15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари


Download 54.77 Kb.
bet5/11
Sana24.02.2023
Hajmi54.77 Kb.
#1226403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
pey fondlari

Инвестиция фондлари – акциядорлик жамияти мулкида бўлган ёки
юридик ва жисмоний шахслар умумий улушли мулкида бўлган мулк мажмуи
бўлиб, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш бошқарувчи компания томонидан
фақат ушбу акциядорлик жамияти акциядорларининг ёки ишонч асосида
бошқарув таъсисчиларининг манфаатларида амалга оширилади.
Жаҳон амалиётида инвестиция фондларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли,
операцион структураси, инвестиция киритиш йўналишлари ва ҳ.к. нуқтаи
назаридан ҳар хил турлари маълум. Ўзбекистонда инвестиция фондларининг
икки хил тури мавжуд:
–акциядорлик инвестиция фондлари;
–пай инвестиция фондлари.
Акциядорлик инвестиция фонди – бу очиқ турдаги акциядорлик жамияти
бўлиб, унинг фаолияти предмети фақат мулкни қимматли қоғозлар ва норматив
ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа объектларга инвестиция қилиш ҳисобланади.
223Бунда қонунчиликда акциядорлик фондига оддий акциялардан ташқари
бошқа қимматли қоғозлар турларини чиқариш тақиқланади.
Акциядорлик инвестиция фонди ўз фаолиятини фақат тартибга солувчи
орган томонидан бериладиган лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Лицензия олиш бир қатор талаблар билан асосланади, чунончи:
1) фонднинг инвестиция захиралари бошқарувчи компания бошқарувига
берилиши лозим;
2) фонд мулкини сақлаш ва ҳисобга олишни ихтисослашган депозитарий
амалга ошириши лозим;
3) бу фондга хизмат кўрсатишга мос келувчи шартномалар тузган аудитор,
баҳоловчи, рўйхатга олувчи ва ихтисослашган депозитарий фонд акциядорлари
қаторида бўлиши мумкин эмас.
АИФ хусусиятлари:
–фақат оддий номи ёзилган акциялар чиқаради (бошқа қимматли қоғозлар
чиқариш тақиқланган);
–фақат очиқ обунани амалга оширади;
–акциялар фақат тўлалигича тўланади;
–акциялар учун тўлов фақат пул билан ёки фонднинг инвестицион
декларациясида кўзда тутилган мулк билан амалга оширилади;
–мулк икки қисмга бўлинади: инвестициялаш учун мўлжалланган мулк
(инвестицион активлар) ва фаолиятни таъминлаш учун мўлжалланган мулк.

Download 54.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling