ЯМД - мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат
ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич
даромадлари йиғиндисидир.
ЯИМ ва ЯМД кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни қуйидаги формула кўринишида
тасаввур этиш мумкин:
ЯМД = ЯИМ + мамлакат резидентларои томонидан хориждан олинган
даромадлари - норезидентларнинг мамлакатдан хорижга жўнатган даромадлари.
ЯИМва ЯМД нинг принципал фарқлари шундаки улардан биринчиси мамлакат
резидентлри томонидан ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар оқимини ўлчаса,
иккинчиси улар олган бошланғич даромадларни ўлчайди.
Соф ички маҳсулот (СИМ) ва Соф миллий даромад (СМД) кўрсаткичлариЯИМ
ва ЯМД кўрсаткичларидан амортизация (истеъмол қилинган асосий капитал) суммаси
миқдорига фарқ қилади.
СИМ = ЯИМ - А
СМД = ЯМД - А
Макроиқтисодий таҳлилда шунингдек МҲТга кирмаган Шахсий даромад (ШД)
кўрсаикичи ҳам қўланилади.
ШД = СМД –[ ИСА (Ижтимоий суғурта ажратмалари) + Т (билвосита солиқлар)
+ (Р1.1)корпорация фойдасига солиқлар) + Р1.3(Корпорация-ларнинг
тақсимланмаган фойдаси + бизнеснинг фоиз даромадлари ] +трансферт тўловлари
(TR)+ фоизлар кўринишида олинган шахсий даромад
Фоизлар кўринишида аҳоли олган даромадга давлат қарзлари бўйича олинган фоиз
даромадлари ҳам киритилади.
Шахсий даромаддан аҳоли тўлайдиган даромад солиғи, мулк солиғи ва айрим
носолиқ тўловларини айириб ташлаб шахсийтасарруфдаги даромад(ШТД) кўрсаткичи
топилади.
ШТД уй хўжаликлари томонидан истеъмол (C) ва жамғариш (S) учун
ишлатилади.
ШТД=C +S
Макроиқтисодий таҳлилда уй хўжаликларининг ШТД ва Ялпи миллий тасарруфдаги
даромад (ЯМТД) кўрсаткичлари ўзаро фарқланади.
ЯМТД= ЯМД + Хориждан олинган соф трансфертлар
Do'stlaringiz bilan baham: |