179-модда. Сохта тадбиркорлик
-модда. Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш
Download 48.02 Kb.
|
УКга комментария
- Bu sahifa navigatsiya:
- СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИККА ОИД ҚОНУНЧИЛИКНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
184-модда. Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш
Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш: а) такроран; б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг содир этилган жиноят ҳақидаги хабарини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИККА ОИД ҚОНУНЧИЛИКНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТЎҒРИСИДА (қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда) 1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунда белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчи ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддаси). Қонунда белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашнинг ижтимоий хавфлилиги солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлашга оид мажбуриятни қасддан бажармасликдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига пул маблағлари тушмай қолишига олиб келади. 2. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда — МЖтК) 174-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда — ЖК) 184-моддасининг биринчи қисми диспозициясига мувофиқ солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш деганда, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бошқа тарзда қасддан бўйин товлаш тушунилиши лозим. Фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш — бу давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган тегишли солиқ ҳисоботи ҳужжатларида фойда (даромад) олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, улар мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни яшириш мақсадида фойда (даромад) келиб тушишини ҳисобга олиш тартибини бузиш. Фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни камайтириб кўрсатиш давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботи ҳужжатларида солиқ солинадиган объект миқдорига оид ахборотни била туриб пасайтириш (камайтириш) томонига ўзгартиришда ифодаланади. Солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бошқа тарзда қасддан бўйин товлаш солиқ тўловчининг давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи ҳужжатларини ёки солиқ қонунчилигига мувофиқ тақдим этилиши шарт бўлган бошқа ҳужжатларни қасддан тақдим этмаслик ёки солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан сўнг содир этилган, солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида тўлов қобилиятсизлиги ҳолатини сунъий равишда вужудга келтиришга қаратилган қилмишларда ифодаланади. 3. МЖтК 174-моддасининг биринчи қисми, ЖК 184-моддасининг биринчи қисми диспозицияси бланкет (ҳаволаки) бўлиб, шу сабабли «даромадлар», «фойда», «солиқ солинадиган объектлар», «солиқлар», «йиғимлар» каби тушунчалар мазмунини аниқлаш учун қилмиш содир этилган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) нормаларидан келиб чиқиш лозим. СК 17-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқларга қуйидагилар киради: 1) қўшилган қиймат солиғи; 2) акциз солиғи; 3) фойда солиғи; 4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; 51) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи; 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 7) мол-мулк солиғи; 8) ер солиғи; 9) ижтимоий солиқ. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар ҳам белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби СК ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби СК билан тартибга солинади. Фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни (солиқ базасини) қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш белгилари, жумладан, қуйидагилар: товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик; товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш ёхуд уларни текшириш учун тақдим этишни рад этиш; қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш; ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги; расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш; назорат-касса техникасининг фискаль хотираси хизмати дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш; фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш; товарларни сотиш (хизмат кўрсатиш)дан олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромад (фойда)ни қасддан камайтириш); моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки норматив (лимит)ларни нотўғри қўллаш; иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги; меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги; реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш ва ҳ.к. Download 48.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling