2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти
Download 46.14 Kb.
|
2боб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-Мавзу. Ижтимоий менежментнинг предмети ва мазмуни.
- Ижтимоий менежментнинг аҳамияти ва ижтимоий-иқтисодий фанлардаги ўрни
Назорат учун саволлар:
Ташкилий маданият атамасининг мазмунини ёрити беринг. Ташкилий маданият турлари Ташкилий маданият унсурларини санаб беринг. Замонавий бошқарув маданиятининг ҳусусиятлари нимадан иборат? Маданиятда меъёрларнинг аҳамияти қандай? 3-Мавзу. Ижтимоий менежментнинг предмети ва мазмуни. Режа. Ижтимоий менежментнинг аҳамияти ва ижтимоий-иқтисодий фанлардаги ўрни Ижтимоий менежментнинг мақсади ва вазифалари, тадқиқот объектлари ва предмети. Ижтимоий менежментнинг замонавий назарияси Ижтимоий менежмент ва тадбиркорлик маданияти Ижтимоий менежментнинг аҳамияти ва ижтимоий-иқтисодий фанлардаги ўрни Замонавий менежмент учун бугунги кунда алоҳида ташкилотларни тадқиқ қилиш ва бошқариш етарли бўлмай қолди. Охирги йиллардаги жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, ташкилотлардаги чекаётдан жараёнлар жамиятдаги муҳит ва холат билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги ташкилотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан жамиятнинг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан дунё бўйича кузатилаётган асосий тенденция – иқтисодий муносабатларнинг ижтимоийлашуви – менежмент назарияси ва амадиётида ҳам маълум ўзгаришларга олиб келган. Бунинг биринчи белгиси корхона менежменти назариясидан жамият бошқарувида фойдаланиш бўлса, иккинчи белгиси меҳнат жамоасини бошқаришда жамиятдаги ижтимоий муносабатларини қўллашга таяниш ҳисобланади. Барча мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган холда замонавий менежментда алохида йўналиши, яъни ижтимоий менежмент вужудга келганини ва ўз ўрнини топганини кўришимиз мумкин. Бунинг сабабларига қуйидагиларни киритиш мумкин: замонавий ишлаб чиқаришда меҳнатнинг ижтимоий мазмунининг ўзгариши. Бугунги кунда меҳнат ишчи кучининг ижтимоий илдизлари, маданий ва психологик ҳусусиятларига кўпроқ боғлиқ бўлмоқда. Оддий операциялар ҳам инсондан маълум ақлий савияни талаб қилади. Халқаро меҳнат тақсимоти ҳам ушбу омилнинг аҳамиятини ошишига хизмат қилмоқда. Капитал экспортининг кенгайиши ишлаб чиқариш қувватларини қабул қилаётган давлатнинг ўзига хослигига мослаштиришига олиб келади. Натижада эса бир хил турдаги корхоналарда бошқарув турлича тамойилларга жавоб беришига эришилади; ишлаб чиқаришда якка тартибдаги меҳнатдан жамоавий меҳнат шаклларига этилиши. Самарали бошқарув ходимлардан яхлит жамоа сифатида фаолият кўрсатишини талаб қилиши пировард натижасида ишлаб чиқариш технологияларида ўзаро ҳамкорликка асосланган меҳнат шаклларини ривожлантирди. Биринчи бўлиб ушбу тамойилни япония компанияларда қўлланилиши менежмент фанида “япония тажрибаси” сифатида тан олинишига асос бўлди; жамоавий меҳнат билан биргаликда ишлаб чиқаришда яна бир катта ўзгариш, яъни жамоавий онг шаклланишини кузатишимиз мумкин. Ғарб адабиётларда “корпоратив маданият”, “корпоратив руҳ” деб аталадиган ушбу жараён аслида меҳнат жамосида фикрлаш ҳамоҳанглиги, ягона ижтимоий-психологик макон пайдо бўлишини англатади. Корпоратив маданият тамойилининг менежментда кенг тарғиб қилиниши, ходимлар онгига сингдирилиши уларнинг бир хил ижтимоий стандартларга риоя қилиши ҳамда бир йўналишда фикрлашига олиб келган. Масалан, бугунги шароитда ходимларнинг бир корхонадан иккинчисига ўтиши жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Бу ишлаб чиқаришдаги муаммолар билан эмас, балки ижтимоий омиллар билан боғлиқ бўлмоқда. Содда қилиб айтганда, ишчи янги жамоага кириб бориши учун жамоанинг ажралмас қисми бўлиб қолиши лозим, яъни аввало олдинги жамоанинг фикрлаш доирасидан чиқиши, кейин эса ўзининг хулқий тамойилларини ўзгартиришига тўғри келади; ишлаб чиқаришни бошқаришда жамиятнинг таъсирини кучайиб бориши ҳамда ижтимоий натижаларнинг ишлаб чиқариш натижавийлигидан устуворликка эга бўлиши. Замонавий бизнесда кенг тарқалаган “бизнеснинг ижтимоий масъулияти” тамойили айнан ушбу жараёнларни ўзида мужассамлаштиради. Ушбу тамойилни қуйидагича тушуниш лозим: ҳар қандай хўжалик субъекти ўзи жойлашган ҳудуд, давлат, жалб қилинган ишчи-ходимлар ва уларнинг оилалари, ҳамда у билан боғланган бошқа ижтимоий гуруҳлар учун масъулдир. Корхона самарали ижтимоий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш бизнеснинг муваффақияти гарови ҳисобланади. Қайсиким корхона ижтимоий масъулият қоидаларини бажармас экан, жамиятнинг салбий таъсири уни касод қилиши мумкин. Юқорида келтирилган сабаблар ижтимоий менежментни алоҳида фан сифатида ажралиб чиқишига асос бўлган. Тарихга юзлансак, ижтимоий менежментнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётида «ижтимоий» ва барча фанлар, айниқса социология ва ижтимоий бошқарувнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ. Ижтимоий менежмент уларнинг асосий қисми сифатида ижтимоий муно-сабатлар тизимини, ижтимоий жараёнлар, ижтимоий соҳа, ижтимоий ресурслар ва уларнинг зиммасига тушадиган бошқарув ва ташкилий муносабатлар, уларнинг қонуниятлари ва тамойил-ларини ўрганади. Ижтимоий менежмент ижтимоий бошқарувнинг фундаментал билимларига таяниб, энг кам бошқарув ҳаражатлари билан энг кўп ижтимоий самара олишга интилади. Охирги натижа қанча юқори, бошқарув йўқотишлари қанча кам бўлса, ижтимоий менежментнинг самарадорлиги шунча юқори бўлади. Ижтимоий менежмент пайдо бўлиши ХХ - аср 80-90 йилларда Fарбдаги бошқарувчанлик революцияси натижалари билан боғлиқлигини менежмент фанининг ривожланишида батафсил кўриб чиқиш мумкин. Шу билан бирга, ижтимоий менежмент ХХ-аср охирига келиб фан сифатида ўзига хос ҳусусиятларига эга бўлди. Замонавий ижтимоий менежмент нафақат ижтимоий фанлар, яъни фалсафа, социаология, сиёсатшунослик, жамиятшунослик вадиншунослик фанлари билан, балки қатор иқтисодий ва техник йўналишдаги банлар билан чамбарчас боғлиқдир. Иқтисодиёт фанлари жамиятдаги моддий жараёнларни тахлил қилиш услубиятини яратган бўлса, менежмент фанлари бошқарув жараёнларини ривожлантириш услубиятига эга. Математика ва ахборот технологиялар фанлари жараёнларни миқдорий тахлил қилиш ва бошқаришнинг ўзига хос ёндашувларини шакллантиради. Умуман олганда ижтимоий менежмент бугунги кунда долзарб бўлган барча фан-техника ютуқларини кенг кўллаб келади. Шу билан бирга ижтимоий менежмент фани ўзининг кенг тьаъсир жоираси билан юқоридаги барча фанларнинг ривожланишига ташкилий-хуқуқий асос сифатида хизмат қилади. Download 46.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling