15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари


Пайнинг ҳисоб-китоб қиймати ва соф активлар қийматини аниқлаш


Download 54.77 Kb.
bet10/11
Sana24.02.2023
Hajmi54.77 Kb.
#1226403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
pey fondlari

Пайнинг ҳисоб-китоб қиймати ва соф активлар қийматини аниқлаш
Очиқ ва оралиқ фондларнинг бериладиган инвестицион пайлари сони
чегараланмайди. Ёпиқ турдаги пай фондининг бериладиган инвестицион
пайлари сони ушбу фондни ишонч асосида бошқариш қоидаларида кўрсатилади.
Инвестицион пайлар пай инвестиция фондини шакллантириш якунланиши
билан эркин муомалада бўлади.
Инвестиция фонди фаолиятига алоқадор бўлган энг муҳим кўрсаткичлар
фонднинг соф активлари қиймати ва инвестицион пайнинг ҳисоб-китоб
қиймати ҳисобланади.
Фонднинг соф активлари қиймати – фонд активлари қиймати ва бу
активлар ҳисобига ижро этилиши лозим бўлган мажбуриятлар миқдори
ўртасидаги фарқ.
Фонднинг активлар қиймати – фонд активларини ташкил қиладиган
бошқа мулкнинг баҳолаш қиймати ҳамда омонатлар ва ҳисоб рақамларидаги пул
маблағлари миқдори.
Фонднинг активлар қиймати бозор баҳоси бўйича баҳоланади.
Фонднинг пассивлари (мажбуриятлари) – бу фонд активларидан
тўланиши лозим бўлган пул маблағлари миқдори.
Фонд мажбуриятлари қаторига қуйидагилар киритилади:
1. Пули тўланган пайлар бўйича пул компенсацияси тўловлари.
2. Бошқарувчи компания ва фонд инфратузилмасининг барча объектларига
мукофот тўловлари.
Соф активлар қийматидан келиб чиқиб, пайнинг ҳисоб-китоб қиймати
аниқланади.
Соф активлар қиймати (САҚ) = Фонд активлари – Фонд мажбуриятлари.
228229
Инвестицион пай эгалари реестрида курсатилган пайлар сони
Фонд САК
Фонднинг хисоб китоб киймати 
Мисол
1. Агар активлар қиймати 50 млн сўм, битта пай қиймати 300 сўм,
муомаладаги пайлар сони эса 100 минг дона бўлса, пай инвестиция фонди
мажбуриятлари (пассивлари) қийматини ҳисоблаб чиқинг.
Ечим
1. Фонднинг соф активлари 300 х 100 000 = 30 млн.
2. Пассивлар қиймати 50 – 30 = 20 млн.
2. Пай инвестиция фондининг пайлари 101,5 сўм нархда сотилиб, 1,5%
устамани ўз ичига олади. Агар мажбуриятлар (пассивлар) 7 млн сўм, пайлар сони
эса 100 минг донани ташкил қилса, фонд активлари миқдорини топинг.
Ечим
1. Пайнинг ҳисоб-китоб қиймати
101,5 – 1,5% = 100.
2. Фонднинг соф активлари
100 х 100 000 = 10 000 000
3. Фонд активлари
10 млн + 7 млн = 17 млн.
Жавоб: 17 млн сўм.
3. Пай инвестиция фондининг соф активлар қиймати 2,5 млрд сўм. Пайлар
сони 5 млн дона. Олти ойдан кейин соф активлар қиймати 4 млрд сўмгача ўсди,
пайлар сони эса – 900 минг дона. Фондга қўйилмалар даромадлилигини
ҳисоблаб чиқиш лозим.
Ечим
1. Давр бошида битта пайнинг қиймати қуйидагига тенг:
2 500 000 000/5 000 000 = 500 сўм.
2. Олти ойдан кейин пайнинг қиймати
4 000 000 000/6 000 000 = 444,44 сўм.
3. Даромадлилик
(444,44–500)/500 x 12/6 x 100% = –22,4%.
Жавоб: Даромадлилик йиллик – 22,4%.
Очиқ турдаги ПИФ учун пайнинг ҳисоб-китоб қиймати кундалик асосда,
оралиқ ва ёпиқ турдаги ПИФлар учун эса – ҳар ойлик асосда аниқланади. Ишонч
асосида бошқариш қоидалари билан инвестицион пайлар беришда уларнинг
ҳисоб-китоб қийматига устамалар ва уларни тўлашда чегирмалар кўзда тутилган
бўлиши мумкин. Қонунчиликда пайнинг ҳисоб-китоб қийматига максимал
устама ва чегирмалар белгиланган – мос равишда 1,5% ва 3%.Пай қиймати вергулдан кейин бешта белгигача бўлган касрли рақам билан
ифодаланиши мумкин.
Мисол
Инвестор оралиқ ПИФ пайлари учун тўлов сифатида 25 000 сўм киритди.
Битта инвестицион пайнинг ҳисоб-китоб қиймати 30,5 сўмни ташкил қилади.
Устама 1% га тенг. Инвесторга бериладиган пайлар сонини аниқланг.
Ечим
1. Устама билан пай қиймати
30,5 х 1,01 = 30,805.
2. Пайлар сони
25 000/30,805 = 811,55657.
Жавоб: 811,55657.
Инвестицион пайларни бериш, алмаштирши ва тўлаш мақсадлари учун
уларнинг нархини шакллантириш пайнинг ҳисоб-китоб қиймати асосида амалга
оширилади; инвестицион пайлар уюшган бозорда муомалада бўлган ҳолларда –
талаб ва таклиф билан белгиланадиган бозор нархи бўйича.

Download 54.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling