2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти


Тадқиқот натижалариниг апробацияси


Download 185.94 Kb.
bet8/30
Sana12.02.2023
Hajmi185.94 Kb.
#1190403
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
Автореферт Мухторов

Тадқиқот натижалариниг апробацияси. Тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманида муҳокамадан ўтказилган ва ижобий баҳоланган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 12 та илмий иш чоп этилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (PhD) диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий журналларда 3 та мақола, жумладан, 1 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Тадқиқот иши 145 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предметлари тавсифланган, Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, илмий янгилиги баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг методологик жиҳатлари» деб номланган биринчи бобида «Ахборот» тушунчаси бугунги кунда глобал моҳият, ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш ижтимоий-психологик муаммо сифатида айрим томонлари ўзбекистонлик олимлар Э.Ғ. Ғозиев, В.М. Каримова, Ш.Р. Баратов, Р.С. Самаров, Б.М. Умаров, А.М. Жабборов, Ҳ. Бекпўлатов, Р. Мамадалиев, М. Қуронов, С. Шарапова, Х.Х. Жабборов ва уларнинг шогирдлари томонидан, Э. Тоффлер, Г. Лебон, А. Паршев Г.М. Андреева, Н.Н. Богомолова, Е.В. Шороховаларнинг айрим тадқиқотларида бирламчи гуруҳ негизида ўрганилган. Шунингдек, Б.Д. Парыгин, А.И. Антонов, Н.Н. Обозов, Ю.Е. Алешина, С.И. Голод, О.А. Карабанова, ғарб олимларидан Г. Роланд, Е. Бургесс, Л.М. Термен, Ф.Р. Вейсс, Э.Б. Тайлор, К.А. Абульханова-Славская, В.Г. Асеев, Л.П. Буева, В.И. Купцов, С.Л. Рубинштейн, Л.С. Выготский, Б.Ф. Ломов тизимлилик ва ривожланиш, танқидий тафаккур, мулоқот манипуляцияси, Б.Г. Ананьев, Л.И. Анциферова, А.Л. Журавлев, А.Н. Леонтьев, А.Р. Лурия, Е.В. Шорохова, А.И. Донцов, Т.П. Емельянова, С.Н. Конопатов, В.В. Юдин, Г.Г. Почепцов ва бошқалар томонидан мафкуравий таҳдидлар, психологик профилактика тизимини яратиш ҳақидаги назарий маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Глобаллашув шароитида ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг ижтимоий шарт-шароитлари» деб номланган иккинчи бобида тадқиқотнинг методологик асослари, мафкуравий ахборот майдонида ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг аҳамияти, таниқли психолог олимларнинг илмий ёндашувлари ҳамда тадқиқотнинг психодиагностик мақсадлари учун қўлланилган методикаларнинг умумий тавсифи, мазмуни, модификация қилинганлик ҳолати, умумий йўриқномаси ҳамда методикалар мазмунининг таҳлили асосида хулосалар, ахборот-психологик хавфсизликни шаклланиши ва ривожланишини ўрганиш усуллари, ёшларда ахборот манбааларидан фойдаланиш ҳолати ва маданияти эмпирик ўрганиш натижалари ёритилган.
«Ёшларни турли ахборот манбааларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш» сўровномаси ўтказилиб, олинган натижаларга кўра, «Сиз телевизорни қай тартибда кўриб борасиз?» саволига синалувчиларнинг 45 % «ҳар кун», 5 % «умуман кўрмайман», қолган 50 % синалувчи ҳар замонда кўришини таъкидлаган. «Ахборотларни асосан қайси манбаадан оласиз?»-деган саволга синалувчиларнинг 62% «интернетдан», 22% «атрофдаги кишилардан», 16 % эса «радио-телевидение орқали»- деб жавоб беришган. «Ижтимоий тармоқларда берилаётган маълумотлар сизни қизиқтирадими?»- деган саволга 44 % «ҳа», 8% «деярли ҳа», 6 % «йўқ», 42 % синалувчи «баъзи маълумотлар қизиқтиради», деб жавоб беришган.
«Қизиқарли маълумотларни бошқаларга ҳам тарқатиб турасизми?»- саволига: 62 % «ҳа, албатта», 22 % «йўқ, ўйлайманки бу ҳабарлар ҳаммага интернет орқали етиб боради, бунга хожат йўқ деб ҳисоблайман», 16 % «телефонимдаги барча алоқадаги танишларимга улашаман», деб жавоб беришган.
«Ижтимоий тармоқлардан ўқиган ва эшитган маълумотларни ишончли деб ўйлайсизми?» деб берилган саволга синалувчиларнинг 10 % «ҳа», 88 % «баъзиларига ишонч йўқ», 2% «умуман ишонмайман», деб жавоб берган. Шуниси қизиқки, мазкур саволга лицей ўқувчиларининг 6 %и «ишонаман», 42 % «ишониш қийин», 13 % «умуман ишонмайман», 39 % «ижтимоий тармоқдаги баъзи ҳабарларга ишонса бўлади»-деб ҳисоблашар экан. Мазкур натижалардан умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ва лицей ўқувчиларининг масала юзасидан фикрлари турлича эканлиги маълум бўлди. Академик лицей ўқувчилари ўз олдига қўйган мақсадлари ва танлаган йўналишлари сари илдам юрганлиги боис, ўқишга кўпроқ эътибор қаратишади ва ижтимоий тармоқларга кам мурожаат қилишади, деган фикрга келиш мумкин.
«Манбалардан фойдаланиш учун ахборот ресурс марказларига бориб турасизми?» саволга берилган жавобларни тадқиқотимизда қатнашганларнинг 45,2 % боришини, 18,6, % бориш шарт эмаслиги, яъни телефон орқали китобларни ўқиш мумкинлигини, 36,2 % эса АРМ ва бошка компьютер хоналаридан фойдаланишини айтишган. Кутубхона (АРМ) га боришдан мақсад борасидаги мурожаатга ўқувчиларнинг 31,1 % реферат ёзиш учун, 55,9 % жавоб беришга тайёргарлик кўриш учун, 8, 3 % «ўз устимда ишлаш учун», 4,7 % бошқа мақсадларда, яъни «қизиқарли китобларни ўқиш», «яхши баҳо олиш учун», деган жавобларни беришган. Кутубхонадан (АРМ) дан ташқари маълумотлар ва ахборотларни қаерлардан олиш мумкин, деган саволга 46,7 % ўқувчи интернетдан, 14,7% китоб дўконларидан, 12,8 % катталардан, 43.4 % жавоб беришга қийналишини маълум қилишган. «АРМ ларда картотекалардан фойдаланишни биласизми?» саволига синалувчиларнинг 35,4 % билмаслигини, 21,6 % фойдаланганлигини, 46,5 % фойдаланишга асос бўлмаганлигини билдиришган. Демак, ўқувчиларнинг аксарият қисми АРМдан фойдаланишда объектларни тизимлаштирилганлигини ҳам билишмайди.
Саволнома натижаларидан ўқувчилар турли ҳил ахборот хуружларидан холи эмаслигини англаш мумкин. Уларнинг аксарият қисми ижтимоий тармоқлардан келаётган маълумотларга ишонадилар ва эргашадилар. Бугунги кунда ўсмирлар компьютерга инсонга кундалик ҳаётида, ахборотларни олиш учун керак бўлган восита сифатида қарашар экан, шунингдек, 75 % ўқувчи кутубхонада, уйда, мактабда, академик лицейда, ўртоғини уйида компьютердан фойдаланишини айтган. Ўтказилган саволнома жавобларига таяниб, ўқувчилар ахборот олиш ва ундан фойдаланиш жараёни нисбатан фаол даражада эканлигини кўриш мумкин.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи бугунги кунда фавқулодда муҳим аҳамиятга эгадир.
Н.И. Гендина, Г.А. Стародуба, Ю.В. Уленколарнинг «Юқори синф ўқувчиларининг ахборот маданияти асослари» методикасидан айрим саволларни Ўзбекистон шароитига мослаган равишда фойдаланиб, синалувчиларнинг «жамият ахборот ресурслари ва ахборот маданияти», «ахборот олиш вазифасининг асосий турлари», «ахборот манбаларини анализи ва синтез қайта ишлаш», «ўқувчиларнинг мустақил ва илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш технологияси» омиллари қай даражада эканлигини ўрганишга ҳаракат қилдик. Олинган натижалар мактаб ва академик лицей ўқувчилари кесимида таҳлил қилинди.
1-жадвал

Download 185.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling