2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти


Ахборот фаоллиги мотивацион таркибини аниқлаш методикасидан олинган маълумотларнинг умумий статистик таҳлили


Download 185.94 Kb.
bet11/30
Sana12.02.2023
Hajmi185.94 Kb.
#1190403
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
Автореферт Мухторов

Ахборот фаоллиги мотивацион таркибини аниқлаш методикасидан олинган маълумотларнинг умумий статистик таҳлили
(Колмогоров-Смирнов Z мезони бўйича)

Кўрсаткичлар

Min

Max

Ўртача

Ст.оғиш

Z

p

Мулоқот мотивацияси

3

9

6,35

1,38

2,41

0,000

Релаксатив мотивацияси

3

9

6,53

1,45

2,87

0,000

Қайта фаоллаштириш мотивацияси

3

9

6,24

1,36

2,83

0,000

Билиш мотивацияси

-16

39

17,09

9,84

1,00

0,271

Компенсатор мотивация

3

9

6,71

1,31

3,11

0,000



Ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби орасида фақат «билиш мотивацияси»га алоқадор кўрсатгичларгина 70% ли асосли маълумотни бермоқда. Бунда Z қиймат қанчалик катта бўлса, шунчалик нормал тақсимланиш қоидасига бўйсунмайди. Қолган мотивациялар нормал тақсимланишга мос эмас. Мос бўлмаганлиги учун ҳам нопараметрик мезонлардан фойдаланишга тўғри келади. Методикалар ёрдамида тадқиқот ўтказилди ва яна қуйидаги маълумотлар олинди. Олинган маълумотлар академик лицей ва ўрта мактаб ўқувчилари ахборот фаоллиги мотивацияси таркиби бўйича фарқлари келтирилди.
4-жадвал
Ахборот фаоллигининг мотивацион таркибини ўрганиш методикаси бўйича академик лицей ва умумтаълим мактаб ўқувчилари тафовутларининг статистик таҳлили
(Манн-Уитни U мезони бўйича)

Кўрсатгичлар

Ўртача ранглар

U

p

Мактаб ўқувчилари
(N=520)

Академик лицей ўқувчилари (N=150)

Мулоқот мотивацияси

97,5

75,3

2638,5

0,006

Релаксатив мотивацияси

95,1

80,5

2934,5

0,070

Қайта фаоллаштириш мотивацияси

88,2

95,6

3217,5

0,364

Билиш мотивацияси

88,8

94,2

3295

0,517

Компенсатор мотивация

94,6

81,6

2996

0,104

Тадқиқот методикасининг шкалалари бўйича Академик лицей ва умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари тафовутларининг Манн-Уитни U мезони бўйича статистик таҳлилига кўра, академик лицей ўқувчилари мулоқот мотивациялари 97,5 %, мактаб юқори синф ўқувчилари 75,3 % га эга ва буни нисбатан аҳамиятли даража деб бўлмайди. Чунки P дан билиш мумкин, р = - 0,99 даражада фарқ бор, яъни аҳамиятли тафовутлар тенденцияси кўринди. Айниқса, ижтимоий психологик мезонлар нуқтаи назаридан таҳлил этилганда, юқори синф ўқувчиларининг билиш мотивацияси академик лицей ўқувчиларидан фарқли ўлароқ, ушбу мақомнинг таъсири анчагина аҳамиятлидир. Бу иккала гуруҳ натижалари мулоқотмандлик мезонлари умумий статистик аҳамиятли бўлиб чиққан. Академик лицей ўқувчиларида қайта фаоллаштириш, билиш мотивацияси кучлироқ эканлиги яққол кўринди. Бу аслида академик лицей ўқувчиларининг келажакда олий таълим муассасаларига киришга урғу бериб, аниқ мақсад билан билим олаётгани ва таълим муасасасида таълим жараёни талабларининг мактабларга қараганда кучли эканлиги билан изоҳланиши мумкин.


Г.Н. Малюченко, В.М. Смирновлар томонидан ишлаб чиқилган «Дунё индивидуал моделини ижтимоий - психологик таҳлили» тест-сўровномаси орқали шахс дунёқарашининг устун моделлари доирасида ахборот қабул қилишнинг индивидуал стратегияларини диагностикаси амалга оширилади. Методика бўйича дунёни қабул қилишнинг бир неча усуллари, аниқроғи хаотик модел; антагонистик модел; механик модел; ташкилий модел каби усуллари ажратилади.
Респондентнинг индивидуал онги таркибидаги аниқ устунлик ҳолатида дунёни идрок этишнинг тўртта моделининг ҳар бири қатъий белгиланган когнитив стратегиялар, шахсий маънолар билан чамбарчас боғлиқдир. Одамларнинг хулқ-атвори катта даражада вазиятни бир ёки иккита дунёқараш услубининг аниқ устунлиги билан шартлаши мумкинлигига қарамай, онгсиз равишда когнитив муносабатларнинг уйғунлиги ва дунёқарашни онгсиз равишда берилган нақш бўйича моделлаштириш мавжуд.

1- расм. Ўсмирлар томонидан медиа истеъмолининг стратегиясини намоён бўлиши




Биз олган натижаларга кўра, ёшларда дунёни қабул қилишнинг синергетик модел стратегияси устунлик қилиши кузатилди.
Мажмуавий текширувлар натижаларига кўра, олинган барча психодиагностик маълумотлар умумий жадвалда умумлаштирилди, бу эса «Statistica» дастурий мажмуаси негизида Спирменнинг нопараметрик мезони бўйича корреляцион таҳлил ўтказиш имконини берди.

6-жадвал


Download 185.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling