15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари


-расм. Турли фондларда пайларни қайтариш ҳуқуқи


Download 54.77 Kb.
bet7/11
Sana24.02.2023
Hajmi54.77 Kb.
#1226403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
pey fondlari

15.3-расм. Турли фондларда пайларни қайтариш ҳуқуқи
3. Ёпиқ турдаги ПИФларда инвестицион пай эгаси бошқарувчи
компаниядан қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, унинг амал
қилиш муддати тугамагунга қадар бошқарувчи компаниядан пай инвестиция
фондини ишонч асосида бошқариш шартномасини тўхтатишни талаб қилиш
ҳуқуқига эга эмас. Бошқача қилиб айтганда, пай эгаси ўз пайини бошқарувчи
компанияга сота олмайди, лекин бу унинг пайни бозорда сота олмаслигини
англатмайди.
Очиқ ва оралиқ ПИФлар бир-бирига ўхшаб кетади, ёпиқ фонд эса ўзига хос
хусусиятларга эга.
Ёпиқ фондларда пай эгаларининг яна иккита ҳуқуқи бор:
–пайчилар умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқи билан қатнашиш;
–жорий даромадларни қатнашчилар ўртасида тақсимлаш.
Бу муҳим аҳамият касб этади, чунки бошқа турдаги ПИФларда барча
даромадлар ПИФга йўналтирилади ва ҳар бир пай эгаси фақат ўз пайини сотган
ҳолдагина олиши мумкин бўлган пай қийматининг ўсишига айланади.
Активлар структураси бўйича фондлар турлари
–акциялар;
100 Финансовые рынки: электронный учебник [для студентов высших учебных заведений, обучающихся по
направлению «Экономика» (уровень подготовки–бакалавр)] / подред.С.В.Брюховецкой, Б.Б. Рубцова. − М.:
Финансовый университет / кафедра «Финансовые рынки и финансовый инжиниринг», 2013.
Очиқ ПИФ
Исталган иш куни
Оралиқ ПИФ
Фақат оралиқ даврида
Ёпиқ ПИФ
Шартнома якунланганда–облигациялар;
–аралаш;
–индексли;
–пул;
–фондлар фонди;
–товар бозори;
–хедж-фонд;
–кўчмас мулк;
–ипотека;
–венчурли;
–тўғридан-тўғри инвестициялар;
–рента;
–кредит;
–бадиий бойликлар;
–узоқ маддатли тўғридан-тўғри инвестициялар.
Инвестицион пай муомаласи хусусиятлари
1. Уч ойдан ортиқ вақт давом этмайдиган пай фондини шакллантириш
босқичида (бу босқич бирламчи жойлаштириш босқичи деб аталади)
инвестицион пайлар бошқарувчи компания томонидан белгиланадиган қайд
қилинган нарх бўйича сотилади.
2. Бирламчи жойлаштириш босқичи якунлангач, пайлар янги пайчиларга
сотиладиган нарх қайд қилинган бўлмай қўяди. Шу пайтдан бошлаб у
бошқарувчи компания томонидан қуйидаги тарзда ҳисоблаб чиқилади:
фонднинг бутун капитали (бошқарув харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда)
сотилган пайлар сонига бўлинади. Инвестицион пайларнинг жорий қиймати
бошқарувчи компания томонидан матбуотда чоп этиб борилади (ёпиқ
фондлардан ташқари). Фонднинг иши ҳақида ушбу кўрсаткич бўйича мулоҳаза
юритиш мумкин. Агар пайлар қиймати ўсадиган бўлса, демак, пайчилар фойда
кўраётган бўлади.
3. Пайчи олиши мумкин бўлган ягона даромад манбаи – инвестицион пай
қийматининг ўзгаришидир. Инвестор пай бўйича даромадлардан бошқа даромад
олиши мумкин эмас (ёпиқ фондлар пайчиларини истисно қилганда). Бундан
ташқари, инвестор активлар қийматининг тушиб кетиш рискига дуч келади, яъни
бошқарувчи компания томонидан унга даромад кафолатланмаган.
4. Инвестицион пай қийматининг ўзгариши – пай фондининг энг муҳим
кўрсаткичидир. Фонддан чиқиш истагида бўлган шахслардан пайларни харид
қилиш нархи ва янги пайчиларга пайларни сотиш нархи пай қийматидан келиб
чиқиб белгиланади. Пай қиймати ҳақида ахборот барча манфаатдор шахслар
учун очиқ бўлади. Пайчилар пайнинг бугунги нархи билан уни бир пайтлар
харид қилган нархни таққослаб, фондда иштирок этишдан ўз фойдаси (ёки
зиёни) ҳажмини исталган пайт аниқлаши мумкин.
5. Инвестицион пай эгаси пай фонди мулкини ташкил қиладиган моддий
бойликлар: қимматли қоғозлар, пул маблағлари, кўчмас мулк (ёпиқ фондларда)
билвосита эгаси ҳисобланади.
226Пай фонди юридик шахс ҳисобланмаслиги сабабли унинг фаолият юритиши
учун махсус инфратузилма зарур бўлиб, бу ерда:

Download 54.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling