2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти


Ижтимоий менежментнинг мақсади ва вазифалари, тадқиқот объектлари ва предмети


Download 46.14 Kb.
bet6/11
Sana21.03.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1285579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2боб

Ижтимоий менежментнинг мақсади ва вазифалари, тадқиқот объектлари ва предмети.
Маълумки, ҳар қандай фан ўзининг назарий асосларига эга бўлиши лозим, яъни фаннинг мақсад ва вазифалари, тадқиқот предмети ва объекти, фан услубияти, тамойиллари, қонун ва қонуниятлари, усуллари ҳамда қўллаш доирасига. Ушбу жиҳатдан ижтимоий менежмент ҳам маълум назарий жиҳатларига эга.
Фан сифатида ижтимоий менежментнинг мақсади ташкилотларда ижтимоий муносабатларни ва ижтимоий жараёнларни ривожлантиришга қаратилган янги ёндашувларни ва усулларни яратишдан иборат. Бунда ташкилот деганда кичик касбий гуруҳ, хўжалик субъекти, корхона ва муассаса, маълум ижтимоий гуруҳ, худуд ёки бутун давлат тушунилади.
Ижтимоий менежмент фанининг вазифалари кўп қиррали бўлиб улранинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

  • Ижтимоий бошқарувнинг қонунлари, қонуниятлари ва тамойилларини аниқлаштириш;

  • Ижтимоий менежмент усулларини ривожлантириш;

  • Ижтимоий жараёнларни тадқиқ қилиш ва уларни баҳолаш кўрсаткичларини такомиллаштириб бориш;

  • Ижтимоий мақсадларга эришишни таъминловчи тизим ва тузилмаларни шакллантириш;

  • Ижтимоий барқарорликка эришиш, ижтимоий менежментда самарадорликни баҳолаш ва хоказолар.

Ижтимоий менежмент фанининг объекти бўлиб турли даражадаги ташкилотлар хизмат қилади. Одатда ижтимоий бошқарув деганда давлатнинг ижтимоий ривожланиш объектлари тушунилсада, корхоналар ҳам, алохида туманлар ёки вилоятлар ҳам тадқиқот объекти бўлиб танланиши мумкин.
Ижтимоий менежмент предметига тадқиқ қилинаётган объектда ва уни ўраб турувчи ташқи муҳитдаги ижтимоий муносабатларнинг шаклланиш ва ривожланиш омиллари ҳисобланади. Шахсларнинг доимий равишда ўзгариб бориши ҳамда уларнинг хулқи ва ижтимоий манфаатлари ташкилотдаги муносабатларнинг доимий ҳаракатда бўлишини келтириб чиқаради. Фаннинг предмети айнан шу жараёнларни ўз ичига олади. Мисол учун, мамлакатимизда мактаб ўқитувчиларининг иш хақини ошириш, уларни хуқуқий ҳимоя қилиш, турли имтиёзлар тақдим этиш ва маънавий қўллаш ушбу тоифадаги шахсларнинг жамиятдаги мавқеини оширади. Демак, жамиятдаги касбий гуруҳлар ўртасидаги ижтимоий мувозанат бузилади ва бошқа муҳит шаклланади. Шу йўл билан қўйилган мақсадга, яъни ўқитувчиларнинг бошқа касбларга нисбатан жамиятдаги ўрнини кўтаришга эришилади.
Худди шундай оилалардаги, турли ижтимоий гуруҳлар орасидаги, миллатлараро, динлараро муносабатлар, аҳолини бандлиги ва даромад олиши муносабатлари ҳам фаннинг предметига киради.



Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling