16-мавзу. Давлатнинг минтақавий сиёсати ва ҳудудлар ривожланишининг истиқболлари
Турли йўналиш ва даражадаги ҳудудий дастурларнинг самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш талаб этилади
Download 126.88 Kb.
|
2 5433769048376610755
- Bu sahifa navigatsiya:
- Худудларнинг салохияти: назарий ва услубий таҳлили
Турли йўналиш ва даражадаги ҳудудий дастурларнинг самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш талаб этилади:
– ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг қонуний-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; – ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш бўйича ягона методик ёндошувларни таъминлайдиган ҳужжатлар мажмуасини тайёрлаш ва татбиқ этиш; – турли ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш учун заруратни асослаб берадиган мезонларни шакллантириш. Ушбу вазифа муайян ҳудуд бўйича дастур ишлаб чиқиш ташаббуси кенг қамровли иқтисодий, инфратузилмавий, молиявий таҳлилни ўз ичига олган бўлишини талаб этади. Шунингдек, дастурни амалга оширишдан олинадиган самарани олдиндан баҳолаш муҳим аҳамиятга эга; – амалга оширилган ва оширилаётган ҳудудий дастурлар натижаларини мониторинг қилиш механизмини такомиллаштириш. Бунда турли даражадаги ҳудудий дастурларни мониторинг қилиш бўйича масъул ташкилот ва идораларни белгилашда мониторинг натижалари объективлигини тўлиқ таъминлашга ҳалал бериши мумкин бўлган омилларнинг юзага келишини олдини олиш талаб этилади; – ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва шу асосда дастурлардан фойдаланиш бўйича тизимини такомиллаштириш. Хорижий тажрибани ўрганиш дастурларни ишлаб чиқиш заруратини асослашдан, уларнинг натижаларини баҳолашгача бўлган барча жараёнларни чуқур таҳлил қилишга асосланган бўлиши зарур. Бунда айрим дастурларни амалга оширишдан кутилган самарага эришилмаслик сабабларни таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади, негаки, бу самарасиз дастурларни қабул қилишга сабаб бўладиган бошқа ҳолатларнинг олдини олишга имкон беради; – ҳудудий дастурларни амалдаги иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилувчи механизмни кучайтириш ҳам кўзланган мақсадга эришишда муҳим аҳамият касб этади. Худудларнинг салохияти: назарий ва услубий таҳлили Ҳудуднинг иктисодий салохияти ва унинг имкониятлари у ерда мавжуд булган барча мажмуавий ресурслардан самарали фойдаланиш оркали хаётий зарур булган неъматларни ишлаб чикариш билан белгиланади[1]. Шундай экан худуднинг иктисодий салохияти у ерда мавжуд булган тизимий элементлар, яъни ишлаб чикариш фондлари, мехнат ресурслари назарда тутилади ва иктисодий салохият эса маъмурий-иктисодий худуднинг иктисодий (бозорли) имкониятини юзага келтиради. Бу ерда худуд неоклассик назарияга кура стационар мувозанатни таъминлашга хизмат киладиган бугун сифатида булиб, иктисодий салохиятнинг ривожланишини эса ишлаб чикариш омиллари (ер, мехнат, капитал, тадбиркорлик кобилияти) таъминлайди[2]. Худуд салохияти тушунчаси шунинг билан бирга, худуднинг таркибий элементларини юзага келтирувчи салохиятлар тизимидан иборат. У ялпи иктисодий салохият дея эътироф этиладиган: табиий-ашёвий, моддий, илмий- техникавий, институционал ва инсоний салохиятларнинг йигиндисидан ташкил топади[3]. Ушбу фикрларни мулохаза килган холда таъкидлаш лозимки, бу ерда асосий эътибор ялпи иктисодий салохиятни худуднинг мажмуавий ривожланишини хамда худуднинг иктисодий мувозанатлилигини таъминлашга хизмат киладиган микдорий ва сифат жихатдан бир бутун тизим сифатида караш лозимлигига каратилмокда. Айрим иктисодчи олимлар салохиятнинг табакалашган характерга эга эканлигини ва иктисодий тизим сифатида караш лозимлигини таъкидлаш асносида иктисодий тизим салохиятини бешта турли хил карашлар оркали урганиш лозимлигини баён этадилар[4]: 1. Иктисодий тизимнинг ишлаб чикариш имконияти. Бунда ишлаб чикаришда иштирок этадиган иктисодий ресурслар, яъни мехнат ва моддий ресурсларнинг турли хилдаги нисбатларини назарда тутувчи Кобба-Дуглас функциясига эътибор каратилади. Ушбу караш оркали худуднинг иктисодий салохиятига мавжуд ресурслардан максимал фойдаланган холда, ишлаб чикариш ва яратиш мумкин булган товар ва бойликларнинг ялпи кийматига бахо берилади. Иктисодий салохиятнинг натижасига келадиган булсак, сарф килинган барча моддий, мехнат ресурсларининг умумий киймати ва хосил булган бойлик уртасидаги самарадорлик курсаткичига караб бахо берилади. 2. Маълум бир аник максадли товар ва хизматларга (бойликка) эришиш учун сарфланган ресурслар ёки ишлаб чикариш функцияси. Бу хам микдорий курсаткич булиб, бунда аник бир кийматга эга булган моддий бойликни ишлаб чикариш ва уни яратиш учун сарфланиши кутилаётган ишлаб чикариш ресурсларини турли комбинацияларда фойдаланган холда, ресурсларнинг микдори ва сарфини минималлаштиришга каратилади. Яъни, ишлаб чикариш ресурсларидан шундай нисбатда фойдаланиш лозимки, натижада яратилиши кутилаётган товар хизматларнинг хажми максимал кийматни ташкил этиши назарда тутилади. 3. Хужалик фаолиятида ижтимоий нафлик пулнинг эквиваленти сифатида бахоланиши (иктисодий фаолиятни объектив бахолашда риск юзага чикади). 4. Хужалик тизимининг фаолият юритиши натижасида олинадиган ялпи ижтимоий ахамиятга молик булган мухим натижалар (уларнинг ахамиятлилик даражасини ва узаро боглик булган муносабатларни аниклашда риск юзага чикади). 5. Комплекс ёки интеграл бахолаш, алохида олинган тармокдарнинг усишини эластик бахолаш, худуднинг ялпи ресурс салохияти, жон бошига тугри келадиган ялпи махсулот, худуднинг инвестицион жозибадорлиги ва бошка узаро боглик булган макроиктисодий курсаткичлар. Худуднинг иктисодий салохиятини интеграл бахолашни бир канча усуллардан фойдаланиб аниклаш мумкин (1-жадвал). Download 126.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling