1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Факультатив машғулотлар ва уларни ўтказиш методикаси


Download 1.65 Mb.
bet21/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Факультатив машғулотлар ва уларни ўтказиш методикаси. Факультатив машғулотлар ўқув тарбия жараёнининг бир шакли бўлиб, улар мактабда умумтаьлим билимларни чуқурлаштиришга, ўқувчиларнинг политехник тайёргарликларни оширишга хизмат қилади. Мактабларда ўрганиладиган чизмачилик курси ўқувчиларда график фаолиятга энг зарур минимум билим, кўникма ва малакаларни шакллантиршга мўлжалланган.
Чизмачилик ўрганишга қизиқувчи ўқувчининг график билим, кўникма ва малакаларни янада чуқурлаштириш учун мактабларда факультатив машғулотларни ташкил қилиш режалаштирилган. Чизмачиликдан факультатив машғулотлар сифатида қуйидаги бўлимларни ўрганиш мумкин:

  1. Чизма геометрия элементлари;

  2. Машинасозлик чизмачилиги;

  3. Қурилиш ва топографик чизмачилик;

Факультатив курс юқоридаги бўлимларнинг хар бири 70 соатга (хафтасига 2 соатдан) мўлжалланган. Машғулотларни ўқувчиларнинг фаоллигини оширадиган турли хил методлардан фойдаланиб ташкил қилиш зарур. Факультатив машғулотлар учун гурухларга қатнаш истагини билдирган ўқувчилар ихтиёрий равишда танланиб олинади.
Чизма геометрия элементлари” факультатив курсни ўқитиш
методикаси. Умумтаьлим мактабларининг чизмачилик фани дастурида тўғри бурчакли проексиялар ва аксонометрик проексиялар тўғрисида энг асосий бошланғич маьлумотларгина келтирилган. Ушбу факультатив курс уларни кенгайтириб, чуқур ўрганишга мўлжалланган. Факультатив курсда қўшимча позитцион ва метрик масалаларни ечиш орқали ўқувчиларни чизмани қайта тузиш усулларидан фойдаланиб, геометрик жисмлар билан боғлиқ тасвирларни бажаришга ўргатилади.
Мактабда чизма геометрия элементларини ўрганиш ўқувчиларнинг фазовий тасаввурлари, кузатувчанлиги ва мантиқий фикрлашларининг ўсишига ёрдамлашади, бундан ташқари катта тарбиявий ахамиятга хам эга.
Чизма геометрия элементлари факультатив курсда “Кириш”, “Метрик масалалар” ва “Позитцион масалалар” бўлимлари ўрганилади.
Машинасозлик чизмачилиги” факультатив курсни ўқитиш методикаси. Бу факультатив курс ёрдамида ўқувчиларга кўпчилик ишлаб чиқариш касблари учун зарур бўлган қўшимча техник ва график билимларни ўргатиш кўзда тутилган. “Машинасозлик чизмачилиги” курси ўқувчиларнинг политехник билимлари ва илмий дунёқарашларини кенгайтиради. Бу курсда мавзулар етарлича кўп бўлса ҳам, уларнинг айримлари ўқувчиларга маълум даражада аввалдан таниш. Шунинг учун ҳам ўқитувчи дастур материалини ҳамиша янги материаллар билан тўлдириб боришга ҳаракат қилиши керак. Факультатив курсларни ўрганишда касб-ҳунар коллежларининг ўқув қўлланмалари ва топшириқлар тўпламидан фойдаланиш мумкин.
Қурилиш ва топографик чизмачилик” факультатив курсини ўқитиш методикаси. Бу курс архитектор, қурувчи ва топограф касбларига қизиқувчи ҳамда чизмачиликнинг ушбу бўлимларини чуқур ўрганишга ҳаракат қиладиган ўқувчиларга мўлжалланган. Машғулотларда қурилиш чизмачилигининг машинасозлик чизмаларидан фарқлари ўрганилиб, ўқувчиларнинг қурилиш чизмалари бўйича билимлари умумлаштирилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling