15-мавзу. Кўчмас мулкни баҳолаш фаолияти ва жараёнининг моҳияти


Download 74.88 Kb.
bet3/9
Sana11.05.2023
Hajmi74.88 Kb.
#1449867
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Баҳолаш услубий базасининг ривожланиши.
Баҳолаш фаолияти хўжалик ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун маълумотлар замини билан таъминлайди. Услубий базани ривожлантириш зарурати баҳолаш фаолияти умумий ривожланишининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Баҳолаш фаолияти услубий базаси ривожланишининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Мавжуд услубий ҳужжатлар инвентаризациясини қуйидаги мақсадларда ўтказиш:

  • мавжуд зиддиятларни бартараф этиш;

  • эскирган ва долзарбликка эга бўлмаган ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш;

  • ҳужжатларни турлари, йўналишлари, идоравий турлари бўйича таснифлаш;

  • ҳужжатларни мулкни баҳолашнинг Миллий стандартларига мос равишда мувофиқлаштириш.

  1. Баҳолашнинг халқаро стандартларига зид келиши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, қонун доирасида, мутахассис жамоавий бирлашмаларининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда, Давлат мулк Қўмитасида тегишли методологик ҳужжатларнинг мажбурий услубий экспертизасини йўлга қўйиш.

  2. Мулкни баҳолашнинг Миллий стандартларини халқаро стандартлар билан мувофиқлаштиришни амалга ошириш.

  3. Услубий ва маълумотли материалларни чоп этиш, ҳамда давлат тилига таржима қилишни ташкиллаштириш.

  4. Қуйидаги мулкни баҳолашнинг янги Миллий стандартлари ва улар учун услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш: хусусийлаштириш мақсадида мулкни баҳолаш, бизнесни баҳолаш, кўчмас мулкни баҳолаш, транспорт воситаларини баҳолаш, машина ва ускуналарни баҳолаш, шаҳар ерлари ва қишлоқ хўжалик мулкларини бозор қийматида баҳолаш, қурилиши тугалланмаган объектларни баҳолаш, солиққа тортиш мақсадида кўчмас мулкни баҳолаш, номоддий активлар ва интеллектуал мулк объектларини баҳолаш, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар ва металларни баҳолаш, давлат эҳтиёжларини қоплаш учун кўчмас мулкни мусодара қилишда, унинг ўрнини бадал пули билан тўлдириш(компенсациялаш) мақсадида баҳолаш, турли хилдаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар учун зарар ва қўлдан чиқарилган фойдани баҳолаш, кўп йиллик ўсимликлар, шу жумладан, мева экинларини баҳолаш, қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотини бозор қийматида баҳолаш, санъат асарлари ва архитектура ёдгорликларини бозор қийматида баҳолаш, атроф-муҳит таъсири ва ифлосланиш омилларини баҳолаш, кўчмас мулк объектини яхшилашга ижарачининг қўшган ҳиссасини баҳолаш, мажбуриятларни баҳолаш, мулкий ҳуқуқларни баҳолаш.

Баҳолаш субъектлари ривожланишининг йўналиш ва босқичлари:

  1. Баҳоловчилар ташкилотида ишловчи ходимларни ўқитиш, мутахассислик конференцияларида, баҳолаш фаолияти соҳасидаги тажрибаларни алмашиш бўйича семинарларда иштироки орқали доимий равишда малакасини ошириш;

  2. Арифметик ва услубий характердаги хатоликларга йўл қўймаслик, ҳамда “буюртма” қилиниши мумкин бўлган баҳоларни олдини олиш мақсадида баҳолаш ташкилотларидаги ҳисоботларнинг самарали ички сифат назоратини таъминлаш;

  3. Баҳоланаётган мулк турлари ва баҳолаш мақсадлари бўйича баҳоловчиларнинг ихтисосликларини ривожлантириш;

  4. Баҳоловчиларга мутахассислик хизматларини бажариш жараёнида маълум қилинган, буюртмачининг махфий ва иш билан боғлиқ маълумотларини ошкор тутилишини назорат қилишни таъминлаш;

  5. Баҳоловчи ташкилотларга баҳолаш ишлари тарифларини ишлаб чиқиш ва буюртмачилар билан ишлаётган вақтда шу тарифларга амал қилиш;

  6. Баҳоловчи ташкилотлар фаолияти амалиётига шахсий веб-сайтларни яратиш ва уларни доимий равишда қўллаб боришни киритиш. Ҳар бир веб-сайтда баҳоловчи ташкилотнинг фаолияти, унинг ишчилари таркиби, тажрибаси, кўрсатиладиган хизматлар кўлами, ҳамда мижозларнинг мулоҳазалари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилиши керак;

  7. Баҳоловчи ташкилотлар фаолияти амалиётига ўз баҳоловчиларини халқаро даражага жавоб берувчи сертификатлар, масалан, RICS (Royal Institution of Chartered Surveyors) сертификатини олиш учун йўналтиришини киритиш;

  8. Баҳоловчи ташкилотларни молиявий ҳолати қисмида ҳам, мутахассис кадрлар таркиби қисмида ҳам йириклаштириш йўналишида ривожлантириш.


Download 74.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling