2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти


Download 46.14 Kb.
bet9/11
Sana21.03.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1285579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2боб

Назорат учун саволлар
Ижтимоий менежментнинг назарияси қандай шаклланади?
Ижтимоий менежментда қандай ўзгаришлар кузатилади?
Корпоратив руҳ тамойилини тушунтириб беринг.
Ижтимоий менежмент объекти ва предметига нималар киради?
Ижтимоий сохани белгиловчи омилларни санаб беринг.
Тадбиркорлик маданиятдаги ижтимоий ўзгаришлар қандай кечади?


4-Мавзу. Ижтимоий менежмент қонунлари ва тамойиллари
Режа:

  1. Ижтимоий менежментнинг қонунлари

  2. Ижтимоий менежмент қонуниятлари

  3. Ижтимоий менежмент тамойиллари



Ижтимоий менежментнинг қонунлари
Менежмент жамият қонунлари тизимига асосланади. Назарий жихатдан тушунмай ва асосланмаган холда бирорта йирик амалий масала хал этилиши мумкин эмас. Қонун - фалсафий категория булиб, борлиқ воқеаларнинг барқарор, такрорланувчан алоқаси ва муносабатини, ходисалар юз беришининг аниқ тартибда бўлишига олиб келувчи томонларини акс эттиради. Қонунларни билиш ривожланишнинг объектив йўналишларини аниқлаш, амалий вазифаларни ҳал этиш имконини беради. Шу сабабли иқтисодиётни бошқариш қонунларни билаш, уларни амалда усталик билан қўллай олишга асосланиши керак.
Умумий фалсафий қонунлар материя, харакат, макон, замон, микдор, сифат, сабаб, окибат, шакл, мазмун каби категориялар воситасида ифодаланади. Иқтисодий назария қонунлари иқтисодий категориялар воситасидан (мулк, ишлаб чиқариш, талаб, таклиф, таксимот, айирбошлаш, қиймат, нарх, фойда, товар, пул, мувозанатланиш) фойдаланади.
Умумий фалсафий қонунлар бу аввало қуйидаги материалистик диалектика қонунларидир:

  1. Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни нарса ва ходисалар миқдор ва сифат жихатларини ўзаро боғлиқлиги ва таъсирини тавсифлайди.

  2. Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни харакатлантирувчи куч, ўз-ўзидан харакат қилиб амалга ошувчи ривожланиш манбаини кўрсатади.

  3. Инкорни инкор этиш қонуни чексиз ривожланиш ва такомиллашиш йўналишини белгилайди. Эскирган нарсани инкор этмай, ривожланишга эришиб бўлмайди, чунки инкор натижасида янги нарса учун жой яратилади. Шунинг учун инкор янги билан эски боғланган вақтдир.

  4. Ижтимоий борлиқнинг ижтимоий онгдан бирламчи эканлигини белгиловчи қонун мехнат жамоаси, алохида мехнаткаш ҳаётининг бирламчи эканлигини кўрсатади. Бошқарувни умумлаштириш зарур бўлган ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатларни аниқлашда бу қонун амал қилишини ҳисобга олмай амалга ошириб бўлмайди.

  5. Ишлаб чиқариш кучларининг ижтимоий-иқтисодий муносабатларга нисбатан белгиловчи эканлигини ифодаловчи қонун бошқарув учун катта аҳамиятга эга. Айнан бошқарув воситасида ишлаб чиқаришнинг икки томони ишлаб чиқарувчи кучлар ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар алоқаси юз беради.

Иқтисодиётни бошқариш тизимида иқтисодий қонунлар етакчилик қилади. Инсонлар меҳнатини эркин бирлаштирувчи ва тартибга солувчи бошқариш тизими мақсадларни аниқ белгилаш, уларни амалга ошириш йўлларини излаш, улар эришилган натижаларига баҳо бериш, иқтисодий самарадорлигида акс этувчи иқтисодий қонунлар талаблари аник ҳисобга олиш лозим.
Жамият эхтиёжларини мумкин кадар кам ресурслар сарфлаб иложи борича тўлиқ қондириш қонуни. Жамиятдаги барча иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар, уларни амалга ошириш қонунлари бу қонунга амал килади, чунки у қуйидагиларни ифодалайди: ишлаб чиқаришнинг объектив йўналиши, унинг халқ фаровонлигини ошириш, шахсий хар томонлама ривожлантиришга қаратилганлигини; инсонлар хўжалик фаолиятининг асосий сабаблари, умумхалқ иқтисодий манфаатларининг етакчилигини; ишлаб чиқариш самарадорлигинининг ижтимоий-иқтисодий мохиятини. Бозор муносабатлари шароитида бу қонуннинг мазмуни хар томонлама бойиб боради.
Киймат қонуни ёки нарх қонуни. Товарларнинг пулда ифодаланган қиймати нарх деб аталади. Нарх эса талаб ва таклифга боғлиқ равишда аниқланади. Нарх бозор барометридир: агар талаб ва нарх юқори бўлса, ишлаб чиқариш кенгаяди. Талаб ва нарх пасайганда ишлаб чиқариш кискаради. Талаб хажми ва таркиби таклиф хажми ва таркибига тенг бўлган холдаги нарх мувозанат нархи дейилади. Пандемия даврида аксарият давлатлар талабнинг хажмини ошириш учун ахолига маблағ тарқатишга қарор қилдилар. Бундан иккита мақсадаг эришилди: ахолини қўллаб-қувватлаш ҳамда талабни ошириш орқали тадбиркорларни қўллаш. Ишлаб чиқариладиган ҳар бир товар тури, хажми уларга бўлган ижтимоий эхтиёжларга тенг бҳлиши, яъни тҳлов қобилиятига эга талабга тенг бўлиши керак.
Талаб қонуни. Унинг мазмуни шундан иборатки нарх канча юқори бўлса, талаб шунчалик кам бўлади. Талаб харидорнинг тўлов кобилиятини ифодалайди. Таклиф қонуни. У нарх ортиши билан таклиф ортишини ифодалайди. Таклиф - бу товар ва хизматларнинг нархдаги қийматидир.
Ракобат қонунининг мохияти шундан иборатки, ракобат шароитида зарар келтирмай энг яхши натижага эришиб бўлмайди, чунки барча товар ишлаб чиқарувчиларнинг даромади ошиши тартибини ўрнатиб бўлмайди.
Истеъмолчи нуқтаи назаридан энг сўнгги нафлилик қонуни. Нафлилик товар ва хизматлар истеъмолидан қониқишни билдиради. Умумий нафлилик маълум товар ва хизмат бирлигидан қониқишни хосил қилади; якуний нафлилик - айнан шу товар ва хизматнинг яна сотиб олишдан қониқишни билдиради.



Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling