2-Мавзу. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш


Р= Корпорацияларнинг соф фойдаси (Р1 )


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/14
Sana21.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1107801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
2 Мавзу Асосий макроиктисодий курсаткичлар

Р= Корпорацияларнинг соф фойдаси (Р1 ) + нокорпоратив корхоналар соф 
даромадлари(Р2) +амортизация (А);
ЯИМни даромадлар кўринишида ялпи қўшилган қийматни кўрсатилган уч гуруҳга 
бўлиб топиш мумкин:
ЯИМ = Тn+ W+Р 
Олинган дастлабки даромадлар қайта тақсимланиши натижасида дивиденд, рента, 
тўғридан тўғри хорижий инвестициялардан олинган реинвестиция кўринишидаги 
даромадлар пайдо бўлади. 
Шунингдек, ЯИМни даромадлар кўринишида аниқлашда, иқтисодий назарияда,
даромадларни қуйидаги компонентларга бўлиш кўзда тутилади:
-амортизация (А);
- билвостиа солиқлар (Т); 
-ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W); 
- ижара ҳақи тўлови ва рента кўринишидаги даромадлар(R1); 
- капитал учун олинган фоиз даромадлари (R2); 
-мулкдан келадиган даромад (нокорпоратив корхоналар даромади) (Р1); 
-корпорация фойдаси (Р2).
Корпорациялар фойдаси ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: 
а) корпорацияси фойдасидан тўланадиган солиқлар (Р1.1); 
б) ҳиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидендлар(Р1.2); 
в) корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси(Р1.3). 
Келтирилган ёндошвуга кўра: 


ЯИМ (Y) = А + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2 
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисоблаб топилган ЯИМ ҳажми ўзаро мос 
келади. Чунки миллий иқтисодиёт доирасида бир субъект томонидан қилинган ҳар қандай 
харажат иккинчи субъект учун даромад бўлиб тушади. 
6.Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат 
Миллий ҳисобчилик тизимига кўра миллий иқтисодиёт ривожланишини таҳлил 
этиш учун ЯИМ кўрсаткичидан бошқа яна бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу 
кўрсаткичлар жумласига Ялпи миллий даромад (ЯМД) кўрсаткичи ҳам киради. Бу 
кўрсаткич МҲТнинг олдинги кўринишида ҳисобланган Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) 
кўрсаткичи билан моҳиятан бир хил.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling