16-мавзу. Давлатнинг минтақавий сиёсати ва ҳудудлар ривожланишининг истиқболлари
Минтақавий сиёсат ва иқтисодий районлаштириш
Download 126.88 Kb.
|
2 5433769048376610755
Минтақавий сиёсат ва иқтисодий районлаштириш
Маълумки, минтақавий иқтисодиёт ишлаб чиқаришни жойлаштиришни тартибга солиш ва минтақавий ривожланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмини тадқиқ этади. Минтақа ривожланиши мещнат унумдорлиги динамикаси, миллий даромад ёки ЯММ ни щудудий кўрсаткичлари, асосий фондларнинг таркиби ва самарадорлиги, бащолар ва тарифларнинг щудудий кўрсаткичлари ва шу кабилар билан бащоланади. Минтақавий иқтисодиёт минтақаларнинг иқтисодий муаммоларини тадқиқ этиш билан чекланмайди. У минтақага алоқадор бўлган экологик, демографик, географик, этнографик муаммоларни, социология, сиёсатшунослик, шащарсозлик ва бошқа фанларга оид масалаларни щам щар томонлама ўрганади. Табиий ресурслар ва бошқа имкониятлардан келиб чиққан щолда ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатлар иқтисодиёти қуйидаги сценарий бўйича ривожланиши мумкин. 1. Бозор муносабатларининг эволюцион йўл билан ривожла- ниши. 2. Бозор муносабатларига тез суръатлар билан ўтиш; 3. Бозор муносабатлари элементларини аста-секин татбиқ этилиши ва ривожланишини давлат томонидан тартибга солиб турилиши. Тараққиётнинг эволюцион йўлини щаётга татбиқ этиш жуда мушкул. Бозор муносабатларига тез ўтиш қисқа вақт ичида инфляция ва нарщ-навонинг ундан щам тез суръатларда ўсишига олиб келиши мумкин. Натижада ишлаб чиқариш щажми пасаяди, ишсизлик кўпаяди, инвестициялар щажми щам қисқаради, бу эса асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскиришига олиб келади. Бундай вазиятда бозор муносабатлари элементларини аста-секин татбиқ этишга асосланувчи давлат томонидан тартиблаштирилиб турувчи сценарий энг реал ва илмий асосланган щисобланади. Асосий ислощотчи давлат бўлган мамлакатда ишлаб чиқариш салощияти сақланади, бозор иқтисодиёти билан алоқадор бўлган ўзгаришларнинг ижтимоий оқибатлари юмшатилади ва айрим щудудларни шаклланаётган бозор муносабатларига мослаштириш учун зарурий шароитлар яратилади. Мазкур иқтисодий ривожланиш сценарийси босқичма- босқич амалга оширилади. У: 1) Хўжалик тизимини қайта ташкил этишни ва инқироздан аста-секин чиқишни; 2) Ишлаб чиқариш ва ижтимоий сощаларнинг таркибини шаклланиши ва барқарорликни; 3) Минтақани мажмуали ва баланслаштирилган тарзда ри-вожланишини таъминлайди. Минтақанинг бозор иқтисодиётига ўтишининг биринчи босқичи учун ижтимоий- иқтисодий вазиятнинг барқарорлиги щамда ишлаб чиқаришнинг мавжуд таркибини ўзгартирилиши билан боғлиқ бўлган фаолликнинг пасайиши, инвестициялар оқими хос бўлади. Бу босқичда бозор муносабатлари элементлари шакллана бошлайди, товарлар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат щосил қилинади. Шу билан бирга ижтимоий соща минтақаларнинг бюджетларида маблағларнинг етишмаслиги сабабли, ривожланишдан деярли тўхтайди. Иккинчи босқич – одатда янги технологиялар сощасида инвестицион фаолиятни фаоллашиши билан бошланади. Шундай ёндашув рақобатбардош мащсулот ишлаб чиқаришга ва минтақа саноатининг ривожланишига кенг йўл очади. Янги иш жойларининг барпо қилиниши ишсизликнинг камайиши ва ащолини щарид қилиш имкониятларини кенгайиши учун шароит яратади. Минтақавий бозорнинг аста-секин шакллана бориши минтақа иқтисодиётининг баланслашганлигини яхшилашга имкон беради. Чунончи: а) саноатда «А» ва «Б» гурущлари ўртасидаги диспропорция камаяди; б) АСК да тайёрловчилар ва қайта ишловчилар ўртасидаги муносабатлар эквивалент асосида шакллана бошлайди; в) ижтимоий хизматларга бўлган талаб ўса бошлайди. Учинчи босқич - мажмуали ва баланслашган щолда ри-вожланишни таъминлайди. Марказий бошқарув органлари ишлаб чиқаришни биринчи навбатда экстремал ва янги ўзлаштирилган районларда ташкил қилишни; йирик экологик ва ижтимоий алоқаларни ўрнатишни; минтақалараро ва давлатлараро иқтисодий алоқаларни ташкил қилишни тартиблаштириб туриши лозим. Бошқаришнинг минтақавий органлари асосий эътиборни махаллий ресурслардан самарали фойдаланиш, хўжалик таркибини такомиллаштириш масалаларини, экологик ва ижтимоий муаммоларни щал қилишга қаратиши керак. Минтақалар ижтимоий-иқтисодий масалаларни щал қилиш билан боғлиқ щар бир аниқ щолатда ўзларига хос хусусиятларни щисобга олиб, иқтисодий механизмнинг у ёки бу туридан фойдаланиши мумкин. Минтақавий сиёсат хўжалик фаолияти ва фаравонликни таъминлаган асосларни, ресурсларни щудудлар ўртасида тақсимланишини ифодаловчи пропорцияларни ўзгартиришга йўналтирилган. Минтақавий иқтисодиётнинг асосий элементлари қаторига иқтисодий, таркибий, инвестицион, бюджет, солиқ, тариф, институтционал ва ижтимоий сиёсатлар киритилади. Минтақавий иқтисодиёт тамойилларини щаётга татбиқ этиш асоси бўлиб бир томондан мамлакатнинг щудудий-маъмурий тузилмаси, иккинчи томондан унинг иқтисодий районлаштириш тизими хизмат қилади. Давлат минтақавий сиёсатининг бевосита объектлари бўлиб Ўзбекистон Республикасида вилоятлар ва қорақалпоғистон Республикаси ва иқтисодий районлар щисобланади. Минтақавий сиёсат давлат хокимияти органларининг уни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланишини бошқариш бўйича фаолияти сощасидан иборатдир. Минтақавий сиёсат давлатни қўллаш тадбирлари тизими сифатида хилма-хил фаолият йўналишларини қамраб олади. Шу жумладан: 1) щаракатлантирувчи кучлар ва омиллар щамда минтақавий тараққиёт механизмларининг тащлили ва башоратини; 2) иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни бошқаришнинг умумдавлат ва минтақалар манфаатларини мувофиқлаштиришни; 3) депрессив районлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши стратегиясини; 4) инқирозли вазиятни бартараф қилиш мақсадида демографик, миграцион, экологик ва бошқа жараёнларнинг мониторингини. Бозор муносабатларига ўтиш иқтисодий районлаштириш мақсади ва параметрларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Бунда асосий вазифа этиб ащолининг товарлар ва хизматларга бўлган эщтиёжларини қондириш щисобланади. Минтақавий сиёсат асослари бўлиб қуйидагилар илгари сурилади: 1) минтақавий сиёсатнинг иқтисодий, ижтимоий, щуқуқий ва ташкилий асосларини таъминлаш, ягона иқтисодий маконни ташкил этиш; 2) минтақаларнинг иқтисодий имкониятларидан қатъий назар фуқароларнинг ижтимоий щуқуқларини кафолатлаш, уларни тенг щуқуқли ижтимоий щимоя билан таъминлаш; 3) минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти шарт-ша-роитларини яқинлаштириш; 4) атроф-мущит ифлосланишининг олдини олиш, ифлос-ланиш оқибатларини тугатиш, минтақаларни мажмуали экологик мущофаза билан таъминлаш; 5) алощида мущим стратегик ащамиятга эга минтақалар ри-вожланишига устувор ащамият қаратиш; 6) минтақаларда мавжуд табиий ресурслардан имконияти борича кўпроқ ва тўлароқ фойдаланиш. Минтақавий сиёсат мажмуали щусусиятга эга бўлиши лозим, яъни унда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий сощалар ўртасида ўзаро алоқадорлик таъминланиши назарда тутилиши керак. Минтақавий сиёсатнинг иқтисодий сощаси ўзаро алоқадор қатор муаммоларни ўз ичига олади: -давлатнинг бир-бутунлиги ва барқарорлигининг иқтисодий асосларини мустащкамлаш; -барча минтақаларда кўп укладли иқтисодиётни шаклла-нтириш, товарлар, мещнат ва сармоянинг минтақавий ва умумдавлат бозорларини, институтционал ва бозор инфрастру-ктураларини ривожлантириш; -минтақалар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши даражасида мавжуд чуқур фарқларни қисқартириш; -минтақалар хўжалиги таркибини иқтисодий ва ижтимоий жищатдан самарали щисобланган мажмуали ривожланишини таъминлаш; -транспорт, алоқа, информатика ва бошқа инфраструкту-ранинг минтақалараро тизимларини ривожлантириш; -мамлакатни иқтисодий районлари тизими ва районлаштириш ёндашувини такомиллаштириш. Иқтисодий сиёсатни щаётга татбиқ этиш методлари ва шакллари қаторида прогнозлаштириш ва дастурлаштириш устувор ащамиятга эга. Минтақавий ижтимоий сиёсатда ащолининг турмуш даражаси, бандлиги, экологик щавфсизлиги алощида ащамият касб этади. Давлат биринчи навбатда тадбирлар тизимини қўллайдиган минтақаларга инқироз щолати мавжуд районлар киритилади. Одатда беш турдаги инқироз щолати мавжуд районлар ажратилади. - миллий, диний ва этник можаролар, низолар мавжуд районлар; - бўш ривожланган районлар; - депрессив районлар; - ишлаб чиқариш ва ащоли бенищоя зич жойлашган районлар; - экстремал шароитларга эга, саноати ривожланган районлар. Иқтисодий минтақаларнинг шаклланиши объектив жараён бўлиб, у щудудий мещнат тақсимоти ривожланишининг мащсулидир. Иқтисодий районлаштириш асосида иқтисодий, миллий ва маъмурий тамойиллар ётади. Мазкур тамойиллар иқтисодий районлаштириш амалиёти томонидан бир неча ўн йиллар мобайнида синовдан ўтмоқда. Район щосил қилувчи омиллар қаторига табиий ресурсларнинг, даставвал фойдали қазилма конларининг мавжудлиги, ащоли зичлигининг юқорилиги, иқтисодиётнинг ихтисослашуви, ащоли бандлиги ва бошқа щолатлар киритилади. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий районлаштириш асосига маъмурий тамойил қўйилган, яъни районлаштиришда аввало щудудий- маъмурий тузилма щисобга олинади. Ўзбекистонда қуйидаги иқтисодий районлар ажратилган: Тошкент минтақаси- таркибига Тошкент шащри ва Тошкент вилояти киради. Фарғона минтақаси- таркибида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари жойлашган. Мирзачўл минтақаси- таркибига Жиззах ва Сирдарё вилоятлари киради. Зарафшон минтақаси- таркибида Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари мавжуд. Жанубий минтақа- таркибига Сурхондарё ва қашқадарё вилоятлари киради. қуйи Амударё минтақаси- таркибига қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти киради. Download 126.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling