1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet30/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Масштаблар. Бу билан ўқувчилар бошланғич синфлардаёқ танишганлар. Шунинг учун ўқитувчи масштаблар, уларнинг турлари ва ишлатилиш сохалари хақида қисқача маьлумот берса етарли.
Бизнинг атромимиздаги нарсалар жуда катта ўлчамларда (турар-жойлар, самолётлар, экскаваторлар ва хакозолар) ёки жуда кичик (радиоаппаратура деталлари, ўлчов асбоблари ва х.)эканлигига ўқувчилар эьтиборини қаратиш мақсадга мувофиқ. Баьзан уларнинг икки турини хам чизмада хақиқий ўлчамларида тасвирлаш қийин, кўпинча иложи хам йўқ.
Чизма форматлари ва бошқа конструкторлик хужжатларини стандартлаштирилиши конструкторлик столи, чизмачилик доскаси, папка, шкаф ва стеллажларни маьлум бир ўлчамда тайёрлаш – унификатсиялаш имконини беради.
Чизмаларни олдиндан белгиланган ўлчамдаги қоғозларга бажариш кўпинча ортиқча қоғоз сарфланишига сабаб бўлади. Лекин ягона стандартлар белгиланиши натижасида юқорида кўрсатиб ўтилган афзалликлар чизма форматлари бўйича стандартларни чизмачиликдаги энг асосий стандартлар қаторига киритади.
Буюмларни чизмада катталаштириб ёки кичрайтириб тасвирлаш учун масштаб лардан фойдаланилади. Чизмада детал қандай масштабда тасвирлангандан қатьий назар унга хақиқий ўлчамлар қўйилиши шартлилига ўқувчилар эьтиборини қаратиш керак.
Буюм хақида яққол тасаввурга эга бўлиш хамда унинг алохида элементлари, ўлчамлари нисбати хақида тўғри тасаввур хосил бўлиши учун буюм чизмада маьлум масштабда тасвирланиши керак. Айрим холларда тасвирланаётган буюм яққоллигини таьминлаш мақсадида масштабдан “чекиниш”га хам йўл қўйилади. Масалан, жуда кичик бўлган қиялик ва конусликни махсус равишда катталаштириб тасвирланади. Бир хил элементлар, масалан, иккита тешик ёки ўйиқ ўлчамлари фарқ жуда кам бўлган холларда уларни масштабга риоя қилмасдан (ўлчамлардаги фарқни орттириб) чизиш мумкин.
Баьзан буюмнинг хамма қисмини масштаб бўйича тасвирлаш имконияти ёки, унга зарурияти хам бўлмаслиги мумкин. Масалан узун деталлар (сим, валнинг бир хил диаметрли узун қисмлари, ўқ,...) одатда чизмада узиб тасвирланади. Айрим чекинишларга қарамасдан чизмалар хамиша қатьий равишда Давлат стандартларида белгиланган масштаблар бўйича бажарилиши шартлигини ўқувчиларга тушунтириш керак.
Саволлар :

  1. Конструкторлик хужжатларининг ягона тизими қандай масаларни ўз ичига олади?

  2. КХЙТ нечта гурухга бўлинади?

  3. Чизмачилик курсида қайси гурухлар стандартлари ўрганилади?

  4. Қадимда Ўзбекистон худудида стандартлаштириш қайси сохаларда қўлланилган?

  5. Чизиқ турларини тушунтиришда ўқитувчи қайси холатларга эьтиборни қаратиши керак?.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling