2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 185.94 Kb.
bet6/30
Sana12.02.2023
Hajmi185.94 Kb.
#1190403
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Автореферт Мухторов

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшларнинг ахборотлар билан ишлаш фаоллигини компенсатор ва релаксация усулларини қўллашга ўргатиш орқали ахборотларни саралаш хусусиятининг ривожлантиришга кўра ички психологик дискомфортни пасайишига (ахборотлар билан ишлашдан хавотирланиш, қўрқув,), ижтимоий установкалар (жамиятдаги ижтимоий хулқ-атоворга хайриҳолик)нинг кучайтириш натижасида «хавфлар деволвацияси»га эришилганлиги аниқланган;
ўқувчиларда турли электрон манбалардан ахборотларни танлашга ўргатишга орқали уларнинг ижтимоий ва касбий қийматга эга бўлган ахборотларни тўғри ва самарали саралаш имкониятларини кучайтирилганлиги сабабли ахборот манбаларидаги хавф-хатарларни таҳлил этиш ва ҳимояни лойиҳалаш кўникмаларини такомиллаштирилганлиги исботланган;
таълим муҳитида «Интернет имитацияси»ни татбиқ этиш орқали Интернет ахборот ресурсларини маданий, ахлоқий, гуманистик характердаги маълумотлар билан таништириш асосида таълимнинг тарбиявий функциясини амалга ошириш ҳисобида хавфсизлик, эҳтиёткорлик ва ҳушёрликни шакллантириш натижасида ёшларнинг виктимликка ва тобеликка мойилликдан ҳимояланиши таъминланган;
ахлоқий ва маданий-қадриятли тамойиллар асосида ахборотлар билан ишлаш кўникмаларини кучайтирилиши орқали ахборотни баҳолаш ва шахс ахлоқий барқарорлигига эришишганликлари сабабли ёшларда ахборот таҳдидлардан ҳимояланишнинг аутосугессивлик ва танқидий фикрлаш усулларини кучайтирилиши далилланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактаб ўқувчиларини турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари илмий ва амалий жиҳатдан шарҳланган ҳамда тадқиқот жараёнида ўрганилаётган ҳодисани назарий таҳлил қилиш натижалари асосида «Ёшларни турли ахборот манбаларидан фойдаланиш ҳолати»ни ўрганиш номли ижтимоий психологик сўровнома тайёрланган;
ахборотлардан фойдаланиш ҳолатида ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсири масаласи, очиқ ахборот тизимининг ёшлар маънавиятига таҳдиди таҳлилий ёндашувлар орқали тадқиқ қилиниб, ахборот фаоллигининг мотивацион таркиби, ахборот маданияти асосларини ўрганиш ва психокоррекцияга қаратилган илмий-методик қўлланма ишлаб чиқилган;
бугунги кунда академик лицей ўқувчилари ва умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларининг ахборот истеъмоли борасидаги характеристикаси, коммуникатив ўзаро мулоқот шакллари, шунингдек, мулоқотда ўз-ўзини коммуникатив назорат қилиши мезонлар шакллантирилган;
ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоялаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Download 185.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling