2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

Биринчи босқич-бу натурал хўжаликдан бозор иқтисодиётининг 
дастлабки шаклларига ўтиш бўлиб, бу даврда рақобат майда товар ишлаб 
чиқарувчилар ўртасида боради. Бу босқичда рақобат маҳаллий бозорлар 
доирасида борасида, у бир турдаги товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида 
бўлади. Рақобатда ғолиб чиқиш воситаси тажриба тўплаб, мехнат 
махоратини ошириш ҳисобланади. 
Иккинчи босқич-бу капиталистик эркин рақобат босқичидир. Бу 
босқич товар хўжалигининг оммавий тус олиши билан, майда товар ишлаб 
чиқариш ўрнига йирик машиналар тизимига ва ёлланган мехнатга таянган 
товар ишлаб чиқаришнинг келиши билан характерланади. Рақобатни 
чеклашлар бўлмайди, у эркин курашга айланади, бу кураш маҳаллий 
бозорлар доирасидан чиқиб, миллий бозор миқёсида юз беради. Рақобат 
шиддатли боради, унинг иштирокчилари кўпчиликдан иборат бўлади. 
Рақобатда ғолиб чиқишнинг шарти янги техникани жорий этиб, мехнат 
унумдорлигини устириш, янги товарларни ишлаб чиқариш бўлади. 
Учинчи босқич-бу монопол рақобат босқичи бўлиб, у якка 
хокимликка интилувчи йирик Бизнес фаолиятиларнинг курашидир. 
Рақобат иқтисодни монополлашган ва монополлашмаган сохаларида 
алохида боради, аммо бу сохалар ўртасида ҳам кураш кетади. Рақобатда 
енгиб чиқиш шартлари иккинчи босқичдагидек бўлади, аммо ўзаро 
курашда бозорни эгаллаб олиш, сиёсий ҳокимиятдан фойдаланиш кабилар 
кенг қўлланади. бу босқичда монопол рақобат етакчи бўлса-да, эркин 
рақобат йўқолиб кетмайди, у иккинчи қаторга сурилади. Иқтисодиётда 
монопол рақобат сохаси ва эркин рақобат сохаларига ажралиш бўлади. 
Тўртинчи босқич-янгича эркин рақобат босқичи бўлиб, у аралаш 
иқтисодиётга хосдир. бу босқичда рақобатчилар ғоят кўпчилик бўлиб, 
улар йирик корпорациялар, ўртача, майда ва ўта майда Бизнес 
фаолиятилардан иборат бўлади. Рақобат доираси кенгайиб, у ишлаб 
чиқаришдан ташқари, хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам фаоллашади, у молия 
бозорига шиддат билан кириб боради, ҳатто саёҳат бизнеси, шоу бизнес, 
спорт бизнеси, ҳарбий бизнес кабиларни ҳам ўз дамига тортади. 
Рақобатлашув байналмилаллашиб, халқаро бозор доирасида ҳам юз 


27 
беради. 
Энг 
янги 
техника-технологияни 
қўллаш, 
бошқаришни 
компьютерлаштириш, товар таркибини зудлик билан янгилаш, энг 
малакали иш кучига эга бўлиш, информациядан фойдаланиш ва, ниҳоят, 
замонавий маркетинг хизматини уюштириш рақобатда енгиб чиқиш 
шартига айланади. 
Рақобатни унинг характерига қараб ҳам баҳолаш мумкин. Қайси 
босқичда юз беришдан қатъий назар рақобат 2 типда бўлади, яъни у 
тартибсиз ёввойи рақобатдан ва қонун-қоидалар билан тартибга 
солинувчи цивилизациялашган рақобатдан иборат бўлади. Турли 
босқичларда хар иккала рақобат типининг нисбати ҳар хил бўлади. 
Цивилизациялашган рақобат аралаш иқтисодиётга хос бўлади, аммо у 
бирдан эмас, балки секин-аста рақобатнинг асосий типига айланади. Бу 
бозор муносабатининг ривожланишидан келиб чиқади. Аралаш 
иқтисодиёт бозор ва нобозор муносабатининг яхлитлиги бўлганидан бу 
ерда рақобат билан биргаликда партнёрлик алоқалари хам амал қилади. 
Бозор хужалигидаги рақобат ким бўлишидан қатъий назар яхши 
ишлаганларни ютиб чиқишини билдиради. Шу жихатдан у бозор 
иқтисодиётини харакатлантирувчи кучи ҳисобланади, иқтисодий 
ресурсларни тежамли ишлатишга, товар ва хизматларни кўплаб ва сифатли 
ишлаб чиқаришга ундайди. У хўжалик юритишнинг энг самарали 
усулларини юзага келтиради, иқтисодий алоқаларнинг энг маъкулини 
топишга мажбур қилади. 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. 
Бозор тушунчаси, бозорнинг функциялари, бозорнинг турлари, 
эркин бозор, монопол бозор: монопол рақобатли бозор, олигаполистик 
бозор, соф монополия бозори, бозор иқтисодиётини белгилари, бозор 
иқтисодиётининг икки тури, бозор иқтисодиётига утишнинг уч йўли, 
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига тишининг узига хос йўли, рақобат 
тушунчаси, рақобат турлари, рақобат воситалари, рақобат босқичлари, 
рақобат стратегияси. 
НАЗОРАТ ВА МУЛОХАЗА УЧУН САВОЛЛАР. 
1. Бозор тушунчаси ва аҳамиятини тушунтириб беринг. 
2. Айирбошлаш тизимида бозорларнинг роли ва урни нималардан иборат? 
3. Бозорга ўтиш шароитида бизнесни ўрнини изохлаб беринг. 
4. Бозорга ўтишда илғор давлатлар андозаси, унинг ўзига хос 
хусусиятлари нималардан иборат? 
5. Ўзбекистоннинг 
бозор 
иқтисодиётига 
утишининг узига хос 
хусусиятларини изохлаб беринг. 
6. Рақобат нима? Унинг тадбиркорликда тўткан урни ва моҳияти 
нималардан иборат? 
7. Рақобат 
босқичларини 
изохлаб 
беринг. 
Унинг 
хусусий 
тадбиркорликдаги роли нималардан иборат эканлигини асослаб беринг. 


28 
8. Рақобатнинг турлари ва воситалари нималардан иборат? 
9. Рақобат стратегиясини тушунтириб беринг. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling