1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Мавзу: ЎҚИТИШ ВОСИТАЛАРИ ВА КЎРГАЗМАЛИ ҚЎЛЛАНМАЛАР
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
Мавзу: ЎҚИТИШ ВОСИТАЛАРИ ВА КЎРГАЗМАЛИ ҚЎЛЛАНМАЛАР.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР Ўқитиш воситалари, текис қўлланма, хажмли қўлланма, статик ва динамик плакатлар. Методик тизимнинг таркибий қисмларидан бири ўқитиш воситаларидир. Уларга дарсликлар, дидактик воситалар кўргазмалти қўлланмалар, ўқитишнинг турли техник воситалари киради. Ўқитиш воситаларига, шунингдек, компютер, экран ва товушли, назорат ва ўқитиш дастурлари хам киради. Чизмачилик фанинг ўзига хос хусусиятига кўра уни ўзлаштириш учун ўқувчиларда фазовий тасаввурнинг шаклланиб, ривожланиши зарурлиги талаб қилинади. Шу сабабли таьлим муассасаларида чизмачиликдан ўқитиш воситаларининг етарлича бўлиши, фан ўқитувчисининг улардан ўринли фойдалана олиши хамда талаб даражасида махсус жихозланган кабинетнинг бўлиши таьлим самарадорлигини таьминлашга кўмаклашади. Ўқувчиларнинг билим олишида ва уларда график маданиятнинг шаклланишида ўқув адабиётлар (дарслик, ўқув қўлланмалар, топшириқлар тўпламлари ва иш дафтарлари кабилар) ва ўқув жараёнда фойдаланиладиган кўргазмали қўлланмалар (стендлар, плакатлар ва х.) алохида ахамиятга эга. Чизмачилик дарслиги ва у бўйича ўқув жараёнини ташкил қилиш хақида 1.7.§да маьлумот берилган эди. Шунинг учун ушбу мавзуда кўргазмали қўлланмалар ва ўқитишнинг техник воситаларига кўпроқ тўхталамиз. Кўргазмали қўлланмалар ўқувчиларнинг чизмачилик курсини ўрганишлари ва график топшириқларни бажаришларида ёрдамлашиш мақсадида тайёрланади. Ўқув кўргазмали қўлланмаларни текис (плакатлар) ва хажмли (моделлар ва деталлар намуналари)қўлланмаларга ажратиш мумкин. Ўз касбига ижодий ёндашадиган чизмачилик ўқитувчилари фақатгина стандарт ўқув-кўргазмали қўлланмалар билан чегараланиб қолмасдан мустақил равишда оригинал плакатларни тайёрлаб дарс жараёнида фойдаланиши хам мумкин. Ўрганилаётган мавзунинг характерли томонларини очиб берадиган бундай плакатлар айниқса ўқувчилар учун янги, тшунишлари қийин бўлган мавзуларда жуда катта ёрдам беради. Фойдаланиш усуллари ва тузилиш принципларига кўра уларни статик ва динамик плакатларга бўлиш мумкин. Кўзланган мавзуни битта текисликда бажарилган тасвир ва шакллар орқали очиб беришга мўлжалланган плакатлар статик, мавзуни баён қилиш жараёнида таркибий қисмлари бири иккинчисига нисбатан харакатлантирадиган плакатлар динамик плакатлар дейилади. Стандартлар ва чизма бажариш асосларига тегишли плакатларнинг доимий равишда чизмачилик кабинетида ёки коридорларда жойлаштирилиши уларнинг ўқувчилар кўз ўнгида бўлиб, беихтиёр ўқувчиларнинг хотирасида сақланиб қолишига сабаб бўлади. Янги мавзуларни баён қилишда “динамик плакат”лардан фойдаланиш айниқса яхши самара беради. “Динамик плакат”лар одатда бирор чизмани бажариш кетма-кетлиги тартибини очиб берувчи плакатлар тўпламидан иборат бўлади. Бу ўқитувчига чегараланган вақт ичида ўқувчиларда нисбатан катта хажмдаги график маьлумотларни кўрсатиш ва тушунтириш имконини беради. “Динамик” кўргазмали қўлланмаларда турли ясашларнинг ўзига хос хусусиятлари ва мохиятини, чизмалардаги тасвирларни ўқиш усуллари ва кетма-кетлигини очиб бериш имконияти катта. 13-расм
14- расм 13 ва14-шаклларда қирқим хосил бўлишини намойиш қилиш учун тайёрланган динамик плакатларга мисоллар келтирган. Шакллардан уларни тайёрлаш ва дарсда фойдаланиш усулларини тушуниб олиш осон. Бунга ўхшаш плакатларни ўқитувчи курснинг бошқа мавзулари бўйича хам лойихалаштириб, мактаб устахонасида ўқувчилар билан биргаликда тайёрлаш мумкин. Динамик плакатлар тайёрлаш учун ўқитувчидан кўпроқ билим, мавзуни очиб беришга ижодий ёндашиш хамда муаммонинг намунавий ечимини топиш кўникмаларини эгаллаган бўлиши талаб қилинади. Ўқитувчи чизмачилик мавзуларини динамик плакатлардан фойдаланиб тушунтирса, ўқувчилар уни қизиқиб тинглайдилар ва осон тушуниб, ўрганилган материал уларнинг хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Чизмачилик кабинетида албатта деталларнинг мавзули тўпламлари бўлиши керак. Одатда умумтаьлим мактаблари учун деталлар тўпламлари оддий геометрик жисмлардан тузилган содда деталлардан хамда тузилиши бирмунча мураккаброқ бўлган тайёр кўринишдаги деталлардан иборат бўлади. Бунга ўхшаш тематик тўпламлар ўқувчиларда образли тафаккурнинг шаклланиши ва ривожлнишига ижобий таьсир кўрсатади. Умуман қунт билан танланган ўқув кўргазмали қўлланмалар ва дидактик воситаларнинг машғулотларни тўғри ташкил қилишдаги ахамияти жуда катта. Дидактикада таьлимнинг кўргазмалилик принсипи асосий тамойиллардан хисобланади. Кўргазмали қўлланмаларнинг энг кўп тарқалган турларидан бири бу ўқув плакатларидир. Чизмачиликнинг асосий мавзулари бўйича плаатлар хозиргача бир неча маротаба нашрдан чиқарилган. Кейинги вақтларда компютер техникаларининг тез ривожланиши ва оммалашиши натижасида аньанавий плакатлар ўрнига слайдлар кириб келмоқда. Бунга мисол сифатида 2005 йилда “ЭЛХОЛДИНГ” нашриётида чоп қилган “Чизмачилик” слайдлар комплектини кўрсатишимиз мумкин. Ушбу комплект 70 та слайддан тузилган бўлиб, чизмачиликнинг асосий мавзуларини қамраб олган ва касб-хунар колледжларидаги чизмачилик дарсларида фойдаланиш усун мўлжалланган. Ундан умумтаьлим мактаблардаги чизмачилик дарсларида хам фойдаланиш мумкин. 16 ва 17-шаклларда оригинал тайёрланган статик плакатларга мисоллар келтирилган. Проексион чизмачилик асосларини дастлабки, дарс машғулотларида ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини ривожлантириш учун фазовий ( уч томонли) бурчак моделидан фойдаланиш яхши натижа беради. 18 ва 19- шаклларда уч томонли бурчак моделининг хар хил конструксиялари, 20- шаклда эса қирқим ва кесимларни намойиш қилиш учун йиғма моделларнинг намуналарини тасвирланган. Чизмачиликдан ўқув-кўргазмали қўлланмалардан фойдаланишда ўқитувчи қуйидаги шартларни бажаришга харакат қилиши керак: Кўргазмали қўлланмалар: Ўқувчиларга ўқитувчи баёни билан биргаликда ўрганилаётган қоида, ясаш усулини тушунишга ёрдамлашиш; Фанни ўрганиш учун зарур бўлган фазовий тасаввурларни ривожланишига кўмаклашиш: Обьектни тўғри тасвирлаш учун зарур бўлган унинг ахамиятли хоссаларини тахлил қила олиш кўникмаларини ривожлантириш: Чизмани ўқиш ва бажариш учун зарур бўлган мавхум образ (чизма) бўйича реал буюмни тасаввур қила олиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиши керак. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling