2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти
Download 46.14 Kb.
|
2боб
Ижтимоий менежмент қонуниятлари
Агар қонунлар жамиятдаги барча холатларда қатъий содир бўлиши ҳамда объектив борлиқ сифатида қабул қилиниши билан ажралиб турсалар, қонуниятлар одатда, яъни ижтимоий маконнинг бир маромда ривожланган холларда амал қиладилар. Қонуният ижтимоий менежмент жараёнидаги кўп учрайдиган холатлар, раҳбарлар томонидан одатда қабул қилинадиган қарорлар, инсонларнинг ҳаётий вазиятларда одатда қиладиган ҳаракатларни ўзида мужассамлаштиради. Бугунги кунда ижтиоий менежментнинг қуйидаги қонуниятларини ажратиш мумкин: Мулкчилик муносабатлар ва бошқарув тизими мазмунининг ижтимоий табиати қонунияти. Бунда ижтимоий ташкилотнинг тузилиши ва фаолияти мулкчилик шаклига мос бўлиши таъкидланади. Давлат корхоналарнинг тузилиши албатта хусусий корхоналарнинг тузилишидан фарқ қилади. Ижтимоий ташкилотда бошқарув ва бошқариладиган тизимларнинг мувофиқлиги қонунияти. Ушбу қонуният ташкилотда ишчилар ва рахбар ходимлар нисбатини, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш восситалар нисбатини маълум чегарада бўлишини таъминлайди. Ижтимоий ташкилотларда режалаштириш функциясининг устуворлиги қонунияти. Хақиқатдан ҳам, ташкилотда режалаштиришнинг тизими унинг юқори самарадорлигини белгилаб беради. Бошқарув меҳанатида ихтисослашув ва кооперация жараёнларининг жадаллашуви конунияти, яъни бошқарувда турли замонавий функцияларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг аҳамиятини ошиб бориши. Бугунги кунда бошқарувдаги касблар ва мутахассисликлар сони ишчи касблар сонидан қолишмайди. Ташкилот ривожланишида бошқарув функциялари ўрнининг ўзгариб бориши қонунияти, яъни ташкилотнинг хаётий цикли босқичларида функцияларнинг айримлари кучайиб борса, айримлари заифлашади. Бошқарув поғоналарини мақбуллаштириш қонунияти. Ижтимоий ташкилотларнинг самарадорилгини оширишда бошқарув поғоналар сони мунтазам равишда оптималлаштирилади (кенгайтирилади ёки қисқартирилади). Мисол учун, қурилиш соҳасини кўриб чиқадиган бўлсак 2017 йилдан кейин вазирликнинг бошқарув тузилмаси бир неча бор такомиллаштирилди. Бошқарув функцияларининг марказлашув даражаси қонунияти. Ушбу қонуният бошқарув функциялари ва улар билан боғлиқ бўлган ваколатларни “марказлаштириш-тарқатиш” мувозанати мавжудигини таърифлайди. Охирги йилларда давлатнинг хўжалик фаолиятига аралашувни камайтириш борасида, бошқарув функцияларнинг кўпини туманларга хатто махаллаларга узатиш борсида қатор қарорларни келтириш мумкин. Бошқарув назоратининг доираси қонунияти. Ушбу қонуният назоратнинг самарали доирасини белгилайди. Масалан, битта рахбар 7-9 кишига, кўпи билан 15 кишигача бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Худди шундай, ижтимоий соха раҳбарлари чекланган функцияларни шахсан назорат қилиши мумкин, шу муносабат билан назорат функциясини бошқарув поғоналари бўйича тарқалиши табиийдир. Download 46.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling