15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари
Download 54.77 Kb.
|
pey fondlari
1. Бошқарувчи компания (БК) – ПИФни бошқариш структурасида асосий
иштирокчи саналади. У ПИФ фаолиятининг қолган барча қатнашчилари билан шартномалар тузади, фонд мулкини бошқаради, инвестицион қарорлар қабул қилади ва инвесторларга маъмурий хизмат кўрсатади. Бошқарувчи компания инвестиция фондларини бошқариш, пай инвестиция фондларини бошқариш, нодавлат пенсия фондларини бошқариш бўйича фаолиятни фақат қимматли қоғозларни ишонч асосида бошқариш фаолияти билан биргаликда олиб бориши мумкин. Фондни ташкил қиладиган мулк билан битимларни бошқарувчи компания ўз номидан амалга оширади, бунда у ишонч асосида бошқарувчи сифатида ҳаракат қилишини кўрсатади. ПИФ бошқарувчи компанияси пай инвестиция фондини ишонч асосида бошқариш қоидаларини бузиш ва қонунчиликнинг бузилиши натижасида уларга зиён етказилган ҳолларда инвестицион пай эгалари олдида етказилган реал зиён миқдорида жавобгар бўлади. ПИФни ташкил қиладиган пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда бошқарувчи компания тўлов учун ўзининг пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бошқарувчи компания ПИФни ташкил қиладиган қимматли қоғозлар билан тасдиқланган барча ҳуқуқларни, жумладан, овоз берувчи қимматли қоғозлар бўйича овоз бериш ҳуқуқини, рискларни чегаралашга қаратилган ҳосилавий қимматли қоғозлар билан битимларни махсус ишонч қоғозисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга. Инвесторларни бошқарувчи компаниянинг инсофсиз фаолиятидан ҳимоя қилиш учун унинг фаолиятига бир қатор чекловлар қўйилади. Пай инвестиция фондини ташкил қиладиган мулк бошқарувчи компания томонидан алоҳида балансда ҳисобга олинади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Фондни ишонч асосида бошқариш билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида банк ҳисоб рақами очилади, фонд портфели таркибига кирадиган қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқларини ҳисобга олиш учун эса – ихтисослашган депозитарийда алоҳида депо ҳисоб рақамлари. Download 54.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling