15-мавзу. Инвестиция ва пай фондлари
Download 54.77 Kb.
|
pey fondlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фуқароларнинг кредит истеъмол ширкати
- Фуқароларнинг кредит истеъмол ширкатлари фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат
- Назорат саволлари
15.3. Кредит иттифоқлари
Кредит иттифоқлари фуқароларнинг молиявий ўзаро ёрдам шаклини ифодалайди. Улар умумий турар-жой, меҳнат фаолияти, касбий мансублик ёки фуқароларнинг бошқа бир умумийлиги белгиси бўйича шакллантирилади ва иқтисодиётнинг турли соҳалари вакилларини, шунингдек, пенсионерлар ва ишламаётган шахсларнинг бошқа тоифаларини қамраб олади. Фуқаролар кредит истеъмол ширкати аъзолари сони ўн беш кишидан кам ва икки минг кишидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Фуқароларнинг кредит истеъмол ширкати – молиявий ўзаро ёрдамга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун кўнгилли равишда бирлашган фуқаролар томонидан ташкил қилинган фуқаролар истеъмол ширкатидир. Фуқароларнинг кредит истеъмол ширкатлари умумий турар-жой, меҳнат фаолияти, касбий мансублик ёки фуқароларнинг бошқа бир умумийлиги белгиси бўйича ташкил қилиниши мумкин. Кредит иттифоқининг бажариши кўзда тутилган асосий вазифа – ўз аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатиш, биринчи навбатда, уларга заёмлар, шунингдек, жамғарма хизматлари тақдим этишдир. Заём пуллик, лекин бошқа манбалар билан таққослаганда очиқ; заём олиш жараёни оддий ва кўп меҳнат талаб қилмайди. Хорижий мамлакатларда бу молиявий институтлар жуда оммалашган. Фуқароларнинг кредит истеъмол ширкатлари фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: –фуқароларнинг кредит истеъмол ширкатларига кўнгилли равишда аъзо бўлиб кириш; –фуқароларнинг кредит истеъмол ширкатларидан бошқа аъзоларнинг розилигидан қатъи назар чиқиш эркинлиги; 230231 –қарорлар қабул қилишда пай бадаллари ҳажмидан қатъи назар фуқароларнинг кредит истеъмол ширкатлари барча аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тенглиги; –фуқароларнинг кредит истеъмол ширкатлари аъзолари фуқароларнинг кредит истеъмол ширкатларини бошқаришда шахсан иштирок этиши. Кредит иттифоқларининг пассив операциялари пай бадаллари, шунингдек, банк кредитлари ҳисобига амалга оширилади. Актив операциялар асосан пайчиларга эски автомобиллар харид қилиш, уйни таъмирлаш, фарзандларни ўқитиш, даволаниш ва ҳ.к. мақсадларга қисқа муддатли ссудалар беришдан, шунингдек, турли қимматли қоғозларга қўйилмалар ҳисобига юзага келади. Кредит иттифоқларининг кредит ширкатларидан муҳим фарқи мана шунда: асосан фуқароларнинг истеъмол сўровларини молиялаштириш, тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш рискидан воз кечиш ёки уни кичик миқдорда қабул қилиш. Ўз навбатида, кредит ширкатлари нафақат ўз аъзоларининг истеъмол эҳтиёжларини қондиришга, балки тижорат режаларини амалга ошириш учун уларга заёмлар тақдим этишга ҳам йўналтирилади. Тадбиркорлик фаолиятига кредитлар бериш юқорироқ фоизлар остида амалга оширилиши мумкин. Дастлабки кредит иттифоқлари Европада XIX асрнинг охирида пайдо бўлган бўлиб, XX аср бошларидан Шимолий Америкада ҳам тарқала бошлади. Кредит иттифоқларининг ривожланиши ҳақида умумий тасаввурни Жаҳон кредит иттифоқлари кенгаши (World Council of Credit Union's – WOCCU) беради, унга кўра, 2017 йил дунёнинг 109 мамлакатида 68 мингта кредит иттифоқи фаолият юритган. Уларнинг пайчилари сони 235 млн.дан ортиқ, берилган кредитлар ҳажми эса 1 трлн доллардан кўп, жамғармалар тахминан 1,5 трлн долл.ни ташкил қилади, активлар эса 2 трлн долл.га яқинлашган. Назорат саволлари 1. Кимлар қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ҳисобланади? 2. Молия бозоридаги рискли ва рисксиз ставкаларнинг бир-биридан фарқи нимада? 3. Инвесторлар қандай белгиларга кўра таснифланади? 4. Инвестиция фондлари қандай вазифани бажаради? 5. Инвестицион пай қандай ўзига хос хусусиятларга эга? 6. Фонд мажбуриятлари қаторига нималар киритилади? Download 54.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling