода этиш учун ўзбек халқининг барча
вакилларини йиғиш мумкин эмас. Шу билан бирга, мазкур объект сох-
та эмас, реалдир. Уни кузатиш, ўрганиш мумкин. У бутун цивилизаци-
он-тарихий жараённинг йўналишини кўп жиҳатдан белгилаб беради.
КУМАТОИД
Ҳозирги замон методологияси
«Абдукция» фикр юритиш орқали эмпирик фактлардан уларни тушунтирувчи
гипотезага юксалишни назарда тутади. Бундай фикр юритиш турмушда ва
амалиётда кўп учрайди. Ҳар бир инсон тушунтириш йўлларини излашда бе-
ихтиёр абдукцияга мурожаат этади. Масалан, врач касаллик аломатларига
араб, унинг сабабини, детектив эса жиноят изларига қараб жиноятчини қи-
диради. Худди шунингдек, олим ҳам содир бўлаётган ҳодисани тушунтириш-
да абдукция методидан фойдаланади. Мазкур атама индукция ва дедукция
сингари машҳур, кенг эътироф этилган бўлмаса ҳам, у янги ҳамда самарали
методологик стратегияни ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди.
«Абдукция»
Эвристика
Эвристика ўзига хос методология, яъни ижодий фаолият
методларининг мажмуи сифатида маълум талаблар қўяди
– у оддий танлаш усулларига эмас, балки муаммони ҳал
қилиш вақтини қисқартириш имконини берадиган усулларга таянади;
– қўлланилувчи усуллар анъанавий қабул қилинган
ва эскирган усуллардан жиддий фарқ қилиши мумкин;
– усуллардан фойдаланишга тадқиқот кўрсаткичларига
қўйиладиган ташқи чеклашлар қаршилик кўрсатади;
– изланиш моделлари жиддий даражада индивидуаллаштирилган бўлиб,
билиш субъектининг руҳий ва мотивацион фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.
Download 339.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling