1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
42-шакл. Овал ва овоид чизмалари уларни бажаришга мисол.
Эгри чизиқларнинг туташиш жойларида нотекисликлар бўлмаслиги чизиқларнинг туташиш нуқталари кўзга ташланиб турмаслиги керак. Ушбу шартни бажариш учун чизмани устидан юргизиб тахт қилишда туташув ёйларини туташиш нуқталаригача 1мм атрофида етказмасдан тўхтатиш керак. Чизиқлар орасидаги очиқ қолган 1-2ммлик бўшлиқ қўлда юргизилади. Иккинчи усул; чизмани тахт қилишни ўнг ва чап томонлари юргизиб чиқилмаган ёйлардан бошланади. Ўқувчиларда овал ва овоидлар чизмасини бажариш бўйича амалий кўникмалар хамда назарий маьлумотларни мустахкамлаш мақсадида мавзуни қуйидагига ўхшаш топшириқлар билан якунлаш мумкин: 1-топшириқ. Берилган қисмга асосан овоид чизмасини нихояланг.2-топшириқ. Берилган АБ катта ўқ (таянчлар орасидаги масофа - оралиқ)ва СД кичик ярим ўқ (ёй) бўйича овал чизмасини бажаринг. Циркул ёрдамида ўтказиб бўлмайдиган чизиқларга лекало эгри чизиқлари дейилади. Чизмада бундай чизиқни тасвирлаш учун унга тегишли бўлган бир нечта нуқталари аниқланиб, кейин улар махсус шаблонлар – лекалолар ёрдамида равон чизиқлар билан туташтирилади. Лекало эгри чизиқларни алгебраик тенгламалар билан ифодалаш мумкинлиги учун улар алгебраик эгри чизиқлар деб хам айтилади. Энг оддий алгебраик эгри чизиқ – айлана хисобланади. Эгри чизиқларнинг ажойиб хусусиятлари турли хил механизмлар, қурилиш конструкциялари, оптика, автомобилсозлик, авиасозлик, кемасозлик, архитектура каби кўплаб сохаларда кенг қўлланилади. Эгри чизиқлар ёрдамида бирор жараённинг боришини кузатиш, функционал боғлиқлик мохиятини тушуниш, аналитик ифодалари аниқланмаган қонуниятларини тадқиқ қилиш, махсулотга кўпроқ мос ва чиройли шаклларни бериш мумкин. Кўп эгри чизиқлар табиатдаги қизик жараёнларни ўрганишда бевосита қўлланилади. Хатто айрим эгри чизиқлар ва уларнинг хусусиятлари билан умумий тарзда танишиш хам кишида математик тафаккур, ижодий фикр, эстетик диднинг ривожланишига хизмат қилади. Эгри чизиқлар текис ёки фазовий бўлиши мумкин. Текис эгри чизиқларнинг хамма нуқталари бир текисликда ётади (мисол, айлана). Фазовий эгри чизиқларга мисол сифатида пружинани кўрсатиш мумкин. Унинг нуқталари битта текисликда ётмайди. бу мавзуда фазовий эгри чизиқлар кўриб чиқилмайди. Лекало чизиқлари доимий бўлмаган ўзгарувчан эгрилик радиусига эга бўлади. Овал чизиқларнинг эгрилик радиуси доимий бўлганлии билан лекало чизиқларидан фарқланади. Лекало чизиқларига эллипс, парабола, гипербола, айлана эволвентаси, хар хил сиртларни текислик билан кесилишидан хосил бўлади. Чизма геометрия курсидан сизга маьлум, асоси айланадан иборат тўғри конусни конус ўқларига нисбатан хар хил вазиятда жойлашган текислик билан кесилса, эллипс, парабола ва гипербола контурларини ифодаловчи кесимлар хосил бўлади. Лекало чизиқлари мавзусини ўрганишда ўқитувчи ўқувчиларга уларнинг хосил бўлиши хамда амалий ахамияти хақида олдиндан тайёрланган кўргазмалар ва плакатлардан фойдаланса ўқувчилар материални қизиқиш билан ўзлаштирадилар. Коник кесим эгри чизиқларни хосил бўлишини ёғоч ёки гипсдан тайёрланган моделлдан фойдаланиб тушунтириш мумкин. Сиклоида, эпитсиклоида, гипосиклоида ва эволвентани хосил бўлишини битта махсус стенда намойиш қилиш мумкин. Лекало эгри чизиқларнинг амалий ахамиятига тўхталиб, ўқитувчи ўқувчиларга қуйидагиларга ўхшаш қизиқарли мисолларни келтириш мумкин. 44-шакл. Лекало эгри чизиқларнинг хосил бўлиши 1.Кучли прожекторларнинг байрамларда осмонга ёрқин ва текис нур ташлаганларини кўпчилик кузатган. Автомобил фаралари ва чўнтак фанарлари хам шунга ўхшаш текис ёруғлик “боғлами” хосил қилади.буларга параболик қайтаргичларни қўллаш орқали эришилади. Агар ёруғлик манбаи парабола фокуси деб аталувчи Ф нуқтага жойлаштирилса (45-шакл) манбадан таралётган ёруғлик нурлари ўзаро параллел нурлар кўринишида қайтарилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling