15-мавзу. Кўчмас мулкни баҳолаш фаолияти ва жараёнининг моҳияти


Кўчмас мулк объектлари қийматларининг турлари ва уларнинг нархига таъсир этувчи омиллар


Download 74.88 Kb.
bet5/9
Sana11.05.2023
Hajmi74.88 Kb.
#1449867
1   2   3   4   5   6   7   8   9
15.3. Кўчмас мулк объектлари қийматларининг турлари ва уларнинг нархига таъсир этувчи омиллар

Бозордаги исталган товар каби, кўчмас мулк объектлари ҳам ўз нархи ва қийматига эга (15.1 - расм).



15.1 - расм. Қиймат, нарх ва харажатлар
Бироқ, маълумки, ҳақиқий сотиш нархи ва бозор қиймати тушунчалари орасида тафовутлар мавжуд.
Кўчмас мулк объектининг нархи – бу аниқ амалга ошган олди-сотди битимининг ҳақиқий пул миқдори. Исталган реал ёки кўзда тутилаётган битимдаги нарх кўчмас мулк объекти қиймати билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, кўпинча, бу атамалардан синонимлар сифатида фойдаланилади.
Битимнинг нархи бозор қийматидан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Битимгм тузатиш киритиш деб номланувчи, бу тафовут бир қатор сабабларга боғлиқ (масалан, аналоглар сони, бозор мувозанати ва ҳ.к.).
Қиймат – бу мулкнинг пул эквиваленти.
Кўчмас мулк объектининг бозор қиймати – бу рақобатчилик шароитида, очиқ бозорда объект сотилиши мумкин бўлган энг эҳтимоли юқори пул миқдори. Бунда, назарда тутилишича:

  • битим томонларидан бири кўчмас мулк объектини сотишга, иккинчиси сотиб олишга мажбур эмас;

  • томонлар битим предмети ҳақида аниқ маълумотларга эга ва ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қиладилар;

  • баҳолаш объекти бозорга очиқ малумот манъбалари(масалан, газета)да оферта(битим тузишга таклиф) шаклида тақдим этилган;

  • битим нархи баҳолаш объекти учун маъқул мукофотни ифодалайди ва битимни тузишга ҳеч қайси томон мажбур қилинмаган;

  • кўчмас мулк объекти учун тўлов пул шаклида амалга оширилади.

Шу тариқа аниқланган бозор қиймати савдо предмети бўлиб ҳисобланади ва у кўтирилиш ҳам, тушиши ҳам мумкин.
“Нарх” атамасига қайтадиган бўлсак, шуни таъкидлаш жоизки, исталган ҳолда биз солиққа тортишдан олдинги нархни кўриб чиқяпмиз. Аммо, уй сотилишида солиқларни ҳисобга олишдан аввал бозорда бир неча хил нарх турларини кузатиш мумкин.
Нархлар сотувчи нархи, истеъмолчи нархи ва сотув (олди-сотди) нархларига бўлинади.

Download 74.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling