2-Мавзу. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш


Хориждан олинган соф трансфертлар = Мамлакат ташқарисидан олинган


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana21.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1107801
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2 Мавзу Асосий макроиктисодий курсаткичлар

 
Хориждан олинган соф трансфертлар = Мамлакат ташқарисидан олинган 
трансфертлар – Мамлакатдан ташқарига берилган трансфертлар
Ялпи миллий тасарруфидаги даромад якуний истеъмол ва миллий жамғармиш учун 
ишлатилади. 
ЯМТД= Якуний истеъмол +Миллий жамғармалар 


Якуний истеъмол уй хўжаликларининг истеъмол харажатларидан ташқари 
ҳукуматнинг истеъмолга харажатларини ҳам ўз ичига олади.
7. Асосий макроиқтисодий айниятлар 
Миллий иқтисодиёт ривожланиши жараёнларида турли макроиқтисодий 
кўрсаткичлар ўртасида маълум пропорциялар ёки тенглик таъминланиши лозим. 
Пропорция атамаси айнан тенгликни билдирмасдан бир бутунга нисбатан унинг 
бўлакларининг нисбатини, ёки шу бўлаклар ўртасидаги нисбатни билдиради.Бунга 
мавзуимизнинг ЯМТД нинг якуний истеъмол ва миллий жамғаришга бўлинишини мисол 
қилиб келтириш мумкин.
Одатда ЯМТД ҳажмида якуний истеъмол ҳажми юқори бўлади. Аммо мавзунинг 
4-саволида Хитой Халқ Республикаси мисолида кўрдикки миллий жамғармаларнинг 
улуши ҳам юқори бўлиши мумкин экан. Демак якуний истеъмол ва миллий 
жамғармаларнинг ЯМТД даги улуши 3:1 пропорцияда ҳам, 2:1 пропорцияла ҳам бўлиши 
мумкин экан 
Шу билан бирга иқтисодиётда мувозанат бўлиши учун айрим кўрсаткичларнинг 
айнан тенг бўлиши талаб этилади. Турли макроиқтисодий кўрсаткичлар, ёки 
кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасидаги мавжуд бўладиган, ёки мавжуд бўлиши 
иқтисодий қонуният ҳисоблаган ўзаро тенгликка макроиқтисодий айният дейилади.
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичларининг 
ўзаро тенглиги асосий макроиқтисодий айният ҳисобланади. 
Y= C+ I + G + Xn 
Иккинчи бир макроиқтисодий айният инвестициялар ва жамғармалар ўртасидаги 
тенглик ҳисобланади.
Инвестициялар миқдори мамлакатдаги жамғармалар миқдорига боғлиқ бўлади. Бу 
икки кўрсаткич ўртасидаги тенгликка эришиш макроиқтисодий барқарорликка 
эришишнинг муҳим шартидир. 
Агарда, миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқага эга эмас (Xn= 0) ва 
давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нолга тенг (G=О), деб фараз қилинса, унда ЯИМ 
орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ШТД га тенг бўлади. Яъни: 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling