1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
ЦИРКУЛ ВА ЛЕКАЛО ЭГРИ ЧИЗИҚЛАРИНИ БАЖАРИШГА ЎРГАТИШ
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
ЦИРКУЛ ВА ЛЕКАЛО ЭГРИ ЧИЗИҚЛАРИНИ БАЖАРИШГА ЎРГАТИШ. Мактаб чизмачилик курсида циркул ва лекало эгри чизиқларини ўрганишга дастур бўйича алохида вақт ажратиш кўзда тутилмаган. Лекин касб-хунар коллежларининг мос ихтисослик йўналишларида циркул ва лекало эгри чизиқлари бўйича талаблар назарий ва амалий билимларни эгаллашлари зарур. Умумтаьлим мактабларидаги графика, лойихалаш, дизайн йўналишидаги тўгарак мос факультатив машғулотларда циркул ва лекало чизиқларини, уларнинг амалда қўлланилиши сохаларини ўқувчилар катта қизиқиш билан ўрганадилар.
Айлана ёйларидан иборат бўлган эгри чизиқлар циркул эгри чизиқлари деб аталади. Бундай эгри чизиқларга ўрамлар, оваллар ва овоидлар киради. Кулачок, экссентрик, фланес, архитектура иншоотлари чизиқлари циркул эгри чизиқлари бўйича бажарилади. 37-40- шаклларда циркул эгри чизиқларнинг амалда қўлланилишига мисоллар кўрсатилган. 38-шакл. Гиперболоид ясовчилари бўйича лойихаланган контрукция тасвири Ўрамлар бир нечта марказлардан хар хил радиуслар билан чизилган спиралсимон шаклидаги циркул эгри чизиқларидан иборат бўлади. 41-шаклда икки тўрт ва учта марказли ўрам чизмалари тасвирланган. Биз циркул эгри чизиқларини бажариш усуллари хақида батафсил тўхталиб ўтамасдан, унга бағишланган дарсларни ташкил қилиш методикаси бўйича тавсиялар беришга харакат қиламиз. а) б) с) 41-шакл. Лекало ёрдамида бажарилган икки (а), тўрт (б) ва уч (с) марказли ўрамлар. Педагогик тажрибалар ва амалиётнинг кўрсатишича ўқувчиларга қизиқарли бўлган обект тасвирларини танлаб геометрик ясашларни тушунтириш, уларни ушбу мавзуларни осон ўзлаштиришлари хамда яхши эслаб қолишларига кўмаклашади. Қуйида шундай топшириқ намунасини қисқача баёни билан келтирамиз. Циркул эгри чизиқлари. Қисқача тушунтириш. Циркул эгри чизиқлари кетма-кет ўзаро туташтирилган айлана ёйлардан хосил бўлади. Циркул эгри чизиқларининг турлари жуда кўп. Биз очиқ циркул эгри чизиқлари ўрамлари, уларнинг чизмада тасвирланиши хамда хусусиятларига тўхталамиз. Архитектура иншоотлари станокларининг форма (шакл) хосил қилувчи элементларини, қўлда ишлатиладиган асбоблар, мебеллар деталлари ва мусиқа асбобларининг деталларини диққат билан кузатсангиз уларнинг кўпчилик шакллари циркул эгри чизиқларидан хосил бўлганини кўрасиз. Шу ўринда ўқитувчига туташмалардагига ўхшаб, циркул эгри чизиқларининг хам махсулот шаклини яратишдаги функционал, конструктив, технологик ва эстетик ахамияти хақида қисқача тўхталиб ўтишни тавсия қиламиз. Мисоллар: Автомобил йўли трассаси геометрияси: агар автопойгачи шосседаги бурилишда тезликни ошириб юборса, фалокат рўй бериши мумкин: чунки хар хил категориядаги трассалар ўзига мос тезликка мўлжалланиб, бурилишлар қатьий белгиланган тезликка мослаштирилади; Мебелларнинг силлиқ, думалоқсимон шакллари: мебеллар қирралари улардан фойдаланишда ноқулайликлар туғдириб, жарохатланишга сабаб бўлиши мумкин; Асбобларнинг тутгичлари қўлда тутишга қулай бўлиб, эргономика талабларига жавоб бериши керак ва шунинг учун хамиша силлиқ шаклда тайёрланади: Тезучар самалёт, спорт машиналарининг силлиқ корпуслари уларга катта тезликда бошқарилиб, харакатланиш имконини беради ва х.к 50-шаклда : а) иккита марказли, б) тўртта марказли, ва в)учта марказли нуқталар ўрамлари тасвирланган. Хар бир ўрам – айлана, квадрат ёки тўғри учбурчак орқали берилади. Ўқувчилар ўрамлар чизмасини, унинг алохида қисмларини хар хил рангларда ёки турли чизиқ турлари ёрдамида хам бажаришларига рухсат бериш мумкин. Масалан, 1-марказдан ўтказилган ёйни асосий йўғон туташ чизиқ , 2-марказдан ўтказилганини ингичка туташ чизиқ. 3-марказдан ўтказилганини штрих чизиқ ва 4-марказдан ўтказилган ёйни тўлқинсимон чизиқда бажаришни тавсия қилиш мумкин. Ўрам марказлари сони билан унинг ёйи узунлиги ўртасидаги боғланишни аниқланг. Хар бир олдинги ёй ўзидан кейинги ёй билан силлиқ туташишни исботланг. Спиралларни ясаш учун “ғалтак” тайёрланг. Бунинг учун картон ёки фанерадан томонлари 1см. Дан катта бўлмаган иккита геометрик фигура – учбурчак ва квадрат тайёрланг. Хар бир ғалтакка ип ўраб чиқинг. Ипнинг бўш қолган учини халқа қилиб тугинг. Оқ қоғоз листини олиб ғалтакни унинг марказига қўзғалмас қилиб махкамланг. Ипдаги халқага қалам учи (ёки шарикли ручка)ни киритиб, уни қоғоздан узмасдан ипни таранг сақлаган холда очиб бошланг. Бунда ип учи (халқа) харакатланиши изи ғалтак ёйилмасининг тасвири бўлган чизиқни хосил қилади. Хосил бўлган тасвирларни 41-шаклда тасвирланган циркул билан таққосланг. Ғалтакдаги ипни очишдан хосил бўлган чизиқни график тахлил қилиш. Ўзингииз хам бошқача шаклдаги ғалтак ўйлаб топиб, унинг ёйилмасини ип ва қалам ёрдамида ясашга харакат қилинг. Лекин, ёйилмалар циркул эгри чизиқлари бўлиши кераклиги шарти бажарилсин. Ўрам хосил бўлишини намойиш қилишнингушбу усулини ўқитувчи дарсда “Циркул эгри чизиқлари” мавзусини ўтишда қўллвши хам мумкин. Бунинг учун олдиндан А1 форматдан кичик бўлмаган қалин қоғоз листи оқ ёки рангли томонлари 40-50 мм атрофидаги ғалтак махкамланиб тайёрлаб қўйилади, агар ғалтак ва ип ярқироқ рангларга бўялса, ясаш тартиби ўқувчиларга янада тушунарли бўлади. Чизиқ ўтказиш учун қалин фломастер ёки рангли бўрдан фойдаланиш керак. Ўқувчиларда циркул эгри чизиқлари бўйича билимларни шакллантиришда овал ва овоидлар, уларнинг амалий хамда чизмаларини бажариш усулларини хам ўргатиш керак. Овал ўзаро туташувчи тўртта ёйджан иборат силлиқ ёпиқ эгри чизиқ шаклида бўлади. Унинг чизмасини бажариш учун тўртта ёй марказлари хамда тўртта туташиш нуқталарини аниқлаш керак бўлади. Шаклига кўра овал эллипсга ўхшаб кетади, шунинг учун кўпинча овал чизмасини бажариш осон бўлганлиги сабабли эллипс ўрнига овал чизилади. Хар хил овалларни чизишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бу хақида чизмачилик бўйича адабиётларда батафсил маьлумотлар келтирилган. Овал ва овоидларнинг қўлланиши сохалари ва улар чизмаларини тахт қилиш бўйича тавсияларга қисқача тўхталамиз. Айланани хам олвалнинг хусусий холи сифатида қараш мумкин. Битта симметрия ўқига эга овал овоид (тухумсимон овал, 41-шакл, б) дейилади. Овоид чизмаси учта хар хил радиус ёрдамида бажарилади.42-шакл а) да овал, б) да овоид чизмаси келтирилган. Фланес, люк, шунингдек қурилиш чизмаларида арка, гумбаз тасвирларини бажаришда кўпинча оволлардан фойдаланилади. Темир бетонли трубалар кўпчилик холларда овоидсимон шаклларда тайёрланади. 43- шакллда овалл ва овоидларнинг амалда қўлланилишига мисоллар келтирилган. а) б) Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling