1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чизмачиликнинг асосий мавзуларини ўргатиш методикаси. 8-синфда чизмачиликдан таништириш дарсини ташкил қилиш Таянч сўзлар
Саволлар.
Касб-ҳунар коллежларида чизмачилиик курси қандай талабларга жавоб бериш керак? Касб-ҳунар коллежларининг чизмачилик ўқитувчиси қандай методик ишларни бажариши керак? Коллеж талабалари учун индивидуал топшириқлар вариантларини тузиш методикасини айтиб беринг. Чизмачиликнинг асосий мавзуларини ўргатиш методикаси. 8-синфда чизмачиликдан таништириш дарсини ташкил қилиш Таянч сўзлар Конструкторлик хужжатларнинг ягона тизими (КХЙТ),график тасвир турлари, чизмачиликнинг ривожланиш тарихи, пиктограмма,иероглиф ёзув,чизиқли перспектива. Режа 1. Чизмачиликдан биринчи дарснинг аҳамияти. 2. Курсни ўрганишгача ўқувчилар эгаллаган график билимларни эгаллаш. 3. График тасвирларнинг ривожланиш тарихи босқичлари ва унинг Ўзбекистон ҳудудида ривожланишининг ўзига хос босқичлари. 4. Чизма бажаришда қўлланиладиган мослама ва жиҳозлар Бу мавзуда ўқитувчининг чизмачиликдан дастлабки дарсларга тайёрланиши, уни ташкил қилиш шакллари бўйича тавсияларга кўпроқ тўхталамиз. Шунингдек, чизма стандартлари, чизмаларни тахт қилиш қоидалари ва тўғри бурчакли проексиялаш усулларини ўрганиш мавзуларини ўтиш бўйича қисқача методик тавсиялар берамиз. 8- синфда чизмачиликдан кириш дарсларининг мухим вазифаси ўқувчиларни шу фан ва унинг кишиларнинг амалий фаолияти хамда турмушдаги ахамияти билан таништириш, ўқувчиларда фанга бўлган қизиқиш уйғотиб, уни мустахкамлашдан иборат. Бу дарсларда ўқитувчи ўқувчиларга чизмачилик асбобларини кўрсатиб, улардан фойдаланиш техникаларини тўғри ўрганишларига кўмаклашиши керак. Бунда конструкторлик хужжатларининг ягона тизимига (КНУТ) асосан чизмаларга қўйиладиган асосий талаблар ва уларнинг ахамиятини тушунтиришга алохида диққат қилиш зарур. Ўқувчиларнинг биринчи дарслардан олган таасуротлари, олган фойдали маьлумот ва билимларининг уларга таьсири кейинчалик уларнинг чизмачилик фани ва хусусан фан ўқитувчисининг шахсига бўлган муносабатларини белгилайди. Шунинг учун айниқса дастлабки дарсларни ўқувчиларга қизиқарли бўлишига, уларнинг дарсда фаол иштирокини таьминлашга харакат қилиш керак. Ўқитувчи учун ўзи машғулот олиб борадиган аудитория таркиби хақида маьлумотга эга бўлиши жуда зарур. Кириш дарсларининг мазмуни бунга кўп боғлиқ. Ўқитувчи қисман буларни ўқувчилар хақидаги маьлумотлардан олиши мумкин. Умумтаьлим мактабларининг ўқув режаси ва дастурларига асосан ўқувчилар чизмачилик фанини ўрганишларига қадар расм , схема, чизма, эскиз, технологик карта, детал, узел, резбали брикмалар каби тушунчалар билан умумий тарзда танишган бўладилар. Улар чизмачилик асбоблари билан ишлаш; турли чизма чизиқларини чизиш; параллел ва перпендикуляр чизиқлар ўтказиш; тўғри чизиқ; кесмаси ва айланани тенг бўлакларга бўлиш: ясси шакллар контурини чизиш хамда оддий кинематик ва элэктрик схемаларни бажариш кўникмаларини мехнат таьлими, математика каби дарсларда эгаллаган бўлишлари керак. Лекин амалда ўқитувчиларнинг ўзлари чизма техникасини яхши билмасликлари ёки унга риоя қилмасликлари оқибатида ўқувчиларда бу кўникмалар кўпинча нотўғри шаклланган бўлади. Умуман чизмачилик курси “бўш жойдан”бошланмайди, чунки ўқувчиларда атамалар ва график амаллар тўғрисида маьлум даражада билим ва кўникмалар шаклланган бўлади. Лекин шунга қарамасдан, биз ўқитувчига 8-синфдаги дастлабки дарсларда графиканинг оддий “модул” мавзулари – чизма чизиқлари, параллел ва перпендикуляр чизиқлар ўтказиш, кесмани берилган нисбатда бўлиш, айланани тенг қисмларга бўлиш кабиларни ўқувчиларда малака даражасигача ривожлантиришни тавсия қиламиз. Бунда ўқитувчи олдида ўқувчилар аввал эшитган атама ва график ишлари мазмунини улар учун кутилмаган, ностандарт услубда яратиш зарурияти каби қийин вазифа пайдо бўлади. Ўқувчиларга турмушда учрайдиган қатор график тасвирлар (расм, фотография, кинофильм кадрлари, географик карта, йўл харакати белгилари, шахар плани кабилар)ни кўрсатиб, улардан чизма қандай фарқланишини сўраш мумкин. Бу билан ўқувчилар фаол фикрлаш тасвирлардаги умумийлик ва фарқларни топишга интиладилар. Шунинг учун хам дастлабки кириш дарси кўргазмали қуроллардан фойдаланиш, ўқитувчининг мазмунли шархлари ва олдиндан тайёрланган саволлар билан ташкил қилиниши керак. Агар баьзи савол ёки мавулар ўқувчиларга тушунарсиз бўлса, доскада батафсил тушунтириш ёки индивидуал равишда энг қийин жойларни ўргатиш керак. Биринчи дарснинг охирида ўқувчиларга уйга вазифа қилиб “Графиканинг инсон хаёти ва иш фаолиятида қўлланилишига менинг мисолларим” мавзусидаги индивидуал график ишни беришни тавсия қиламиз. Топшириқ (вазифа) ихтиёрий формат ва рангли қоғоз листига газетага, журнал ва хоказолардан қирқиб олинган график тасвирлар (реклама, архитектура, автомобилсозлик кабилар)ни елимлаб бажарилади. Бундай коллаж ўқитувчига ўқувчининг қизиқишлари хақида маьлумот беради ва ўқувчилар бу топшириқни катта қизиқиш билан бажарадилар. Болаларнинг қизиқиш доираларини кенгроқ билиш учун мос равишда ўқитувчи мисоллар, иллюстрациялар, топшириқ ва машқлар танлаши яхши натижа беради. Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари билан ўқитувчи бутун таьлим даври давомида танишиб боради ва шунга боғлиқ холда машғулотларни ўтиш методикасини танлайди. Ўқувчиларда чизмачилик хақида тугал тасаввур хосил бўлиши ва фанга қизиқишларини шакллантириш учун биринчи дарсда чизма тарихи бўйича сухбат ўтказилади. Сухбатда ўқувчиларга замонавий машинасозлик чизмаси ва XVII-XIX асрларда бажарилган чизма намуналарини намойиш қилиш ва улар орасидаги фарқни кўрсатиш, тушунтириш керак. Bunda o'quvchilarga zavod va fabrikalar, mashinasozlik tarmoqlari rivojlanishi bilan chizmalar va ularga qo'yiladigan talablarning ortib kelganligini tushuntirish zarur. Shuningdek, insoniyat tarixida grafik tasvirlar juda qadim zamonlarda vujudga kelganligi, ularning qanday amaliy ahamiyatiga ega bo'lanligiga misollar keltiriladi. Texnikada qabul qilingan grafik tasvirlarning rivojlanish tarixi manbalari ibtidoiy davr suratlari va piktogramma\ardan boshlangan. 22-shakl. Zamonaviy mashinasozlik chizmas yozuvdan avval suratlar paydo bo‘lgan. Keyinchalik shu asosda suratli yozuvlar rivojlangan. Qadimda ko'pchilik xalqlar har qanday axborotni (harbiy yurishlar haqidagi xabarlar, savdosotiq va siyosiy xarakaterdagi ma’lumotlar, ov manzaralari va h.) suratlar vositasida keyingi avlodlarga qoldirib o‘tganlar, 25-shaklda ieroglifli belgilar yordamida bajarilgan ieroglif yozuv na’munasi, 26-shaklda esa ayrim ierogliflarning ma’nolari keltirilgan. Qadimgi ierogliflar odatda konturli suratlar ko‘rinishda bo'lib, ular shu xususiyatlari bo'yicha zamonaviy chizmalar bilan «o‘xshash» h’soblanadi. Ko'p asrlar davomida takomillashib kelgan axborot uzatishning kartografik usulining vujudga kelish davri haqida qoyalarga chizilib hozirgi davrgacha yetib kelgan. Suratlar guvohlik beradi. 27-shaklda tasvirlangan loy toshtaxtaga tushirilgan Vavilon chizmasi deb ataluvchi xarita eng qadimiy hisoblanadi va u eramizdan 2500 yil avval bajarilgan. 23-shakl. XIX asr buxorolik usta chizmasi Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling