2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти


Ижтимоий менежмент ва тадбиркорлик маданияти


Download 46.14 Kb.
bet8/11
Sana21.03.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1285579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2боб

Ижтимоий менежмент ва тадбиркорлик маданияти
Шуни таъкидлаш лозимки, тадбирколикда муваффақият кўп жиҳатдан бугун ўзини бизнесга бағишлаган инсондаги одоб сифатлари йиғиндисига боғлиқ. Тадбиркор шахсининг бундай хислатлари ичида асосий эътибор тадбиркорлик маданиятининг шаклланиши билан боғлиқ бўлганларга қаратилади. Бошқарув маданиятида асосий ролни оқилона бошлаш - билим, замонавий концепциялар, илмталаб технологиялар ўйнайди. Бошқарув асоси билимларисиз жамиятни ислоҳ қилиш, тадбиркорлик фаолиятини оқилона амалга ошириш мумкин эмас. Молия ва тижорат институтлари эгалари сони ортмоқда. Шартнома бўйича ёлланган ва бошқарув фаолияти натижаларига масъул бўлган ҳар бир маҳаллий менежер бошқарув соҳасида кичик бир тадбиркорга айланмоқда. Шундай қилиб, янги турдаги тадбиркорлик маданияти – менежерлик маданияти шаклланмоқда.
Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, бу менежерлар ва маҳаллий маъмурият масъулиятли ва профессионал жамоасини шакллантиришнинг ягона самарали механизми. Аҳоли маҳаллий ҳамжамият ривожланиши мақсадларини аниқлайди, маъмурлар ва мененжерлар корпоративлик ва менежерлик тамойилларига риоя қилган ҳолда жойлардаги ҳокимият вакиллик органларига ҳисобот берадилар. Бу нафақат корпоратив бошқа-рувни ташкил этишнинг муҳим тамойили, балки замонавий бошқарув маданиятини шакллантириш механизми сифатида ҳам намоён бўлади. Шундай қилиб, корпоратив бошқариш ва маданий кичик тадбиркорлик ёрдамида бутун жамият ҳаётини соғломлаштириш учун шароит яратилади.
XXI аср кўрсатилган тендециянинг янада кўпроқ кенгайишини талаб қилмоқда. Унда иқтисодиёт ижтимоийлик ва маънавият устидан ҳукмронлик қилмайди, балки улар кўп жиҳатдан жамият ривожланиши вектори, унинг мақсадлари ва устувор йўналишларини белгилайди. Айнан шунинг учун, аҳоли тадбиркорлигини чеклашга ҳар қандай уриниш, бу соҳани давлат маъмурий усуллар билан ҳаддан ошиқ назорат қилиши ривожланиш манбаларини буғади, жамият тузилмаларининг ўз вақтида янгиланишини тўхтатади, баъзида эса, инқирозни вужудга келтиради. Жамиятда шундай хақиқатни англаш содир бўлмоқдаки, унинг мувозанати энг бойлар ва энг қашшоқлар даромадларнинг фарқи ўн баробар бўлишига имкон бермайди.
Муаммони тушуниш, илғор ривожланиш тенденцияларининг намоён бўлиши уларни ҳал қилишнинг янги усулларини ҳам яратади. Улар бошқарув соҳасида вужудга келиб, стратегик ва тактик характерга эга. Бошқарув, шунингдек бозор органлари аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирларини ишлаб чиқи-шади. Бу бозорни ижтимоий томондан чегаралаш имконини беради. Бошқарувнинг бош субъекти - давлатнинг ривожланишига янги талаблар қўйилади. У хўжалик фаолиятини назорат функ-цияларини ўзининг фуқаролари, ҳудудлари, ишлаб чиқариш уюшмалари ва ассоциациялари кичик ва ўрта корхоналарга бериши керак. Бу ўз навбатида маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг моддиий - молиявий ва ҳуқуқий базасини мустаҳкамлайди. Улар нафақат табиий, балки ижтимоий, бош-қарув ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишга тобора фаол таъсир этадилар.
Корпоративлик тамойиллари корпоратив мулк ва бошқарув маданиятининг ривожланиши жиҳатидан умумий бўлиб, уларнинг ҳатти-ҳаракати жамият ҳаётини ташкил этишнинг ҳамма даража-ларига ёйилмоқда. Улар доимо давлат сиёсати доирасига кири-тилади. Унинг ёрдамида давлат: биринчидан, корпоратив ҳаёт тарзи, корпоратив бошлашни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни мақсадга мувофиқ амалга оширади; иккинчидан, ҳокимият муносабатларини жамият билан корпоративлик, келишув, ўз ҳуқуқ ва ресурсларини ҳудудларга ва ижтимоий ташкилотларга бериш тамойиллари асосида ўзи қуришга мажбур. Бу фуқаролик жамиятининг ўрнатилиши жараёнидир. У марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги муносабатларни ўзгартиришга, келишув ва ўзаро назорат асосида уларнинг мувозанатлашган ҳамкорлигини таъминлашга, ҳокимият муносабатларига кўпгина мулк субъект-лари киришига имкон беради.
Айнан фуқаролик жамияти шароитларида марказий ҳокимият фаолияти, капиталдан фойдаланиш устидан ҳаракатчан жамоатчилик назорати механизмлари пайдо бўлади. Ижтимоий менежмент ёрдамида молиявий маблағларни ижтимоий эҳтиёжларга сарфлаш мақсадида бюджетни тўлдириш механизмлари ишлаб чиқилади, иш ўринлари сони ортади. Ижтимоий менежмент ўзининг замонавий кўринишини корпоративлик назарияси ва амалиёти таъсири остида намоён қилмоқда. У менежмент тараққиётида мавжуд механизма амалга ошириш билан тўлдириб бормоқда.
Шундай қилиб, жамият ҳаётининг бу икки кўриниши жамият ривожланиши мақсадлари бўйича кўп жиҳатдан бир бирига мос келади. Лекин уларнинг энг катта мослиги мақсадларда эмас, балки уларга эришиш механизмлари ва технологияларидадир. Корпоративлик ва ижтимоий менежмент жамият ривожланиши-нинг замонавий шароитларида хўжалик ҳаётининг, ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг соғломлашини таъминлайди.



Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling