15-mavzu: Yangi O‘zbekiston taraqqiyot strategiyasining mazmun-mohiyati, uni amalga oshirish mexanizmlari


Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналиши


Download 390.39 Kb.
bet12/47
Sana08.03.2023
Hajmi390.39 Kb.
#1249189
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47
Bog'liq
15-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan

Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналиши давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиѐсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилийҳуқуқий асосларини ривожлантириш,
Электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда тадбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришдир.
Ушбу устивор йўналишда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда парламент ва сиѐсий партияларнинг ролини янада кучайтириш бўйича аниқ чоралар кўзда тутилгани ўта муҳим. Негаки, айнан ҳокимиятнинг вакиллик органлари Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ, стратегик вазифаларни муваффақиятли ҳал этишнинг мустаҳкам ва самарали ҳуқуқий негизини яратишга ваколатли ҳисобланади. Бинобарин, бизнинг асосий мақсадимиз инсон, унинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, шаъни олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқий демократик давлат барпо қилишдир. Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ўзгартириш, давлат ҳаѐтидаги етакчи сиѐсий кучларнинг ўрни ва ролини кучайтириш Ҳаракатлар стратегиясини келгуси беш йилда амалга оширишнинг, мамлакатни узоқ истиқболда ривожлантириш ҳамда модернизациялашнинг муҳим ва ҳал этувчи омили ҳисобланади.
Иккинчи устувор йўналиш қонун устуворлигини таъминлаш ва судҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараѐнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ѐрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;
Учинчи устувор йўналиш иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиѐтда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиѐти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;

Download 390.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling