1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet24/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Экскурсия (саёхат)лар. Ўқувчиларни политехник тайёрлашда чизмачилик бўйича саёхатларнинг ахамияти катта. Саёхат вақтида ўқувчи назария ва амалиёт ўртасида боғланишларни амалда кўради. Бундай саёхатларни чизмачиликнинг маьлум бўлимлари ёки мавзуларини ўрганишдан кейин доимий равишда ўтказиб бориш керак. Бундан ташқари обзор (умумлаштирувчи) саёхатни уюштириши мумкин.
Саёхатлар ташкилотчиси сифатида чизмачилик тўгараги аьзолари қатнашиши хам мумкин. Бунинг учун улар аввал ўқитувчи рахбарлигида саёхат режалаштирилган жой билан танишиб, ўрганадилар ва саёхат режасини тузадилар. Саёхатларни олий ўқув юртлари, лойихалаш институтлари ва техник бюроларда ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Олипиада. Ўқувчиларни чизмачиликдан фан олимпиадаларига жалб қилиш ўзининг самарали эканлигини амалда кўрсатган. Олимпиадага қатнашиш ўқувчилар ўртасида мусобақа кайфиятини уйғотиб, уларни фанга бўлган қизиқишини оширади. Олимпиада масалалари мактаб тури учун фан ўқитувчиси томонидан ўқувчиларнинг билим даражаси ва қизиқишларини хисобга олган холда тузилади. Бунда олдинги йилларда туман ва вилоят турлари масалаларида хам фойдаланиш тавсия қилинади.
Масалаларни тузишда битта топшириқ конструксиялаш ёки лойихалаш характерида бўлиб унга кўпроқ балл ажратилиши ва ғолиб ўқувчининг шу топшириқни бажаришига алохида эьтибор қилиш тавсия этилади. Масалаларниниг кўпчилиги ўқувчилар ечиши (бажариши) мумкин даражада бўлиши мақсадга мувофиқ.
Бунинг билан олимпиада қатнашчиларининг хаммаси маьлум баллар тўплаши мумкин бўлади. Акс холда ўқувчиларда ўз кучига ишончсизлик хисси пайдо бўлиб, фанга бўлган қизиқишлари пасайиши мумкин.
Қизиқарли ўйинлар. Хар хил тўгарак машғулотлари билан бир қаторда чизмачиликдан қизиқарли ўйинларни ўтказиб бориш хам ўқувчиларда фанга қизиқишларини орттиради. қизиқарли ўйинларни ташкил қилишда И. Рахмоновнинг “Чизмачиликдан дидактик ўйинлар” китобидан фойдаланиш мумкин. Ундаги турли хил ўйинлар учун қизиқарли тузилган. Синфдан ташқари машғулотлар пайтида ўқувчилар хар хил ребуслар, топшириқлардан иборат стенд тайёрлашлари хам мумкин.
Саволлар.

  1. Чизмачиликдан синфдан ташқари ишларнинг аҳамияти ва мазмуни нималардан иборат?

  2. Чизмачилик бўйича синфдан ташқари ишларнинг шакл ва методларини айтинг?

  3. Чизмачилик тўгараги фаолияти қандай ташкил қилинади?

  4. Чизмачиликдан тематик кечалар қандай ўтказилади?



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling