1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
-shakl. Bosh ko'rinishni aniqlash misoliga namunalar
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- О‘LCHAM QO‘YISH VA BA’ZI SHARTLILIKLARNI 0‘RGATISH TA YANCH SO ‘ZLAR: О ‘lcham qo‘yish; texnologik operatsiya; shartlilik, soildalashtirislt
49-shakl. Bosh ko'rinishni aniqlash misoliga namunalar
54-шакл. Чизма ва детал яққол тасвирининг мос келишларини аниқлаш Шундан кейин ўқитувчи деталнинг устдан кўринишини ўзи ясаб беради ва горизонтал текислик хақида тушунтиради. Бунда олдиндан тайёрланган плакатлардан фойдаланиш керак. Учинчи дарс амалий машғулотлар дарси. Дарс бошида комбинатсиялаштирилган сўров ўтказилиб, кейин қуйидаги топшириқларни бажариш сўралади. Берилган яққол тасвири бўйича синф доскасида деталнинг иккита кўринишини ясаш. Берилган проексиялар қайси геометрик жисмга тегишли эканлиги аниқлансин. Чизма ва детал яққол тасвирнинг мос келишларини аниқланг (54-шакл) Кейинги дарсларда деталнинг профил текислигидаги учинчи проексияни ясашни ўргатиш хам юқоридаги методика асосида давом эттирилади. Хар бир дарс методикасини батафсил ёритиш имкони йўқлиги сабабли бунга тўхталмаймиз. Саволлар ; Чизмачиликдан биринчи дарснинг ахаияти нима билан белгиланади? Чизмачилик фанини ўргатишгача ўқувчиларда қандай график тушунчалар шаклланган бўлади? Ўқувчиларда КХЙТ ва стандартлар хақидаги тушунчалар қандай шакллантирилади? Мактаб чизмачилик курсида чизма шрифтлари қандай ўрин тутади? Фазовий тасаввур деганда нимани тушунасиз? О‘LCHAM QO‘YISH VA BA’ZI SHARTLILIKLARNI 0‘RGATISH TA YANCH SO ‘ZLAR: О‘lcham qo‘yish; texnologik operatsiya; shartlilik, soildalashtirislt О‘quvchilarni grafik tayyorlashda chizmalarga o‘lcham qo‘yish turlari va usullariga o‘rgatish eng murakkab metodik masalalardan biri hisoblanadi. 0‘lcham qo‘yishga o'rgatishda o‘quvchilarning xotirasini mashq qildirish va ulaming mantiqiy fikrlashlarini rivojlantirishga asosiy e'tiborni qaratish zarur bo‘ladi. Bu o‘lcham qo'yishga tegishli ko‘p qoida va usullami eslab qolish, qaerga va qanday o‘lchamlar qo‘yishini aniqlashni o‘rganish zaruriyatlari bilan bog‘liq. Darslikda bu material bosqichma-bosqich yoritilgan. О‘quvchilarni o‘lcham qo‘yishning avval umumiy va oddiy, keyinchalik esa birmuncha murakkab va maxsus qoidalari bilan tanishib borishi ularni chizmalami bajarishda bilimlardan ongli ravishda foydalanishlariga olib keladi. O’lcham qo‘yish tushunchasi qanday o‘lchamlarni qo‘yish kerakligini aniqlash zaruriyati bilan bog'liq. Masalani hal qilish uchun detal tayyorlash texnologiyasini o‘rganish, boshqa detallarga nisbatan uning vaziyati va shu detalga tegib turgan hamda ulangan detallarni ham e’tiborga olish kerak Geometrik nuqtai nazardan o'lcham qanday qo'yilganligi umuman ahamiyatsiz bo'lib, detal chizmada tasvirlansa yetarli. Ammo, ish chizmalariga o'lcham qo'yish detalni tayyorlash aniqligiga katta ta'sir ko'rsatadi. Detal o'lchamlarining to'g'ri bajarilishi uni tayyorlash texnologiyasiga, shu detal kiradigan yig'ish birligini yig'ishga va nihoyat detaining ekspulatatsion xossalariga ta’siri katta. Mavzuning murakkabligini hisobga olib, uni o'qituvchi oldindan tayyorlangan plakatlar yordamida frontal shaklda butun sinfga o rgatishi kerak. O'qituvchi oldindan 55-shaklda ko'rsatilganga o'xshash misollami doskada, yaxshisi plakat shaklida tayyorlashi kerak va chizmada o’lchamlarni detal tayyorlashning texnologik jarayoniga qanchalik to’g'riligi haqida o'quvchilar fikrini bilishi kerak. Масалан, шунга ўхшаш яна битта мисолни тахлил қилиб чиққандан кейин ўқитувчи ўлчам қўйиш ишлов бериш оператсияларининг кетма-кетлиги ва ўлчамларини назоарат қилиш қулайлиги билан боғлиқ экан деб хулоса қилиш мумкин. Ушбу мавзуни қуйидаги кетма-кетликда баён қилишни тавсия этамиз: 1.Дастлаб ўлчам қўйиш тартиби (56-шакл)ва уларнинг классификатсияси (габарит, белгиловчи, ва х. ўлчамлар) (57-шакл)ни кўриб чиқиш фойдали. Бундай классификатсия ўқувиларни ўлчамларини ўқиш ва эскизларга ўлчам қўйишда техник атамаларни тўғри ишлатишга ўргатади. Баён қилинаётган материалларни кўргазмалилигини таьминлаш учун техник деталлар (фланес, поғонали вал кабилар ) нинг йирик моделлари (ёки ўзи)дан фойдаланиш керак. 2. Кейин ўқувчилар “база”, “база сирти” тушунчалари билан таништирилади. Бунда конструкторлик ва технологик база каби техник тушунчаларни ўргатишга ўтиб кетмаслик керак. 3.Чизмада ўлчам қўйишда деталларни тайёрлаш технологияси ва назоратини хисобга олиш – бу кейинги босқич. Бунда аниқ мисоллар келтириш йўли билан яхшилаш натижага эришиш мумкин. 4.Ундан кейин ўлчам занжири хақидаги тушунчага ўтиши мумкин. Ўқитувчи аввал ўлчам занжири атамасининг маьносини тушунтириб кейин,масалан, поғонали валик чизмаси бўйича ташкил қилувчиларни кўрсатиши, айрим ўринларга ўлчам қўйилмаганлигининг сабабларини айтиши керак. 56-шакл. Чизиқли ўлчам қўйиш тартиби а) б) с) д) 57-шакл. Ўлчамларнинг классификатсиясига мисоллар:бир текис жойлашган элементларнинг (а-чизиқли, б-бурчакли), с-габарит ва д-,е-детал узунлиги ўлчамларини қўйиш Ўлчам занжиридаги бўш ўринлар детални тайёрлаш жараёнида зарур жойларнинг ўлчам аниқлигини таьминлашга хизмат қилади. Ўлчамларни битта қаторга кўплаб йиғинларга бўлиб қўйиш мумкин эмаслиги алохида таькидланади. Буни амалда намойиш қилиш учун ўқитувчи ўқувчилар билан қуйидаги тажрибани ўтказиши мумкин. Ўқувчиларга иш дафтарларига 15мм лик кесмалардан 10тани чизғич ёрдамида алохида ўлчаб битта тўғри чизиққа жойлаштириш таклиф қилинади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling