1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Мавзу : Касб хунар коллежларида чизмачилик ўқитишнинг ўзига


Download 1.65 Mb.
bet25/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Мавзу : Касб хунар коллежларида чизмачилик ўқитишнинг ўзига
хос хусусиятлари.
Режа

  1. Касб-ҳунар коллежларида чизмачилик курсига қўйиладиган талаблар.

  2. Касб-ҳунар коллежи чизмачилик ўқитувчисининг методик ишлари.

  3. Коллеж талабалари учун индивидуал топшириқлар вариантларини тузиш методикаси.

Республикамиздаги касб-хунар коллежлари 300га яқин касблар ва мутахассисликлар бўйича кичик мутахассислар тайёрланмоқда. Чизмачилик курсининг бошқа фанлар билан алоқалари, касб-хунар коллежлари талабаларини политехник тарбиялашда ва уларнинг касбий фаолиятида катта ўрин эгаллайди. Шунинг учун хам касб- хунар коллежларининг кўпчилик мутахассисликларида чизмачилик фани алохида фан сифатида ўқув жараёнига киритилган. Касб –хунар коллежларида тайёрланадиган мутахассиснинг малакавий тавсияномасига асосан чизмачилик курси қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур бўлади:

  1. Касб-хунар коллежларида ўрганиладиган чизмачилик курсидаги материаллар умумтаьлим мактабларидаги чизмачилик курси материалларини такрорламаслиги зарур;

  2. Курс олий ўқув юртларида ўрганиладиган “мухандислик графикаси” ёки олий ўқув юртларидаги чизмачилик курсининг “қисқартирилган варианти” шаклига келиб қолмаслиги керак;

  3. Касб – хунар колледжларида тайёрланадиган мутахассислик малакавий тавсияномасига асосан курсда ўрганиладиган материаллар мазмуни бевосита касбий фаолиятга таьлуқли бўлиши зарур;

  4. Курс илғор методика, янги педагогик технологияларга асосланган холда талабалар ва ўқитувчи фойдаланиши учун қулай, равон тилда ёзилган бўлиши керак;

  5. Талабаларга ўргатиладиган билимлар хажмини белгилашда уларнинг график саводхонлигини талаб даражасига чиқаришда асосий эьтиборни индивидуал график топшириқлар сони ва вариантларнинг етарли бўлишини таьминлашга қаратиш керак;

  6. Чизмачилик курсининг мазмуни ва номланиши мутахассислик йўналиши ва малакавий тавсифнома талабларига мос бўлиши керак.

Касб – хунар колледжларидаги мутахассислик йўналишига у ерда ўрганиладиган графика (чизмачилик) курсининг мазмуни ва номланиши хам мос бўлиши керак. Хозирги кунда коллежлардаги кўпчилик мутахассислик йўналишлари учун дарсликлар ва топшириқлар тўпламлари нашр қилиниб улгурмаганлиги сабабли бу ишларни фан ўқитувчиси мутахассислик касбий фаолияти хусусиятини хисобга олган холда мустақил равишда бажаришга тўғри келмоқда. Коллежлардаги чизмачилик курси ўқитувчиси олдида битирувчиларни қурилиш, машинасозлик, оғир ва енгил саноат тармоқлари, сервис ва хизмат кўрсатиш сохалари каби йўналишлардаги ишлаб чиқариш билан таништириш, уларни ўқиш ва бажаришга ўргатиш вазифаси туради. Ушбу сохаларнинг хаммасида техник ва ишлаб чиқариш хужжатлари сифатида чизмалар мухим ўрин эгаллайди. Касб – хунар коллежларининг чизмачилик ўқитувчилари курсни замонавий талаблар даражасида ташкил қилишлари, талабларни касбий фаолиятга тўғри тайёрлашлари учун улардан таьлим методикасини эгаллаш билан биргаликда политехник билимларни хам етарлича чуқур билишлик талаб қилинади.
Чизмачилик курсидаги назарий маьлумотларнинг ахамиятини тўғри бахоламасдан ўқитиш методларидаги бир хиллик ўқувчи ва талабаларнинг фанни ўзлаштиришларига салбий таьсир кўрсатади. Айрим ўқитувчилар чизмачилик курси асосан амалий машғулотлардан иборат деб хисоблаб, курс материалларини тизимли равишда баён қилиб бормайдилар, ўқувчиларнинг шу бўлимдаги хар хил топшириқларни бажаришлари учун зарур бўлган материалларни баён қилмайдилар, у ёки бу машина деталларини тасвирлашда қўллаш учун қабул қилинган шартлиликларнинг маьноларини асослаб бермайдилар ва х. одатда бундай ўқитувчилар доскада бирор чизмани иш дафтарларига кўчириб оладилар ва кейинчалик индивидуал топштириқларни бажаришда ундан фойдаланадилар. Бундай бир хил услубнинг узоқ қўлланилиши талабаларда фақат чизма бажариш техникасининг такомиллашишига олиб келади, уларнинг фазовий тасаввур қилиш қобилиятлари ривожланмайди.
Касб – хунар коллежларида чизмачиликдан топшириқлар тузиш ва танлашда тошириқни бажаришдан мақсад кўрсатилиши, индивидуал топшириқ мазмуни аниқ белгиланиши, топшириқни бажариш муддати (катта хажмли топшириқлар учун оралиқ муддатлар хам ) кўрсатилиши, график ишларга сарфланадиган вақт ўқувчиларнинг вақт бюджетига мос келиши, индивидуал топшириқлари вариантлари тахминан бир хил мураккабликда бўлиши; ўқувчиларнинг топшириқни бажаришга тайёргарлик даражалари эьтиборга олиниши; топшириқлар тайёрланадиган мутахассислик йўналишига ва техниканинг замонавий даражасига мос келиши керак. Шу кўринишда тузилган ва бажариш жараёни ташкил қилинган топшириқлар талабаларни обект тўғрисидаги маьлумотларни график ахборот комплекси кўринишида ва аксинча ифодаланишни ўргатади.
Коллежларда талабалар индивидуал топшириқларни чизмачилик курси таьлимнинг хамма босқичларида бажарадилар. Улар танлашда оддийдан мураккабга ўтиш тамойилига амал қилинади: хар бир график топшириқ талабаларнинг тайёргарлик даражасини хисобга олиб, имкони борича уни қизиқиб бажаришларига йўналтирилган бўлиши керак.
Касб – хунар коллежлари учун чизмачилик курсидан топшириқларни танлашда қуйидаги шартларни бажарилишига эьтибор қилишимиз керак.:

  1. Талабаларнинг касбий фаолиятида зарурияти;

  2. Уларнинг фазовий тасаввурлари ва мантиқий фикрлашларнинг ривожланишларига хизмат қилиши;

  3. Мутахассислик йўналиши бўйича график тасвирларни саводли бажаришга тайёрлаши.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling